Маърузалар матни


Геодезияни тармоқларга бўлиниши


Download 1.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/22
Sana10.02.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1184346
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Маърузалар матни

Геодезияни тармоқларга бўлиниши. Геодезия қуйидаги тармоқларга 
бўлинади:  
1) 
Олий геодезия - Ерни шакли ва катталиги, гравитацион майдонини, ер юзасидаги 
нуқталарни ягона координата системасида аниқлаш билан шуғулланадиган фан. Ерни 
шакли ва катталигини аниқлаш, геодезик таянч шахобчаларини барпо қилиш олий 
геодезия вазифасидир. 


2)
Космик геодезия - ерни шаклини аниқлаш, материклардан дунѐ океанидаги 
оролларга нуқта координаталарини узатиш, ер юзасида ўтказилган асосий геодезик 
ишларни ягона системасига бирлаштириш, материклардаги геодезик таянч 
шахобчаларини текшириш билан шуғулланадиган фандир. 
3) 
Селеногеодезия - ойни шакл ва катталигини, ой юзасини картада тузишни ўрганади. 
4) 
Планегеодезия - қуѐш системасидаги планеталарни шакл ва катталигини хамда 
уларни юзасининг картасини тузиш билан шуғулланадиган фандир. 
5) 
Радиогеодезия - радиолакация методи; ер юзасидаги нуқталарни координаталарини 
аниқлаш, радиогеодезик асбоблар ѐрдамида масофаларни ўлчашни ўргатади 
(светодальномер, радиодальномер). 
6) 
Топография - геодезияни топографик план олиш назарияси ва практикаси билан 
шуғулланадиган тармоғидир. Топографик карта ва планлар тузишда авиация ва 
фотографияни кенг ишлатилиши туфайли фотография ва аэрофототопография 
сохалари вужудга келди. 
7) 
Фототопография - жойни ерда туриб олинган суратларига асосланиб топографик 
карта ва планлар тузиш иши билан шуғулланадиган тармоғидир. Аэрофототопография 
эса жойни самолѐтда ўрнатилган махсус асбоблар ѐрдамида олинган суратларига 
асосланиб карта ва план тузиш иши билан шуғулланади. 
8) 
Картография - ер юзасини географик карталарини тузиш, ўрганиш, фойдаланиш 
методларини ўрганадиган фан. 
9) 
Амалий геодезия - халқ хўжалигини турли тармоқларида геодезик ишларни 
бажариш билан шуғулланади. Амалий геодезия ўз навбатида инженерлик геодезия ва 
қурилиш геодезия тармоқларига бўлинади. 
10)

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling