ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ПЕДАГОГ ВА РАҲБАР КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВАУЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗИ
ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ МАРКАЗИ
“Бино ва иншоотларни техник эксплУатацияси МАСАЛАЛАРИ”
модули бўйича
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
Тузувчи: доц. Хотамов Асадулла Тоштемирович
Тошкент – 2013
Мундарижа
Кириш ................................................................................................................
1-маъруза. Техник эксплуатациянинг таркиби ва масалалари. Хизмат кўрсатиш. Емирилиш ва биноларнинг шикастланишини аниқлаш. .........
2-маъруза. Бино ва иншоотларга таъсир қилувчи табиий ва техноген таъсирлар. Биноларнинг физик ва маънавий емирилиши. Бино элементларининг жисмоний емирилишини аниқловчи усуллар. .............
Адабиётлар ..................................................................................................
КИРИШ
Сўнгги йилларда Республикамизда бинокорлик соҳасида улкан ютуқлар қўлга киритилиб, мустақиллик йиллари даврида шаҳар ва қишлоқларимизда жуда кўплаб давлат аҳамиятидаги бино ва иншоотлар қурилди.
Республикамиз ҳудудининг ўзига хос континентал иқлими, геологик, гидрогеологик шароитлари, ҳудудларимизнинг зилзилавий кўрсаткичлари, бино конструкциясининг табиий ва техноген факторлар остида емирилиб, дастлабки сифатларини вақт ўтиши билан пасайиб бориши, уларнинг техник ҳолатини доимий равишда назоратда бўлишини тақозо этади.
Фан-техника тараққиёти бино ва иншоотларнинг реал техник ҳолатини аниқлашда текширишнинг илғор усулларни қуллаш, замонавий диагностик асбоблардан фойдаланишни тақозо қилади. Мавжуд эксплуатациядаги бино ва иншоотлар ишончлилиги ва умрбоқийлиги кўп жиҳатдан уларда утказиладиган режавий жорий ва капитал таъмирлаш ишларига боғлиқ бўлади. Сир эмас, ҳозирги кунда мавжуд тураржой, жамоат, саноат ва бошқа бино ва иншоотларнинг аксарият қисми худди шундай таъмирлаш ишларига муҳтож. Мазкур биноларнинг кўпгина конструктив элементлари аллақачон ўзининг меъёрий хизмат даврини утаб бўлган. Турли табиий ва антропоген таъсирлар остида бундай биноларда конструктив элементларнинг шикастланишга моиллиги ортиб бораверади.
Корхоналарда, маҳаллий хокимият органлардаги молиявий танқислик яқин келажакда бино ва иншоотларнинг техник ҳолати масаласини глобал муаммога айлантиради.
Халқ хўжалигининг барча соҳаларидаги объектларда, айниқса, катта шаҳарларда табиий ва техноген таъсирлар натижасида талофатни мумкин қадар камайтириш, сейсмик нуқтаи назардан аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бугунги кунда бино ва иншоотларда мониторинг тизимини, уларда деформация ва бошқа ўзгаришларни доимий назорат қилишни жорий қилиш пайти келди. Бундан ташқари, бино ва иншоотларнинг реал техник ҳолатини тадқиқ қилиш, конструктив элементлардаги емирилиш даражаларини, уларнинг қолдиқ хизмат даврларини аниқлаш - мустақиллик йилларида республикамизда шаклланган кўчмас мулкни иқтисодий баҳолашда, техник, иқтисодий ва ҳуқуқий масалаларни ечимида ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |