Маърузалар матни қарши-2012y
-Мавзу: Кейнснинг товарлар ва хизматлар бозоридаги макроиқтисодий мувозанат модели
Download 1.34 Mb.
|
13. MARUZALAR MATNI
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.1. Кейнснинг макроиқтисодий мувозанат назарияси асослари
- Классик дихотомия
7-Мавзу: Кейнснинг товарлар ва хизматлар бозоридаги макроиқтисодий мувозанат модели
Режа 1. Кейнснинг макроиқтисодий мувозанат назарияси асослари 2. Ҳақиқий ва режалаштирилган харажатлар 3. «Кейнс хочи». Ишлаб чиқариш ҳажмининг мувозанат даражасига эришиш механизми 4. Автоном харажатлар мультипликатори 5. Рецессион ва инфляцион узилиш 7.1. Кейнснинг макроиқтисодий мувозанат назарияси асослари Классик мактаб намоёндалари бозорлар ва баҳоларнинг умумий мувозанати назариясини яратдилар. Уларнинг умумий мувозанат концепциясига кўра, иқтисодиётда фақатгина тўлиқ бандлилик шароитидаги мувозанат мавжуд бўлиши мумкин. Бундай хулоса Ж.Б.Сэйнинг бозорлар қонунига таянади. Бу қонунга кўра, меҳнат тақсимотига асосланган иқтисодиётда ҳар бир субъектнинг ишлаб чиқариши бир вақтнинг ўзида бошқа субъектларнинг ишлаб чиқариш натижаларига талаб ҳисобланади. Охир-оқибат ялпи талаб ялпи таклифга тенг бўлади. Классик иқтисодчилар фикрига кўра АD ≠ AS ҳолати рўй бермайди, умумий харажатлар миқдори етишмай қолган, яъни АD < AS ҳолати рўй берган шароитда ҳам баҳо, иш ҳақи ва фоиз ставкаси каби дастаклар ишга тушади ва натижада харажатлар миқдорининг камайиши ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми, бандлик ва реал даромадлар миқдорининг камайишига олиб келмайди. Макроиқтисодий мувозанатнинг классик модели ишлаб чиқариш ҳажми ресурсларнинг бандлилиги ва ишлаб чиқариш технологияларининг функцияси ҳисобланади ва эгилувчан баҳолар механизми томонидан потенциал даражада тутиб турилади деган шартларга таянади. Эгилувчан баҳолар механизми ҳисобига иқтисодиёт барча мавжуд ресурсларнинг тўлиқ бандлилигини таъминлаб туради. Классик макроиқтисодий мувозанат моделининг ўзига хос хусусияти пулнинг нейтраллиги тамойилини кўзда тутишидир. Бу модел пул массаси реал ишлаб чиқаришга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди деган фикрга асосланиб тузилади. Классиклар моделида пул бозор агентларига фақатгина битимларга хизмат қилиши, яъни олди-сотди жараёнида соф техник вазифаларни бажариши учунгина керак. Бу асосга кўра классиклар томонидан классик дихотомия концепцияси шакллантирилган. Классик дихотомия концепциясида – икки параллел бозор, реал ва пул бозори алоҳида-алоҳида амал қилади, улар ўртасидаги мувозанат автоматик барқарорлаштиргичлар орқали таъминланиб турилади деб ҳисобланади. Пул бозори инвестиция ва жамғармалар тенглигини ҳамда тўлиқ бандлик шароитини таъминлайди. Фақатгина, ишсизликнинг табиий даражасида «ихтиёрий» ишсизлик бўлиши мумкин, деб ҳисоблашади. Бу шуни билдирадики, АD ва AS нинг мувозанат нуқтасида ишлаб чиқариш ҳажми (Y) унинг потенциал ҳажмига эса (Y*) тенг. Иқтисодиётда яратилган даромадларнинг бир қисмини жамғарилиши ялпи талабнинг ялпи таклифни қоплаши учун етишмаслигига олиб келмайди, чунки ҳар бир жамғарилган сўм тадбиркорлар томонидан инвестицияланади, деб таъкидлашади. Агарда, тадбиркорлар уй хўжаликларининг жамғармалари миқдорида инвестиция қилишса, ишлаб чиқариш ҳамда бандлик даражалари доимий бўлиб қолади. Классик иқтисодчиларнинг таъкидлашларича, капитализмнинг ўзига хос пул бозори мавжуд ва бу бозор жамғарма ва инвестицияларнинг тенглигини таъминлайди. Бунда тенглаштирувчи омил вазифасини фоиз ставкаси бажаради (7.1.1-чизма). Шунинг учун ҳам тўлиқ бандлик мавжуд бўлади. Бу иқтисодчилар, давлатнинг иқтисодиётга аралашуви қисқа муддатли самара берсада, узоқ муддатда бозор иқтисодиётининг табиий ҳаракат механизмига нотабиий аралашилганлиги учун, салбий оқибатларга олиб келади деб ҳисоблашади. 1936 йили инглиз иқтисодчиси Жон Мейнард Кейнс капитализм иқтисодиётига янги, иш билан бандлик назариясини киритади. У ўзининг «Пул, фоиз ва иш билан бандликнинг умумий назарияси» асарида янгича иқтисодий мувозанат назариясини изоҳлаб берди. Кейнс макроиқтисодий мувозанатга тўлиқ бўлмаган бандлик шароитида ҳам эришиш мумкинлигини, тўла иш билан бандлик қонуний ҳолат эмаслигини, балки тартибга солинмаган иқтисодиётда тасодифий рўй бериши мумкинлигини исботлаб берди. Шунингдек, бу назарияда иқтисодиётдаги тебранишлар фақат уруш, табиий офат ва шу каби вазиятларгагина боғлиқ эмаслигини, балки у тинчлик йилларида ҳам ички омилларнинг салбий оқибатларидан келиб чиқиши мумкинлигини асослаган. Ишсизлик ва инфляциянинг келиб чиқиши инвестиция ва жамғармаларга бевосита боғлиқ. Нархларнинг ошиши ва иш ҳақининг пасайиши бошқа салбий омиллар билан бирга иқтисодиётнинг беқарорлигига олиб келади. Бундай номутаносибликлар режалаштирилган инвестициялар ва жамғармаларнинг бир-бирига мос келмаслиги туфайли рўй беради. R S
R I
I=S Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling