Маърузанинг асосий мақсади


Download 30.13 Kb.
bet1/3
Sana08.04.2023
Hajmi30.13 Kb.
#1341623
  1   2   3
Bog'liq
маълумот


Маърузанинг асосий мақсади:
Маърузада “Криминология” модулининг 8-мавзусини ёритишга мўлжалланган режадаги экология соҳасидаги жиноятчилик тушунчаси, унинг турлари, ҳолати ва тузилиши. Экология соҳасидаги жиноятчиликда жиноятчи шахсининг криминологик тавсифи. Экология соҳасидаги жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари. Экология соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш чоралари ва субъектлар фаолияти ҳақида тегишли билимларни шакллантиришдан иборат. Маъруза жараёнида мавзуга доир муаммоли масалалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилади, амалиёт таҳлил қилинади, муаммоли масалалар бўйича тарқатма материаллардан фойдаланилади.
Маъруза натижасида талаба:
маъруза юзасидан тегишли тушунча, билим, кўникма ва тажрибага эга бўлади;
маъруза бўйича тегишли мисоллар ва масалалар устида ишлаш, ўз муносабатини билдириш, тегишли жиноятчиликка қарши кураш бўйича ўз фикрини баён эта олади;
ўз жавобини асослаш, танқидий фикрлаш, оппонентни эшитиш кўникма ва қобилиятини шакллантиришга эришилади;
тарқатма материалларни ўрганиш, ўз муносабатини билдириш кўникмасига эга бўлади.
2. МАВЗУ БЎЙИЧА ДАРС ОЛИБ БОРИШ МЕТОДИКАСИ:
Маърузани ўтиш жараёнида технологик харитада кўрсатилган ахборот-коммуникатив ва замонавий педагогик технологиялардан фойдаланилиши назарда тутилади;
Маъруза мавзусининг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни ҳақида тушунча берилади;
Мавзуга оид миллий ва халқаро норматив ҳужжатлар билан таништирилади ва таҳлил қилинади;
Режа асосида слайдлар ёрдамида қишлоқ хўжалигидаги ҳуқуқбузарлик, ветеринария-санитария қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик тушунтирилади;
Мунозарали (назарий) саволлар ўртага ташланади ва уларга баҳо берилади;
Муаммоли масалалар тарқатилади ва уларнинг ечими эшитилади;
Зарурият туғилганда, масала ва саволлар уйга топшириқ сифатида берилади;
Асосий тушунчалар, савол-жавоблар умумлаштирилиб, маърузага якун ясалади.
3. ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР:
Экологик жиноятлар – атроф табиий муҳитга ижтимоий хавфли зарар етказадиган ижтимоий хавфли қилмишлар йиғиндиси бўлиб, ЖКнинг тўртинчи бўлимида назарда тутилган жиноятлар.
Экологик меъёрлаш – давлат органларининг атроф табиий муҳит сифатини, табиий ресурслардан фой-даланиш ҳажмини ва бошқа кўрсаткичларини белгилаш бўйича фаолияти. Ушбу фаолият ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилиб, сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва бошқа меъёрларни белгилашда намоён бўлади.
Экологик назорат – атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш қоида-талабларини барча вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, бошқа ташкилотлар, мансабдор ва жисмоний шахслар томонидан бажарилишини текшириш, табиий муҳит ҳолатини ўрганиш ва кузатиш, чора-тадбирларни қўллаш билан боғлиқ сиёсий-ҳукуқий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий чора-тадбирлар йиғиндиси.
Экологик уруш – рақибга унинг ҳудудига таъсир қилиш оркали зарар етказиш (ҳаво, сув, тупроқни ифлослантириш ёки флора ва фаунасини йўқ қилиш). Халқаро ҳуқуқ томонидан ман қилинган. БМТда 1977 йилда қабул қилинган Табиий муҳитга ҳар қандай усулда ҳарбий ёки душманлик мақсадида аралашишни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияда белгилаб қўйилган.
Экологик хавфсизлик – атроф табиий муҳит ҳамда инсон ва фуқароларнинг хўжалик ва бошқа фаолиятнинг зарарли таъсиридан, шунингдек, табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда ҳолатлар юзага келишидан ва улар оқибатларидан ҳимояланганлик ҳолати.
Экологик экспертиза – экологик экспертиза ўтказилаётган объектнинг белгиланган хўжалик ва бошқа фаолияти экологик талабларга жавоб беришини аниқлаш.
Экологик ҳуқуқбузарлик – атроф муҳитга ва табиий ресурсларга экологик зарар келтириш, амалдаги конун ҳужжатларини ва ҳукуқни бузиш.
Экологик ҳуқуқлар – инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари махсус тури, у ҳам дунё, ҳам миллий кўламдаги экологик тангликнинг кескинлашуви туфайли юзага келган.
Экоцид (юн. oicos – уй + лот. caedo – ўлдираман сўзларидан) – геноциднинг бир тури. Экоцид – ўсимлик ёки ҳайвонот дунёси объектларини оммавий қирғин қилиш, атмосфера хавоси ёки сувни заҳарлаш, шунингдек экологик фалокатга сабаб бўлувчи бошқа (жиноий) ҳаракатлар. Ушбу жиноят инсон яшаш макони сифатидаги атроф табиий муҳитга, муайян ўсимлик ёхуд ҳайвонот дунёси ёки бошқа табиат объектларининг мавжуд бўлишига таҳдид солади.
4. МАВЗУ БЎЙИЧА ДАРС ОЛИБ БОРИШ МЕТОДИКАСИ:
маърузани ўтиш жараёнида технологик харитада кўрсатилган ахборот-коммуникатив ва замонавий педагогик технологиялардан фойдаланилиши назарда тутилади;
маъруза мавзусининг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни ҳақида тушунча берилади;
мавзуга оид миллий ва халқаро норматив ҳужжатлар билан таништирилади ва таҳлил қилинади;
режа асосида слайдлар ёрдамида мавзуаги асосий ҳолатлар тушунтирилади;
мунозарали (назарий) саволлар ўртага ташланади ва уларга баҳо берилади;
муаммоли масалалар тарқатилади ва уларнинг ечими эшитилади;
зарурият туғилганда, масала ва саволлар уйга топшириқ сифатида берилади;
асосий тушунчалар, савол-жавоблар умумлаштирилиб, маърузага якун ясалади.



Экология соҳасидаги жиноятчилик тушунчаси, унинг турлари, ҳолати ва тузилиши
Экология соҳасидаги жиноят – бу жиноят қонунида назарда тутилган атроф муҳит ва унинг унсурларига тажовуз қилувчи ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик). У табиат объектларидан бевосита ғайриҳуқуқий фойдаланиш ёки уларга зарарли таъсир кўрсатиш натижасида уларда салбий ўзгаришлар ясалишида ифодаланиши мумкин.
Миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг экстенсив методлари жамият ва табиатнинг ўзаро таъсири соҳасида эҳтиёжлар билан уларни қондириш имкониятлари (усуллари) ўртасида қарама-қаршилик юзага келишига сабаб бўлган. Кўп йиллардан бери мавжуд бўлган бу зиддиятлар ижтимоий борлиқ ва ижтимоий онгдаги салбий ҳодисаларни акс эттиради ва экология соҳасида жиноятларни юзага келтиради.
Орол фожиаси, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига зарар етказилиши, ҳаво ва сув ҳавзаларининг ифлосланиши, зарарли химикатлардан назоратсиз фойдаланиш, нитратларнинг одамлар соғлиғига салбий таъсири инсон жиноий фаолиятининг экологияда ўз ифодасини топган оқибатларининг тўлиқ бўлмаган рўйхатидир.
Мисол тариқасида Орол минтақасини оладиган бўлсак, бу ҳудудда атроф-муҳитнинг салбий таъсирида 96% ҳомиладор аёллар ва 78% болалар камқонлик касалидан азият чекишаётган бўлса, 80% дан ошиқ ҳомиладор аёллар бошқа экстрагенитал касалликларга чалинишган.
Экология соҳасидаги жиноятлар жумласига (бугунги кунда ва қонунга биноан) қуйидагилар киради: экологик хавфсизлик нормалари ва талабларининг бузилиши; атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши ҳақидаги маълумотларни атайлаб яшириш ёки бузиб кўрсатиш; атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши оқибатларини тугатиш чораларини кўрмаслик; атроф табиий муҳитни ифослантириш; ердан, ер ости бойликларидан фойда­ланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш; экинлар, ўрмонларни нобуд қилиш; ўсимликлар касалликлари ёки зараркунандаларига қарши кураш талабларини бузиш; ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш; зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш; ҳайвонот ёки ўсимликлар дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш; сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш талабларини бузиш; алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар режимини бузиш.
Табиийки, кўрсатилган нормалар атроф муҳитга ғайриҳуқуқий тажовузларнинг ҳаммасини қамраб олмайди. Экология соҳасидаги жиноятлар жиноят қонунида бевосита кўрсатилган белгилар бўйича етарли даражада қайд этилмаган. Бу камчиликни бартараф этиш амалда мумкин эмаслиги туфайли шуни эътиборга олиш лозимки, ЎзР ЖКнинг бир қанча моддаларида оқибатлари экологик аҳамият касб этиши мумкин бўлган муа­йян ҳаракатлар содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Шу тариқа жиноят қонуни, бир томондан, экология соҳасидаги жиноятларни бевосита акс эттиради, бошқа томондан – атроф муҳитга ҳам зарар етказиши мумкин бўлган қилмиш учун жавобгарлик ўрнатади.
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни табақалаштириш ҳам муҳим криминологик аҳамиятга эга. Бундай ҳуқуқбузарликлар ижтимоий хавфлилик даражасига қараб жиноий ёки маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик ҳақида махсус боб (VIII боб) киритилган.
Экологик-ҳуқуқий жавобгарлик ўрнатиш жуда муҳим аҳамиятга эга, чунки экология соҳасидаги ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган зиён кўп миқдорда бўлиб, баъзан орқага қайтариб бўлмайдиган хусусият касб этади. Экологик-ҳуқуқий жавобгарликка хос бўлган жиҳат шундан иборатки, ҳуқуқий муносабатларда тарафлардан бири сифатида иштирок этувчи орган­лар жумласига, умумий давлат органлари (суд, прокуратура,ИИБ ва ш.к.дан ташқари), экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни бевосита кўриб чиқиш ҳуқуқи берилган махсус органлар киради. Экологик-ҳуқуқий жавобгарлик институти комплекс хусусиятга эга, чунки ҳуқуқнинг турли тармоқлари (ер, кончилик, сув, ўрмон ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ, жиноят ҳуқуқи ва б.) нормаларини ўз ичига олади.
Экология соҳасидаги жиноятчилик – экологик жиноятлар, яъни атроф табиий муҳитга ва инсон соғлиғига зиён етказувчи, жиноят қонунига биноан тақиқланувчи ва жиноий жазога тортилувчи ижтимоий хавфли қилмишларнинг мураккаб мажмуи.
Экология соҳасидаги жиноятчилик ўзининг демографик, экологик, ижтимоий хусусиятга эга бўлган салбий оқибатларининг оғирлик даражасига кўра бугунги кунда миллий хавфсизликка реал хавф туғдиради. Бу хавф қуйидаги ҳолатларда айниқса яққол намоён бўлади:
яшаш муҳити ҳаётнинг давомийлиги пасайишига, касалланиш, ўлим ҳолларининг кўпайишига ва аҳоли генофондининг заифлашувига сабаб бўладиган даражада ёмонлашувида;
экологик танглик ҳудудларининг юзага келишида;
тикланмайдиган табиий ресурслар (минерал хом ашё, углеводородли энергия манбалари)нинг камайишида;
йирик техноген ҳалокатлар юз бериш хавфининг ошишида;
ер устидаги ҳамда сизот сувлар сифатининг ёмонлашувида;
радиоактив ифлосланишнинг тарқалишида;
ҳаво ҳавзасининг ифлосланиши ҳамда иқлимнинг хавфли даражада ўзгаришида;
озиқ-овқат маҳсулотлари хавфли даражада ифлосланишида.
Экология соҳасида энг кўп аниқланадиган жиноятлар жумласига одатда ўрмонни ғайриқонуний кесиш, тупроқ ҳамда ўсимликлар тўшамини ифлослантириш киради. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида ушбу турдаги жиноятларнинг хавфлилик даражаси айниқса ортади. Сўнгги йилларда экология соҳасида янада оғирроқ оқибатларга сабаб бўлаётган жиноятларнинг янги турлари кўпайиб бораётир. Булар: тикланмайдиган табиий ресурсларни талон-торож қилиш; қазиб олинган минерал хом ашёдан ғайриқонуний фойдаланиш; инсон учун зарарли озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бошқа истеъмол товарлари олиб кириш; Ўзбекистон ҳудудида табиий муҳит учун зарарли бўлган хорижий технология ва ишлаб чиқаришларни жойлаштириш.
Экология соҳасидаги жиноятлар ўзининг бир қанча муҳим хусусиятларига кўра иқтисодий (табиий ресурслардан ғайриҳуқуқий фойдаланиш), зўравонлик (инсон соғлиғига бевосита шикаст етказиш билан боғлиқ) ёки тамагирлик (ғайриқонуний ов, балиқ овлаш) жиноятлар ҳамдир, бироқ ўз салбий оқибатлари, етказадиган зиён даражасига кўра деярли доим улардан оғирроқ ҳисобланади.

Экология соҳасидаги жиноятчилик яширинлик даражасининг юқорилиги билан тавсифланади. Бу соҳада содир этиладиган жиноятларнинг оз қисми статистикада акс эттирилади. Бунда мазкур жиноятларнинг нафақат яширин, балки яшириладиган қисми ҳам каттадир: аниқланган жиноятлар бўйича ҳар йили қўзғатиладиган жиноят ишларининг умумий миқдори улар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълум бўлган хабарлар сонига мос келмайди.Экология соҳасидаги жиноятчиликда жиноятчи шахсининг криминологик тавсифи


Экология соҳасидаги жиноятчиликда жиноятчи шахси бу ўзининг ғайриижтимоий қарашлари, ижобий ижтимоий манфаатларга салбий муносабати оқибатида жиноят содир этган, ўзининг нияти ёки салбий оқибатларга эришишнинг ижтимоий хавфли усулини танлаган кишининг шахсидир.
Экология соҳасидаги жиноятчиликда жиноятчи шахсининг тузулиши:
Жиноят-ҳуқуқий тавсифи (хусусиятлари);
Ижтимоий-демографик тавсиф;
Маънавий-руҳий тавсифг эга бўлади.
Экология соҳасидаги жиноят субъектининг шахси уч даражада: жиноятчи шахси умумий тушунчаси нуқтаи назаридан, ҳар хил тоифага мансуб жиноятчиларнинг белгиларини аниқлаш нуқтаи назаридан ва муайян жиноят содир этган шахс даражасида ўрганилиши лозим.
Жиноят субъекти қуйидаги белгиларига эга бўлиши керак: а) белгиланган ёшга тўлиши, 2) ақли расо бўлиши; 3) жисмоний шахс бўлиши.
а) Қонунда белгиланган ёшга тўлиши шахсни жиноий жавобгарликка тортишнинг зарур белгиларидан бири хисобланади.
Жиноий жавобгарлик ёши қонун чиқарувчи томонидан тасодифан қўйилмайди, аксинча, у шахс ривожининг психофизиологик, ижтимоий-психологик даражасини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек криминологик меъёрлардан келиб чиқиб белгиланади. Ижтимоий хавфли ҳаракатларни содир этганда белгиланган ёшга тўлгунча жиноий жазо белгиланмайди.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги жиноятлар субъекти Жиноят кодекси нормаларининг ўзида кўрсатилган.
Экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузиш (Жиноят Кодексининг 193-моддаси) жиноятининг субъекти мансабдор шахс ҳисобланади.
Масалан, экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузиш (Жиноят Кодексининг 193-моддаси) жиноятини содир этишнинг бир тури экология хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган объектни ишга тушириб фойдаланиш ҳисобланади.

Download 30.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling