Франсуа Кенэ (1694-1774)
Макроиқтисодий назариянинг икки кўриниши ўзаро фарқланади:
а) позитив макроиқтисодиёт; б) норматив макроиқтисодиёт.
Позитив макроиқтисодиёт реал иқтисодий ҳодисаларни ва уларнинг алоқадорликларини ўрганади.
Норматив макроиқтисодиёт эса қайси шароитлар ёки жиҳатлар мақбул ёки номақбул эканлигини белгилайди, ҳаракатнинг аниқ йўналишларини таклиф этади. Шу жойда иқтисодий назариянинг икки мустақил бўлими сифатида макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт фанларининг предметларини ўзаро фарқлаб олишимиз зарур.
Микроиқтисодиёт ва макроиқтисодиёт тушунчаларининг фарқи нимада?
Микроиқтисодиёт предмети бўлиб “белгиланган” иқтисодий шарт-шароитларда уй хўжаликлари ва фирмалар даражасида иқтисодий қарор қабул қилиш механизми ҳисобланади. Микроиқтисодий таҳлил объекти бўлиб алоҳида товарлар бозори, ресурслар бозори, улардаги талаб ва таклиф ҳисобланса, макроиқтисодиётда миллий иқтисодиёт даражасида меҳнат, пул, товарлар ва хизматлар бозорининг ўзаро муносабатлари ва ўзаро таъсири таҳлил қилинади. Микроиқтисодиётда “белгиланган” деб қабул қилинган, яъни микроиқтисодий тадқиқот предмети ҳисобланмайдиган кўпгина кўрсаткичлар, жумладан истеъмолчиларнинг даромадлари, жамғармалари, фоиз ставкасининг динамикасини ва буни белгиловчи омилларни макроиқтисодиёт тадқиқ қилади.
Макроиқтисодиёт ялпи ишлаб чиқаришининг барқарор ўсишини, ресурсларнинг тўлиқ бандлилигини, инфляциянинг паст суръатларини ва тўлов балансининг мувозанатини таъминлаш нуқтаи назаридан мамлакат иқтисодиётини бир бутун ҳолда тадқиқ қилади ва уни макроиқтисодий тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини ўрганади.
1-жадвал.
Иқтисодий назариянинг асосий масалалари ва таркиби1
Do'stlaringiz bilan baham: |