7.4. Автоном харажатлар мультипликатори
Автоном харажатларнинг ҳар қандай ўсиши, яъни ΔА = Δ(а+I+G+Хn) мультипликатор самараси ҳисобига ялпи даромадларнинг кўпроқ миқдорга (ΔY) ошишига олиб келади.
Автоном харажатлар мулътипликатори мувозанатли ЯИМ ўзгаришнинг автоном харажатларнинг ҳар қандай компоненти ўзгаришига нисбатини кўрсатади: m = ΔY /ΔА
Бу ерда: m - автоном харажатлар мультипликатори;
ΔY – мувозанатли ЯИМнинг ўзгариши;
ΔА – автоном харажатларнинг Y ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ўзгариши.
Мультипликатор – ялпи даромадлар автоном харажатларнинг дастлабки ўсиши (камайиши)дан неча марта ортиқ ўсганлигини (камайганлигини) кўрсатади
.
Автоном истеъмол ΔСА миқдорга ўсса, бу ялпи харажатлар ва даромадлар (У) нинг ўша миқдорда ўсишига олиб келади. Бу эса, ўз навбатида истеъмолнинг иккинчи марта (даромадлар ошиши ҳисобига) МРС х ΔСА миқдорда ўсишига олиб келади. Кейинчалик ялпи харажатлар ва даромадлар МРСхΔСА миқдорда яна ўсади. Шундай қилиб, «даромад-харажат» кўринишидаги доиравий айланиш бўйича жараён давом этаверади.
ΔСА↑[ >AD↑[Y↑[C↑[AD↑[Y↑[C↑[AD↑[Y↑ ва ҳоказо.
Ушбу оддий вазиятдан кўриниб турибдики, ялпи даромадлар (Y), автоном истеъмолнинг дастлабки ўзгариши ΔСА↑ га нисбатан бир неча марта кўп ўзгаради. Бу шуни билдирадики, С, I, G ёки Хп миқдорлардаги оддий ўзгаришлар ҳам ишлаб чиқариш ҳажми ва бандлик даражаларида катта ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, мультипликатор иқтисодий беқарорлик омили ҳисобланади. Шунинг учун ҳам давлатнинг бюджет-солиқ сиёсатидаги асосий вазифалардан бири бўлиб, ўрнатилган барқарорлаштиргичлар тизимини яратиш ҳисобланади. Бу тизим истеъмолга чегараланган мойилликни камайтириш орқали мультипликация самарасини пасайтиради.
Мультипликатор самараси моҳиятини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз. Айтайлик, иқтисодиётга киритилган инвестициялар миқдори 5 млрд. сўмга кўпайсин. Бу, ўз навбатида иш ҳақи, рента, фойда кўринишда уй хўжаликларининг даромадига айланади. Агар истеъмолга чегараланган мойилликни 0,75 га ёки 75 фоизга тенг деб олсак. Уй хўжаликлари бу даромаднинг 75 фоизини, яъни 3,75 млрд. сўмни истеъмол харажатларига сарфлайди, қолган 1,25 млрд. сўмни жамғаради. Сарфланган 3,75 млрд. сўм бошқалар учун даромад ҳисобланади. Ўз навбатида улар ҳам 3,75 млрд. сўмнинг 75 фоизини истеъмол учун сарфлайдилар ва 25 фоизини жамғарадилар. Бу жараён охирги сўм жамғарилмагунча давом этади, яъни:
Бунда: m = ΔY / ΔА = 20 / 5 = 4 ва m = 1 / (1-0,75) = 4
ва бундан: ΔY 1
Do'stlaringiz bilan baham: |