Маърузалар матни


Download 1.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/22
Sana10.02.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1184346
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Маърузалар матни

5. 
Далада трассалаш. 
Камерал трассалаш натижаларидан фойаланган ҳолда талабга жавоб берадиган 
ва тежамкор ҳисобланган трасса йўналиши (қатор вариантлардан) танлаб олинади. Шу 
танланган трасса бўйлаб далада иш бажариш - техниккавий лойиҳалаш тежамкорликка 
асосланган ҳолда ер юзида ва аэросъемка ишида бажарилиши мумкин. Агар жойнинг 
плани йирик масштабли бўлса, изланаѐтган трасса қисқа масофали бўлса бу иш ер 
юзида олиб бориладиган усул билан бажарилиши мумкин. 
Агар изланиш иши катта узунликдаги трассада бажарилса, ҳамда керакли 
масштабдаги карта ва планлар бўлмаса, у ҳолда трасса бўйлаб аэровизуал кузатиш ва 
маршрут бўйлаб аэрофотосъемка иши бажарилади. 


Трасса таянч нуқталар билан таъминланган бўлиши керак. қурилиш иши 
бошланиш олдидан уни осонгина топа олиниши керак. 
Барча таянч пунктлар, бурчак учлари, белгиланган нуқталар, створ нуқталари 
табиий тўсиқлардан чекланиб ўтиш ва туташувчи нуқталар, ѐғоч ѐки темир-бетон 
устунлар билан мустаҳкамланиб, уларни жойдаги нарсалар билан қандай ҳолатда 
туришини кўрсатувчи абрис журналлари тузилиши керак. Пикетлар, плюсли нуқталар, 
қозиқлар билан мустаҳкамланиб, атрофидан канава ўтказилиши керак, знаклар ѐзуви, 
мойли бўѐқ билан ѐзилиши керак, трасса қайрилиш бурчаги учларидаги устунлардаги 
ѐзувлар бурчак учи томонида туриши, створ нуқталарида эса - саноғи кам пикетга 
қараган томонда ѐзилиши шарт.
6. 
Пикетаж ва кўндаланг профилларни мустаҳкамлаш 
Бу иш асосан танланган трасса бўйлаб бажарилади. Ишнинг бошида план ѐки 
картографик материалларда кўрсатилган бошланғич ва бир неча оралиқ нуқталар 
жойда аниқланади. 
Трассанинг бошланғич нуқтаси 15-20 см қозиқ билан мустаҳкамланиб ѐнига 
узунлиги 30-35 см қоровул қозиқни ердан 10-20 см чиққан ҳолатда қоқилади. қоровул 
қозиққа ГК номери ѐзилади. Бошланғич нуқтани жойдаги тафсилотлар билан боғлаб, 
ўлчаш иши камида 3 марта қайтарилади ва бу боғланишни абрис журнали тузилади. 
Шу нуқта устига теодолит ўрнатилиб, оралиқ нуқталар ҳамда биринчи қайрилма учига 
вехалар ўрнатилиб, бу йўналишнинг магнит азимути аниқланади. 
қайрилиш бурчаги билан теодолит оралиғида трасса ўқи бўйлаб ҳар 60-100 
мавехалар ўрнатилади. Шу йўналиш бўйича ҳар 100 м да қозиқлар қоқилиб, улар 
қоровул қозиқ билан мустаҳкамланади. Бу нуқтага пикет дейилади. Трасса бўйлаб 
юзасидаги эгилиш ѐки кўтарилиш участкаларига ҳам қозиқлар билан белгиланади. 
Бошланғич нуқта ГКО бўлса, кейингилари шу номерининг ошиб бориши билан 
белгиланади (ГК1, ГК2 ...). Оралиқ отметкалар номери кетидаги ГК номерига, шу 
нуқтагача бўлган масофани қўшилиши билан белгиланади. (Гк1қ20). Бундай 
нуқталарни плюс нуқталар дейилади. Пикетлаш журнали тузилади. 



Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling