Маърузалар матни қарши-2012y


-Мавзу: Пулга талаб функцияси


Download 1.34 Mb.
bet54/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

8-Мавзу: Пулга талаб функцияси
Режа
1. Пул тушунчаси ва унинг функциялари. Пул агрегатлари.
2. Пулга талабнинг классик назарияси.
3. Пулга талабнинг кейнсча назарияси.


8.1. Пул тушунчаси ва унинг функциялари. Пул агрегатлари.

Пул инсониятнинг буюк ихтироларидан биридир. Пул инсонларни сеҳрлайди. Унга эга бўлиш учун қийналамиз ва меҳнат қиламиз. Пул - ундан қутилиш йўли билан фойдаланиш мумкин бўлган ягона товардир. Уларни сарф ёки инвестиция қилмасангиз, сизни улар кийинтирмайди, қорнингизни тўйғазмайди, яхши дам олишингиз учун шароит ҳам яратмайди. Инсонлар пул учун ҳамма нарсага тайёр ва пул ҳам, ўз навбатида, инсонлар учун ҳамма нарсага тайёр туради.


«Пул» барча иқтисодий фанларнинг энг асосий категорияларидан бири ҳисобланади. Пул тизимининг тўғри фаолияти даромадлар ва харажатларнинг доиравий айланишига ҳаётий куч беради. Яхши ишлаётган пул тизими ишлаб чиқариш қувватлари ва бандликдан тўлиқ фойдаланиш имконини беради. Аксинча, ёмон ишлаётган пул тизими иқтисодиётдаги инқирозларга, яъни, ишсизлик, инфляция ва шунингдек, бошқа салбий оқибатларга олиб келади.
Демак, пул махсус хусусиятларга эга бўлган товар ҳисобланиб, барча турдаги товар ва хизматларни айирбошлаш воситасидир. Пул товарлар айирбошлашда умумий тенг қийматлилик (эк­вивалент) ролини бажаради. Пул – иқтисодиёт субъектлари мулкининг бир тури бўлиб, мулкнинг бошқа турларидан икки хусусиятига кўра фарқ қилади:

  • пул юқори ликвидлиликлар, яъни қисқа муддатда, сезиларсиз сарф-харажатлар билан бошқа буюмга айирбошланиш қобилиятига эга;

  • баҳолар ўзгармас бўлган шароитда пул ёки ҳеч қандай даромад келтирмайди, ёки унинг даромадлилиги даражаси бошқа мулк турлариникидан анча кам. Шунга қарамасдан кишилар нима учун мулк сифатида пулга эгалик қилишга ҳаракат қиладилар? Бу саволга жавобни пулнинг функцияларидан топамиз. Пуллар махсус хусусиятга - ликвидлик (яъни, тез алмашиш) хусусиятига эга бўлганлиги учун ҳам идеал восита ҳисобланади. Ҳар қандай буюмнинг ликвидлилиги уни сезиларсиз сарф-харажатлар билан бошқа буюмга айирбошланиш қобилиятини билдиради.

Одатда пулнинг уч асосий функцияси мавжуд деб қаралади:

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling