Маърузанинг технолагик картаси


ЖИСМОНИЙ ЕМИРИЛИШНИ АНИҚЛАШ УСУЛЛАРИ


Download 0.58 Mb.
bet7/18
Sana31.01.2024
Hajmi0.58 Mb.
#1828025
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
Бино ва иншоотларни техник эксплуатацияси масалалари

ЖИСМОНИЙ ЕМИРИЛИШНИ АНИҚЛАШ УСУЛЛАРИ


Бино ва иншоотларни жисмоний емирилишини аниқлашнинг бир нечта усуллари мавжуд. Булардан амалиётда кўпроқ қуйидаги иккита усулдан фойдаланилади.
Эксперт усули. Конструкцияларнинг, элементларнинг, тизимларнинг ва уларнинг турли даражада эскиришига эга бўлган қисимларининг жисмоний эскиришини қуйдаги формула бўйича аниқлаш лозим:


(2.1)
бу ерда Фкконструкция, элемент, тизимларининг жисмоний эскириши, %;
Фi -конструкция, элемент ёки тизим қисимларининг жисмоний эскириши, %;
Рi –шикастланган қисимнинг ўлчамлари (майдон ёки узунлик), м2 ёки м;
Рk –бутун конструкция ўлчамлари, м2 ёки м;
n – шикастланган қисимлар сони.

Бинонинг жисмоний эскиришини қуйидаги формула бўйича аниқлаш лозим:


(2.2)
бу ерда Ф3- бинонинг жисмоний эскириши, %;
Фкi - алоҳида конструкция, элемент ёки тизимнинг жисмоний эскириши;
li - алоҳида конструкция, элемент ёки тизимнинг тикланиш қийматини бинонинг умумий тикланиш қийматига нисбатан улуши;
n - бинодаги алоҳида конструкциялар, элемент ёки тизимлар сони.
Қатламли конструкцияларнинг жисмоний эскиришини хизмат муддатига кўра қуйидаги формула бўйича аниқлаш лозим:
(2.3)
бу ерда Фс- қатламли конструкциянинг жисмоний эскириши, %;
Фi- конструкциянинг эксплуатация муддатига кўра аниқланадиган қатлам материалининг жисмоний эскириши, % да;
Кi- қатлам материали нарҳининг бутун конструкция нарҳига нисбати сифатида аниқланадиган коэффициент;
n - қатламлар сони.
Меъёрий усул. Бу усулга асосан жисмоний емирилиш бинонинг ҳақиқий хизмат даврини меъёрий хизмат даврига нисбати билан аниқланади.
(2.4)
бу ерда Тф- бинонинг ҳақиқий хизмат даври, йил;
Т- бинонинг меъёрий хизмат даври, йил.
Кўриниб турибдики, бу усулда бино конструктив элементларининг ҳақиқий жисмоний ҳолати инобатга олинмайди. Бу усулни қўллаш бинонинг меъёрий хизмат даври унинг ҳақиқий хизмат даври билан деярли мос бўлган ҳолдагина самаралидир. Бироқ, амалиётда аксарият ҳолларда улар бир бирига мос эмас, чунки бу нарса конструкцияга таъсир қилувчи жуда кўп ташқи омилларга боғлиқдир.
Эксперт усули.
Бу усулга асосан, мутахассис томонидан ҳар бир конструктив элемент бўйича текширув ишлари амалга оширилиб, текширув натижалари асосида бутунлай бино бўйича ҳамда уни ташкил этувчи конструктив элементларнинг техник ҳолати ҳақида реал кўринишда намоён бўлиб, (2.1 ва 2.2) формулалар асосида аниқланади.
Жисмоний емирилишни аниқлашда эксперт усули ҚМҚ 2.01.16-97 га мос равишда амалга оширилади. Бу меъёрий ҳужжат фақатгина турар жой биноларида жисмоний емирилиш даражасини аниқлаш учун яратилган бўлиб, бошқа вазифадаги бино ва иншоотлар учун эса меъёрий ҳужжат ҳозирча мавжуд эмас.
Турар жой биносининг жисмоний емирилиш даражасини аниқлаш.
Мисол: Бино 40 йил эксплуатация қилинган. Капиталлик гуруҳи-2 ва мос равишда меъёрий хизмат даври 125 йил. Мисолда иккита вариант қаралади:
А). Бино нормал шароитда (барча турдаги таъмирлаш ишлари ўз вақтида бажарилган ҳолатда) эксплуатация қилинган. Бу ҳолда бинонинг ҳақиқий хизмат даври назарий жиҳатдан унинг меъёрий хизмат давридан кам бўлмаслиги (ёки мос келиши) лозим.
Б). Бино нормал шароитда, бироқ ҳеч қандай режавий-профилактик ёки бошқа турдаги таъмирларсиз эксплуатация қилинган. Бу ҳолда бинонинг ҳақиқий хизмат даври назарий жиҳатдан меъёрий хизмат давридан кам бўлиши лозим.


Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling