Маърузалар матни қарши-2012y


Ҳақиқий ва режалаштирилган харажатлар


Download 1.34 Mb.
bet48/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

7.2. Ҳақиқий ва режалаштирилган харажатлар.
Ишлаб чиқаришнинг камайиши натижасида мумкин бўлган йўқотишларнинг олдини олиш учун жами талабни тартибга солиб турадиган фаол давлат сиёсати зарур бўлади. Шунинг учун ҳам Кейнснинг иқтисодий назариясини кўп ҳолларда жами талаб назарияси деб юритилади. Жами талаб компонентлари, айниқса инвестициялар миқдорининг ўзгариши макроиқтисодий беқарорликнинг асосий сабабларидан биридир.
“Ҳақиқий инвестициялар режалаштирилган ва режалаштирилмаган инвестициялар миқдорини ўз ичига олади. Режалаштирилмаган инвестицияларга товар-моддий заҳиралари (ТМЗ) да юз берадиган кутилмаган ўзгаришлар киради. Ушбу режалаштирилмаган инвестициялар тенглаштирувчи механизм сифатида жамғарма ва инвестициялар миқдорининг ўзаро бир-бирига мос келишига олиб келади ва макроиқтисодий мувозанатни таъминлайди”5.
Режалаштирилган харажатларга уй хўжаликлари, фирмалар, давлат ва ташқи дунёнинг маҳсулот ва хизматларни сотиб олишга мўлжаллаган харажатлари киради. Фирмалар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдаги кутилмаган ўзгаришлар товар моддий-заҳирасида режалаштирилмаган инвестициялар қилишга олиб келса, ҳақиқий харажатлар режалаштирилган харажатлардан фарқ қилади.
Режалаштирилган харажатларнинг функцияси: Е=С+I+G+Xп кўринишига эга. Демак, унинг графиги истеъмол функцияси (С=а+в(У-Т) ) графигига нисбатан I+G+Xп миқдорда юқорига сурилган бўлади. Келтирилган Хп – соф экспорт бўлиб, унинг функцияси эса қуйидаги кўринишга эга: Хn = g - m’Y
Бу ерда: g – автоном соф экспорт; m’ – импортга чегараланган мойиллик; Y – даромад.
Импортга чегараланган мойиллик импорт харажатларидаги ўзгариш миқдорини бунга сабаб бўлган даромадлардаги ўзгариш миқдорига бўлиб топилади.
m’ = ΔМ / ΔY;
Бу ерда: ΔМ - импортга харажатларнинг ўзгариши; ΔY - даромадларнинг ўзгариши.
Ялпи даромадларнинг ошиши билан импорт ҳам ошади. Чунки, бунда истеъмолчилар ва инвесторлар ҳам миллий ҳам импорт маҳсулотларга бўлган харажатлари миқдорини оширадилар. Айни пайтда мамлакатнинг экспорти ҳажми шу мамлакатдаги ялпи даромадлар (Y) миқдорига бевосита боғлиқ бўлмайди, балки товар олиб чиқиб кетаётган мамлакатнинг ялпи даромадларидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам мамлакатдаги ялпи даромадлар (Y) ўзгариши билан соф экспорт (Хп) ўртасидаги боғлиқлик салбийдир ва соф экспорт функциясида минус ишораси билан белгиланади.
Кейнснинг макроиқтисодий мувозанат моделини кўриб чиқиш жараёнини соддалаштириш учун соф экспорт миқдори ялпи даромадлар (Y) ўзгаришига боғлиқ эмас деб олинади. Шунинг учун соф экспорт тўлиғича автоном харажатлар миқдорига қўшилади, яъни автоном харажатлар (а+I+G+Xп) йиғиндига тенг деб олинади.



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling