Маърузалар матни


Download 1.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/22
Sana10.02.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1184346
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Маърузалар матни

3- 
МАЪРУЗА 
МАВЗУ: ТОПОГРАФИК КАРТА ВА ПЛАН 
РЕЖА: 
1. Карта ва план, улар ўртасидаги асосий фарқ 
2. Карталар классификацияси 
3. Топографик карта ва планлар масштаби 
4. Топографик карталарни математик, географик ва ёрдамчи 
элементлари 
5. Топографик карталарнинг номенклатураси. 
 
 
 
1. Карта ва план 
Ер юзидага географик объектларнинг контур ва чизиқлари эллипсоид ѐки шар 
сиртига туширилади, яъни ер юзининг горизонтал проекцияси ҳосил қилинади, бу 
проекция маълум математик қонун асосида текисликка туширилади, бунда дастлаб, 
меридиан ва параллеллар тўри, яъни картографик тўр чизилади. Сўнгра картографик 
тўр маълум даражада кичрайтирилган географик объектлар билан тўлдирилади. Демак, 
карта - ер юзининг эллипсоид сиртидаги горизонтал проекциясининг қоғозда 
кичрайтирилган тасвиридир. 
План - ер юзининг ясси деб қабул қилинган бўлагининг текис сатхий юзага 
туширилган горизонтал проекциясининг қоғоздаги кичрайтирилган тасвиридир. 
План билан карта ўртасидаги асосий фарқ: 
1. 
Карта - юзининг ва унинг айрим катта қисмининг сферик юзага туширилган 
проекциясининг қоғоздаги кичрайтирилган тасвири; план эса ер юзи кичик қисмининг 
текисликдаги горизонтал проекциясининг қоғоздаги кичрайтирилган тасвиридир. 
2. Планда жойдаги чизиқларнинг узунлиги, объектлар контурларининг майдони 
ва йўналишлар орасидаги бурчаклар тўғри тасвирланади, картада эса уларнинг 
тасвирида маълум хатолар рўй беради. 


3. Планнинг масштаби унинг ҳама қисмида бир хил бўлади; яъни планда 
масштаб ўзгармайди, картада эса масштаб картанинг турли қисмларидагина эмас, 
хатто бир нуқтадан чиқадиган турли йўналишлар бўйича ҳам ўзгариб боради; 
4. Карта маълум картографик проекция ѐки зонал системасидаги тўғри 
бурчакли координатада тузилади; план эса кўпична шартли ѐки махаллий тўғри 
бурчакли координата системасида тузилади. 

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling