Маърузанинг технолагик картаси


-МАЪРУЗА. ТЕХНИК ЭКСПЛУАТАЦИЯНИНГ ТАРКИБИ ВА МАСАЛАЛАРИ. ХИЗМАТ КЎРСАТИШ. ЕМИРИЛИШ ВА БИНОЛАРНИНГ ШИКАСТЛАНИШИНИ АНИҚЛАШ


Download 0.58 Mb.
bet2/18
Sana31.01.2024
Hajmi0.58 Mb.
#1828025
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Бино ва иншоотларни техник эксплуатацияси масалалари

1-МАЪРУЗА. ТЕХНИК ЭКСПЛУАТАЦИЯНИНГ ТАРКИБИ ВА МАСАЛАЛАРИ. ХИЗМАТ КЎРСАТИШ. ЕМИРИЛИШ ВА БИНОЛАРНИНГ ШИКАСТЛАНИШИНИ АНИҚЛАШ.
Ҳозирги замон турар-жой ва жамоат бинолари ўзида муҳандислик тизимлари ва иншоотларнинг мураккаб мажмуасини ифода этади. Уларни эксплуатация қилиш учун бино конструкция элементлари ашёларининг эскириши, емирилиши ва бузилишининг асосий қонуниятларини, ҳамда биноларни ўз вақтида таъмирлаш, кўрикдан ўтказишни таъминловчи ташкилий тадбирларни билиш лозим.
Тўғри техник хизмат кўрсатиш ва режавий-огоҳлантирув таъмирларини ўз вақтида ўтказиш биноларнинг меъёрий хизмат муддатини таъминлайди. Техник эксплуатацияни ташкиллаштиришда биноларнинг конструкция ва қурилмалари материалини хоҳ меъёрий, хоҳ барвақт емирилишини ва эскиришини келтириб чиқарувчи сабабларни билиш лозим.
Биноларни эксплуатация қилиш, бинолардан самарали фойдаланиш ва уларга кўрсатиладиган барча хизматларни кўзда тутади.
Биноларни эксплуатацияси 2 катта бўлимга ажратилади: биноларга хизмат кўрсатиш ва биноларни техник эксплуатация қилиш (1-расм).
Биноларга техник хизмат кўрсатиш деганда уларнинг хоналаридан, муҳандислик тармоқларидан, атрофидаги ҳудуддан фойдаланиш мобайнида лозим бўлган ҳолда тутилиши таъминлашга айтилади. Хизмат кўрсатиш паспорт ишларини, ташкилотлар билан яшовчилар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни, бино ҳовлисидаги санитария тозалаш ва ободонлаштиришни кўзда тутади.
Техник эксплуатация эса режавий-огоҳлантирув (капитал ва жорий) ва кўзда тутилмаган таъмирлаш ишларини ва кўрикларни ўтказишни, ҳамда қурилмаларни созлашни назарда тутади.
Бино ва унинг айрим конструкциялари эксплуатация мобайнида табиий омиллар таъсирида эскиради. Бундай эскириш жисмоний эскириш дейилади. Биноларни бузилишсиз ишлатишни таъминлаш учун эскириш жараёнини тўхтатиб туришга ёки уни бартараф этишга йўналтирилган тадбирларни ўрнатилган талаблар асосида ўтказиш лозим. Бироқ бошланғич ҳолатни тўла тиклашни ҳатто капитал таъмирлар натижасида ҳам амалга ошириб бўлмайди. Бино конструкциялари ва инженерлик жиҳозларнинг жисмоний емирилиши ва эскириши муаммолари ҳақида.


Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling