Маърузалар матни қарши-2012y


-Мавзу: Иқтисодиётнинг даврий ривожланиши. Ишсизлик


Download 1.34 Mb.
bet18/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

3-Мавзу: Иқтисодиётнинг даврий ривожланиши. Ишсизлик.
Режа
1. Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблари.
2. Ишсизлик тушунчаси ва ишсизлик даражасининг ўлчаниши.
3. Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари. А.Оукен қонуни.
4. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг келиб чиқиш сабаблари,
намоён бўлиш шакллари ва ишсизлик даражасига таъсири.


3.1. Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблари

Мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш тарихини ўрганиш, улардан ҳеч бири узоқ муддатда бир текис ривожланмаганлиги, аксинча, барча малакатлар учун даврий ривожланиш хос эканлигини кўрсатади.


Ишлаб чиқариш, бандлилик ва инфляция даражасининг даврий тебранишга иқтисодий давр (цикл)лар дейилади. Айрим иқтисодий даврлар бошқаларидан ўтиш даврининг давомийлиги ва фаоллиги билан фарқ қилади. Шунга қарамасдан уларнинг барчаси бир хил босқичлардан ташкил топади (4-чизма).


Иқтисодий
фаоллик чўққи рецессия чўққи потенциал ЯИМ тренди
даражаси

кўтарилиш


пасайишнинг
қуйи нуқтаси

иқтисодий давр вақт t


4-чизма. Иқтисодиётнинг даврий ривожланиши
Иқтисодий даврлар тўртта босқични ўз ичига олади. Биринчи босқич иқтисодий ривожланишнинг энг юқори даражасига эришилган босқич бўлиб, у «чўққи» деб юритилади. Бу иқтисодиётда иш билан тўлиқ бандлик, ишлаб чиқариш тўла қувватда ишлаётганлиги, шунингдек, маҳсулотларнинг баҳо даражасининг ўсиш ҳолати кузатилади.
Кейинги босқич пасайиш (рецессия) босқичидир. Бунда ишлаб чиқариш ва бандлик даражалари камаяди, аммо баҳонинг ўсиш даражаси пасаймайди. Бу босқич фаол ва узоқ давом этсагина баҳонинг ўсиш даражаси сустлашиши мумкин. Пасайишнинг қуйи нуқтасида ишлаб чиқариш ва бандлик энг қуйи даражага тушади ва турғунлик даври бошланади.
Кўтарилиш босқичида ишлаб чиқариш ва бандлик даражаси аста-секин ошиб, ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш ва тўлиқ бандлик даражасига эришилади.
Юқорида таъкидлаганимиздек, иқтисодий даврлар бир хил босқичларга эга бўлсада, аммо улар давомийлиги ва фаоллигига кўра ўзаро фарқ қилиб туради. Шунинг учун ҳам иқтисодчилар, бу жараёнларни иқтисодий даврлар деб эмас, балки иқтисодий тебранишлар деб аташ тўғри бўлади деб ҳисоблашади. Иқтисодий тебранишларнинг асосий сабаби сифатида иқтисодчилар уч омилни кўрсатади.
Биринчи гуруҳ олимлар иқтисодий тебранишларнинг асосий сабаби техника ва технологияларда рўй берадиган ўзгаришлар деб ҳисоблайдилар. Уларнинг фикрича фан-техника ютуқларини қўллаш натижасида иқтисодиётда ўсиш рўй беради. Масалан автомобилнинг яратилиши ёқилғи саноати, нефт қазиб чиқариш, кимё, йўл қурилиши материаллари саноатларининг жадал ривожланишига сабаб бўлди. Янги технологиялар ишлаб чиқариш унумдорлигини бир неча баравар ошириш, илгари фойдаланилмаган ресурсларни ишга тушириш имконини беради. Техник ва технологик янгиликлар доим ҳам яратилавермаслиги иқтисодиётдаги тебранишларга сабаб бўлади.
Олимларнинг яна бир гуруҳи иқтисодий босқичларни сиёсий ва тасодифий вазиятларга боғлашади.
Бу жараённи монетар сиёсатга боғлайдиган олимлар ҳам мавжуд. Яъни, давлат қанчалик кўп пул босиб чиқарса, унинг қадри шунчалик камайиб боради, ва аксинча, пул миқдори қанчалик кам бўлса, ишлаб чиқариш кўламининг пасайиши ва ишсизлар сонининг ортиши шунчалик тезлашади. Хуллас, иқтисодий босқичларни баҳолашга турли хил ёндашувлар мавжуд. Аммо барча иқтисодчилар, ишлаб чиқариш ва бандлилик даражаларини ялпи талаб ва бошқача айтганда ялпи харажатлар миқдорига боғлиқ, деган фикрни қўллаб-қувватлайдилар. Чунки, корхоналар ўз товар ва хизматларини уларга талаб бўлсагина ишлаб чиқаради. Бошқача айтганда, талаб катта бўлмаса, корхоналарда товар ва хизматларни катта миқдорда ишлаб чиқариш фойдали эмас. Ўз навбатида, ишлаб чиқаришда бандлилик ва даромадлар даражаси ҳам, айнан шу сабабли, паст бўлади. Ялпи харажатлар миқдори қанчалик кўп бўлса, ишлаб чиқаришнинг ўсиши катта фойда олиб келади. Шунинг учун ишлаб чиқариш, бандлилик ва даромадлар даражаси ортиб боради. Иқтисодий тебранишлар сабабларини, уларга таъсир этувчи омилларни ўрганиш, иқтисодий тебранишлар амплитудасини қисқартириш барча ҳукуматлар макроиқтисодий сиёсатининг муҳим мақсадларидан биридир.



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling