Маърузалар матни қарши-2012y


Истеъмол ва жамғаришга ўртача ҳамда чегараланган мойиллик


Download 1.34 Mb.
bet41/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

6.2. Истеъмол ва жамғаришга ўртача ҳамда чегараланган мойиллик.
Макроиқтисодий таҳлил жараёнида истеъмол ва жамғариш функцияларини янада тўлароқ билиш учун истеъмол ва жамғаришга ўртача мойиллик ва чегараланган мойиллик тушунчаларининг моҳиятини англаб олишимиз лозим.
Истеъмолга ўртача мойиллик деганда тасарруфдаги даромадда истеъмол харажатларининг улуши тушунилади, яъни:
С
APC = ------------- 100
Yd
бунда: APC – (average propensity to consume) истеъмолга ўртача мойиллик.
Тасарруфдаги даромадда жамғариш улушини жамғаришга ўртача мойиллик деб аталади, яъни:
S
APS = --------------- 100
Yd
Бунда: APS (average propensity to saving) – жамғармага ўртача мойиллик.
Мисол учун, тасарруфдаги даромад даражаси 410 ва 530 шартли бирликка ва истеъмол даражалари 405 ва 495 шартли бирликка тенг бўлган ҳолатлар учун истеъмолга ўртача мойилликни ҳисоблаймиз, яъни:
АРС =(405 / 410) х 100 = 98,78% ёки 0,98;
АРС = (495 / 530) х 100 = 93,39% ёки 0,93 га тенг.
Демак, бу мисоллардан кўриниб турибдики, тасарруфидаги даромадлар миқдори кўпайиб бориши билан унинг таркибидаги истеъмол улуши камайиб ва аксинча жамғарма улуши кўпайиб боради. Бу ҳолатни Кейнснинг “асосий психологик қонун”и билан изоҳлаш мумкин, яъни: “Мавжудлигига нафақат априор тасаввурларга кўра, бизнинг инсон табиатини билишимиздан келиб чиқиб, шунингдек ўтмиш тажрибасини синчиклаб ўрганиш асосида, биз тўлиқ ишонишимиз лозим бўлган асосий психологик қонун шундан иборатки, кишилар даромадлари ўсиши билан, одатда, ўз истеъмолларини оширишга мойиллар, аммо даромадлари ўсган даражада эмас”*. Солиқлар тўлангандан кейин қолган даромаднинг бир қисми истеъмол қилинади, иккинчи қисми эса жамғарилади, шу туфайли ҳам истеъмолга ва жамғаришга ўртача мойиллик йиғиндиси 100% га ёки коэффициент кўринишда 1 га тенг: АРС + АРS = 100% ёки 1.
Уй хўжаликлари тасарруфидаги даромадларининг ўсган қисмини ё истеъмол қилади ёки жамғаради.
Истеъмолдаги ўзгаришларнинг шу ўзгаришни келтириб чиқарган тасарруфидаги даромад ўзгаришдаги улуши истеъмолга чегараланган мойиллик дейилади ва қуйидагича аниқланади:

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling