m = --------- = -----------
ΔА 1- MPC
Демак, истеъмолга чегараланган мойиллик қанча катта бўлса мультипликатор самараси ҳам шунча юқори бўлади.
Мультипликаторнинг математик моҳияти чексиз камайиб борувчи геометрик прогрессияни англатади, яъни m=1+b+b1+b2+b3+b4+…+bn, бу ерда b=MPC. Тенгликнинг икки томонини b га кўпайтирамиз: mb=b+b2+b3+b4+…+bn+1
Энди биринчи тенгламадан иккинчисини айирамиз: m-mb=1-bn+1, m(1-b) =1-bn+1
Ҳисоб китоб натижаларини қуйидагича тасвирлаймиз: m = ( bn+1) / (1-b)
b каср сон ва bn+1 нолга жуда яқин бўлгани учун: m = 1/ (1-b ) тенглик тўғри бўлади.
Автоном харажатлар мультипликатори миқдорининг катта ёки кичиклиги бюджет-солиқ сиёсати самарадорлигига таъсир кўрсатади. Давлат ўз харажатларини ошираётганда ёки инвестиция харажатларини ошириш чораларини кўраётганда, бу харажатлар жами талабни қанча миқдорга ошириб юбориши мумкинлигини ҳисобга олиши зарур.
7.5. Рецессион ва инфляцион узилиш.
Агарда ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажми (Уо) потенциал (У*) ҳажмидан кам бўлса, жами талаб самарасиз ҳисобланади. Яъни, AD=AS тенгликка эришилган бўлсада, ялпи харажатлар миқдори ресурсларининг тўлиқ бандлиги даражасини таъминламайди. Ялпи талабнинг етишмаслиги иқтисодиётга депрессив таъсир кўрсатади.
E Y=E
E2 =E1 + ΔЕ
В
E1=C+I+G+Xn
Рецессион узилиш
ΔЕ А
Уо Y* Y
7.5.1-чизма. Ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ва потенциал ҳажми ўртасидаги рецессион узилиш.
ЯИМни тўлиқ бандлиликнинг ноинфляцион даражасига қадар ўстириш учун жами талаб (жами харажатлар) кўпайтирилиши зарур бўлган миқдор рецессион узилиш дейилади.
Ишлаб чиқаришда тўлиқ бандликка эришиш ва рецессион узилишни йўқотиш учун жами талабни рағбатлантириш ва мувозанатни «А» нуқтадан «В» нуқтагача суриш лозим. Бу ерда мувозанатли ялпи даромаднинг ўсиши ΔУ қуйидагига тенг бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |