Маърузалар матни қарши-2012y


Ишсизлик тушунчаси ва ишсизлик даражасининг ўлчаниши


Download 1.34 Mb.
bet19/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

3.2. Ишсизлик тушунчаси ва ишсизлик даражасининг ўлчаниши

Иқтисодиётнинг беқарор ривожланиши оқибатида, иқтисодий пасайиш даврида ишлаб чиқариш ресурслари тўлиқ фойдаланилмай қолади.


ЯИМни яратишда қатнашадиган иқтисодий ресурсларнинг энг асосийларидан бири бўлган меҳнат ресурсларидан тўлиқ фойдаланилмаслик ишсизликда намоён бўлади.
Макроиқтисодий таҳлилда меҳнат ресурслари эмас балки ишчи кучи категориясидан кўпроқ фойдаланилади.
Ишчи кучи ёки иқтисодий фаол аҳоли деганда меҳнатга лаёқатли ёшдаги ишлаётган ва ишсиз юрган аҳолининг умумий сони тушунилади.
Меҳнат бозорида бошқа ресурслар бозори сингари талаб ва таклиф қонуни амал қилади. Ишчи кучининг баҳоси ҳисобланган реал иш ҳақи ҳажми ошса ишчи кучига бўлган талаб қисқаради, агар реал иш ҳақи ҳажми камайса ишчи кучига бўлган талаб ортади, ишчи кучи таклифи эса камаяди. Ишчи кучига бўлган талаб миқдорининг ишчи кучи таклифи миқдоридан кам бўлиши ишсизликни келтириб чиқаради.
Ишсизлар – бу, ишчи кучининг бир қисми бўлиб, ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлмаган, лекин ишлашни xоҳловчи ва фаол иш қидираётган аҳолидир.
Ишсизлик даражаси деб ишсизларни ишчи кучи сонига нисбатига (% ҳисобида) айтилади ва уни қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин:


Ишсизлик даражаси = (ишсизлар сони / ишчи кучи сони)х100

Ишсизликнинг қуйидаги турлари мавжуд:


Фрикцион ишсизлик. Унга иш қидираётган ёки яқин вақтлар ичида иш билан таъминланишни кутаётган ишчи кучи киради. Ишсизликнинг бу тури асосан иш ёки турар жойларни ўзгартириш, ўқув юртларини тугатиш ва шунингдек, бошқа сабаблардан келиб чиқади. У доимо мавжуд бўлиб, маълум бир даражада керакли ҳисобланади.
Таркибий ишсизлик. Таркибий ишсизлар гуруҳига ишлаб чиқариш структурасининг ўзгариши натижасида ишчи кучига талаб таркибининг ўзгариши натижасида ишсиз қолганлар киради. Унга асосан малакаларини ўзгартириши ва ошириши, маълумот олиши, янги касб эгаллаши лозим бўлган ишсизлар гуруҳлари киради. Фрикцион ишсизлик билан таркибий ишсизликнинг асосий фарқи шундаки, биринчисида, маълум малака ва тажриба мавжуд бўлади ва ундан фойдаланиб, иш жойларини тезроқ топиб олишади, иккинчисида эса, ишчи кучи дарҳол ва тезроқ иш жойларини топа олмайди.
Даврий ишсизлик асосан ишлаб чиқаришнинг пасайиши натижасида ишчи кучига бўлган талабнинг камайишидан пайдо бўлади. Даврий пасайиш товар ва хизматларга бўлган ялпи талабнинг камайишини, шунга мувофиқ, ялпи талабнинг камайишини ва оқибатда аҳолининг иш билан бандлиги қисқариши ва ишсизликнинг ўсишини билдиради.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling