Маърузанинг асосий мақсади
Экология соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш чоралари ва субъектлари
Download 30.13 Kb.
|
маълумот
Экология соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш чоралари ва субъектлариЭкология жиноятчилигининг олдини олиш умумий чораларини амалга ошириш жамият ва табиатнинг ўзаро таъсири соҳасидаги ижтимоий жараёнларнинг натижалари билан бевосита боғлиқ. Экология соҳасидаги ижтимоий муносабатларда қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот, қонуний экологик онг ва хулқ-атворни шакллантиришга қодир узоқ муддатли антикриминоген таъсир айнан макродаражада шаклланади. Бу жараёнларни оптималлаштиришда табиатнинг экологик аҳамиятга молик унсурларига бўлган барча мулк шаклларининг қонуний мавжудлиги муҳим ижтимоий муаммосини ҳал қилиш улкан аҳамият касб этиши мумкин. Барча даражаларда антикриминоген жараёнларнинг субъектлари жумласига қуйидагилар киради: давлат, идоралар, корхоналар, жамоат ташкилотлари, айрим фуқаролар. Криминологик жиноятчиликни умумий огоҳлантириш соҳасида хусусан атроф муҳитга фаол таъсир кўрсатувчи саноат ишлаб чиқаришини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, табиатни авайлаб асрашга қаратилган оптимал технологияларни ривожлантириш билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий чоралар муҳим аҳамиятга эга. Ижтимоий-иқтисодий омилларнинг антикриминоген таъсири ерларнинг ҳолати, уларнинг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига яроқлилиги, ҳайвонот ва ўсимликлар оламининг ҳолати, сувларнинг ҳолати, уларнинг саноат, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши, жамоат ва фуқароларнинг турли эҳтиёжларини қондиришга яроқлилигига илмий асосланган муносабат билан узвий боғлиқ бўлиши лозим. Бунда инсон хулқ-атвори, инсон меҳнатининг хусусияти, урф-одатлар, анъаналар, ўзликни англаш, ўзига ўзи баҳо бериш ва ҳоказоларга таъсир кўрсатишга қодир географик омиллар, иқлим омиллари ва бошқа омиллар ҳисобга олиниши шарт. Экология соҳасидаги жиноятларнинг олдини олишда ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимият тузилмалари ҳузурида ташкил этиладиган тегишли қўмиталар ва комиссиялар катта роль ўйнаши лозим. Ижтимоий ва индивидуал даражаларда экологик-ҳуқуқий онг (тафаккур)ни муттасил ўтсириб бориш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Экология соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш фаолиятининг асосий имкониятлари айни шу вазифани ечиш билан боғлиқ. Экологик-ҳуқуқий тарбияни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар жумласига қуйидагилар киради: ҳуқуқий тақиқлар билан одамларнинг ички ва ташқи келишувини таъминлаш; экология соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарлик белгиловчи нормаларни тарғиб қилиш ва улар ҳақида ахборот бериш; фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг мазкур ҳуқуқбузарликлар билан муросасизлигини кучайтириш. Экология соҳасидаги жиноятларнинг олдини олишнинг самарадорлиги умумий ва махсус профилактика чораларини фаол қўллашни назарда тутади. Махсус профилактика чоралари жумласига қуйидагилар киради: экологик аҳамиятга молик хулқ-атвор, шу жумладан жиноят-ҳуқуқий тақиқларга риоя этиш устидан назоратни такомиллаштириш; экология соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳақида тегишли идораларга ахборот бериш; махсус режим ўрнатиш ҳамда технология ва бошқарув вазифалари ва жараёнларини қайта қуриш; экология учун зарарли бўлган муайян ҳаракатларни амалга оширишни норматив йўл билан тақиқлаш ва ҳ.к. Айрим табиий комплекслар, ҳудудлар, участкалар, сув ҳавзалари, атмосфера ҳавоси, ҳайвонот олами, ўрмон массивлари ва шу кабилар назорат объектлари ҳисобланади. Бундан ташқари, айрим одамлар гуруҳлари ва фуқароларнинг хулқ-атвори устидан назорат олиб бориш лозим. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, табиатни муҳофаза қилувчи инспекциялар, жамоат ташкилотлари, маҳкамавий назорат органлари назорат субъектлари ҳисобланади. Назорат усуллари табиий объектлар ҳолатини бевосита кузатиш, рейдлар, текширувлар ўтказиш, объектларни ғайриқонуний киришдан қўриқлаш, ўтказиш режимини ўрнатиш, экология соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарлик қуролларини олиб қўйиш, ғайриҳуқуқий ҳаракатларни тўхтатиш ва ҳоказоларни қамраб олади. Экология соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ нормаларига риоя этилишини назорат қилиш алоҳида ўрин эгаллайди. Булар: табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигининг ижро этилишини устидан прокурор назорати; рухсат берувчи тизим фаолияти; маъмурий назорат. Табиатни муҳофаза қилиш масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш муҳим профилактик аҳамиятга эга. Экология соҳасидаги жиноятларга қарши кураш қонунларга ҳамда уларга мувофиқ қабул қилинган қонун ости ҳужжатларига биноан ва уларнинг доирасида олиб борилади. Бу қонун ҳужжатларида экология соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш ҳаракатлари атрофлича баён этилган, экология соҳасида хавфсизликни таъминлашга қаратилган муҳим тадбирларни ўтказиш юзасидан кўрсатмалар берилган. Улар экология соҳасидаги жиноят аломатлари бўлган фактларга доир материалларни ИИБ ва прокуратура органларига топшириш тартибини белгилайди. Табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг ҳуқуқий базасини муттасил такомиллаштириш экология соҳасидаги жиноятларга қарши кураш самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан биридир. Бу йўналишда катта қонун ижодкорлиги ишлари олиб борилмоқда, бу жиноятларга қарши курашда кўмаклашишга қодир бўлган янги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, мавжудларини эса такомиллаштириш учун қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари, жамоат бирлашмалари, олимлар ва тадбиркорлар куч-ғайратини бирлаштириш чоралари кўрилмоқда. Экология соҳасидаги турли муаммоларни ечишни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш топшириғини назарда тутувчи давлат илмий-техникавий дастурлари ҳам экология соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашнинг ҳуқуқий негизини мустаҳкамлашга кўмаклашади. Экология соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашда илмий-амалий конференциялар, кенгашлар, давра суҳбатлари ҳам муҳим роль ўйнайди. Улар турли соҳа мутахассисларининг куч-ғайратини бирлаштиради, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органларнинг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштиришни янада яхшилайди. Экология соҳасидаги жиноятчиликка қарши кураш олиб борувчи органлар тизимида ихтисослашган табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси муҳим роль ўйнаши лозим. Экология соҳасидаги жиноятчиликка қарши кураш мустаҳкам ҳуқуқий негизга эга бўлиши керак. Масалан, экология соҳасида қонунни бузганлик учун жисмоний ва юридик шахсларнинг жавобгарлигини ошириш билан боғлиқ барча муҳим қоидалар бир махсус қонунда жамланса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Экология соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашда у ҳаётнинг биологик асосларига, инсоннинг саломатлиги ва ривожланишига амалда хавф туғдиришини доимо ёдда тутиш муҳимдир. Download 30.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling