Маърузалар матни қарши-2012y
Download 1.34 Mb.
|
13. MARUZALAR MATNI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий адабиётлар
Қисқача хулосалар
AD-AS модели умумий макроиқтисодий мувозанат модели бўлиб миллий бозорни қисқа ва узоқ муддатга таҳлил қилиш имконини беради. AD-AS модели иқтисодий тебранишларни таҳлил қилиш ва баҳолаш учун асос яратади. Ялпи талаб – уй хўжаликлари, корхоналар, ҳукумат ва чет эллик харидорларнинг баҳоларнинг маълум даражасида иқтисодиётда ишлаб чиқарилган якуний товарлар ва хизматларнинг умумий ҳажмига бўлган талабидир. Баҳолар даражаси ва талаб қилинган миллий маҳсулот ҳажми ўртасидаги боғлиқликни ифода этувчи чизиқ ялпи талаб эгри чизиғи деб аталади AD эгри чизиғи траекториясини пулнинг миқдорий назарияси тенгламаси билан ҳамда баҳо омиллари бўлган фоиз ставкаси самараси, бойлик самараси ва импорт харидлари самараси билан изоҳлаш мумкин. Баҳодан бошқа омиллар таъсирида АD эгри чизиғи ўнгга ёки чапга силжийди. AS эгри чизиғи кейнс, оралиқ ва классик кесмаларни ўз ичига олади. Узоқ муддатли даврларда AS эгри чизиғи вертикал, қисқа муддатга эса горизoнтал бўлади. Шунинг учун AD даги ўзгаришлар ишлаб чиқариш ҳажми, бандлик ҳамда баҳолар даражасига бу кесмаларда турлича таъсир кўрсатади. Ялпи талаб ва ялпи таклиф ҳажмлари ўзаро мос келган, яъни AD ва AS эгри чизиқлари кесишган нуқта макроиқтисодий мувозанат нуқтаси, унга мос келувчи баҳолар даражаси баҳоларнинг мувозанатли даражаси деб айтилади. AS эгри чизиғи ишлаб чиқаришга жалб қилинган ресурслар ҳажми кўпайиши ҳамда чнги технологияларнинг киритилиши ҳисобига ўнгга силжийди. Бу ҳолат иқтисодий ўсиш деб аталади. AS эгри чизиғининг чапга силжиши стагфляциядан далолат беради. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг юзага келиш сабабини ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги мувозанат бузилиши билан изоҳлаш мумкин. Назорат ва муҳокама учун саволлар1. Ялпи талабга ва унинг компонентларини таъриф беринг. 2. Ялпи талаб эгри чизиғи қуйига эгилган траекторияга эга бўлиши сабаби нимада? 3. Ялпи талабнинг бошқа омилларига ва уларнинг AD эгри чизиғига таъсирига изоҳ беринг. 4. Ялпи таклиф эгри чизиғи шакли қайси сабабларга кўра мураккаб кўринишга эга? 5. AD-AS моделидаги макроиқтисодий мувозанат ҳолатини ва унинг шартларини тушунтиринг. 6. Ялпи талаб ўзгариши моделдаги мувозанат ҳолатига қандай таъсир кўрсатади? 7. Ялпи таклиф ўзгариши моделдаги мувозанат ҳолатига қандай таъсир кўрсатади? Асосий адабиётларАсосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги янада юксалтиришдир / И.А.Каримов. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2010. – 34-50 б. И.А.Каримов. “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари”. Т.: Ўзбекистон, 2009 йил. -56 б. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир» ҳамда «Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир» номли маърузаларини ўрганиш бўйича Ўқув-услубий мажмуа.–Тошкент: Иқтисодиёт.- 2010, 61-64, 151-156 б.б. Б.Ю.Ходиев, А.Ш.Бекмуродов, У.В.Ғофуров, Б.К.Тухлиев. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Т.: Иқтисодиёт, 2009, 9-66 б.б. Вечканов Г.С., Вечканова Г.Р. Макроэкономика.2-е изд.-СПб.:Питер, 2010, 27-52 с.с. Марыганова Е.А., Шапиро С.А. Макроэкономика. Экспресс курс.: учебное пособие- М.: КНОРУС, 2010, 75-92 с.с. Вечканов Г.С., Вечканова Г.Р. Макроэкономика; Учебник для вузов , 3-е изд., дополненное.-СПб.: Питер, 2009, 85-124 с.с. Мэнкью Н.Г. Принципы макроэкономики: 4-е изд./Пер.с анг.–СПб.:Питер, 2009, 394-439 с.с. Самуэльсон, Пол Э., Нордхаус, Вильям Д. Макроэкономика,18-е изд.: пер. с англ,-М.: ООО «И.Д. Вильямс», 2009, 136-148 с.с. Абель Э., Бернанке Б. Макроэкономика. 5-е изд.- СПб.: Питер, 2008, 429-448 с.с. Киселева Е.А. Макроэкономика: Экспресс курс: учебное пособие.- М.: КНОРУС, 2008, 78-91 с.с. Макроэкономика. Теория и российская практика: учебник / под ред. А.Г.Грязневой и Н.Н. Думной.-5-е изд., перераб. И доп.-М.: КНОРУС, 2008, 64-82 с.с. Агапова Т.А., Серегина С.Ф. Макроэкономика:Учебник.-7-е изд.перераб. и доп.- М.:Издательство “Дело и сервис”, 2005. 74-97 с.с. Ishmuhamedov A.E., Djumayev Z.A, Jumayev Q. X. Makroiqtisodiyot. (O'quv qo'llanma).-T.: O'zbekiston Yozubchilar uyushmasi Adabiyot jamg'armasi nashriyoti, 2005 , 36-42 b.b 15.Ахмедов Д.К., Ишмухамедов А.Э., Жумаев К.,Джумаев З.А. Макроиктисодиёт, Т.:Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти 2004, 59-71 б.б. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling