Маърузанинг технолагик картаси
-МАЪРУЗА. ТЕХНИК ЭКСПЛУАТАЦИЯНИНГ ТАРКИБИ ВА МАСАЛАЛАРИ. ХИЗМАТ КЎРСАТИШ. ЕМИРИЛИШ ВА БИНОЛАРНИНГ ШИКАСТЛАНИШИНИ АНИҚЛАШ
Download 0.58 Mb.
|
Бино ва иншоотларни техник эксплуатацияси масалалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- А- табиий ва техноген омиллар .
- Б- субъектив омиллар .
2-МАЪРУЗА. ТЕХНИК ЭКСПЛУАТАЦИЯНИНГ ТАРКИБИ ВА МАСАЛАЛАРИ. ХИЗМАТ КЎРСАТИШ. ЕМИРИЛИШ ВА БИНОЛАРНИНГ ШИКАСТЛАНИШИНИ АНИҚЛАШ.Биноларнинг меъёрий хизмат даврларининг ҳақиқий хизмат даврларига мос келмаслиги уларнинг эксплуатацион ишончлилиги масалаларини чуқурроқ ўрганишни талаб қилади. Бунинг учун бино конструкциясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни ўрганиш зарурдир. Бу соҳада ўрганилган ишларнинг таҳлили, қурилиш конструкцияларида дефектлар, шикастланиш ва деформация ҳолатларининг пайдо бўлишига сабаб бўлувчи лойиҳалаш, қурилиш ва эксплуатация жараёнида йўл қўйиладиган хатоликлар, бундан ташқари табиий ва техноген омилларнинг таъсирлари натижаси эканлигини кўрсатади ва уларни шартли равишда А ва Б гуруҳ омилларга ажратиш мумкин. А- табиий ва техноген омиллар. Ўз навбатида “А” ташқи ва ички омилларга бўлинади. Ташқи омилларга: А1- иқлим таъсири; А2- динамик таъсирлар; А3- таъсир қилувчи муҳит ва ҳ.к.; Ички омилларга: А4 - технологик (функционал) таъсирларни киритиш мумкин. Б- субъектив омиллар. Б1- лойиҳалаш жараёнида; Б2- конструкция ва материалларни завод шароитида тайёрлаш, ташиш ва уларни сақлаш шароитида (дефектли элементлар); Б3- қурилиш жараёнида; Б4- эксплуатация босқичида йўл қуйиладиган хатоликлар. Бу омилларнинг турлари ва уларнинг таъсири шунчалик хилма-хилки, эксплуатация жараёнида бино конструкциясининг жисмоний емирилишига олиб келувчи бундай сабабларнинг барчасини бир вақтнинг ўзида аниқлаш ёки ҳисобга олиш мураккаб вазифадир. расм . Бино ва иншоотларнинг эксплуатацион ишончлилигига таъсир кўрсатувчи омиллар. Бино конструкцияларининг муддатидан олдин ишдан чиқишига олиб келувчи юқорида санаб ўтилган “А” ва “Б” омилларни қисқача қуйидагича таърифлаш мумкин. Иқлимий (А1), бу ерда А11- ҳарорат; А12- намлик; А13- қуёш радиацияси; А14- шамол ва ҳ.к. Динамик таъсирлар (А2), бу ерда А21- зилзила; А22- техноген таъсирлар; А23- турли хилдаги портлашлар таъсири ва ҳ.к. Таъсир қилувчи муҳит (А3), бу ерда А31- биологик; А32- физик; А33- кимёвий; А34- физик-кимёвий ва ҳ.к.; Технологик (функционал) (А4), бу ерда А41- юклар (доимий, вақтинчалик, қисқа вақт таъсир қилувчи, махсус…); А42- технологик жараёнлар (зарблар, вибрация, емирилиш…); А43- технологик ҳароратнинг ўзгариши ва А44- намлик (технологик жараён билан боғлиқ бўлган) ва ҳ.к. Лойиҳалаш босқичи (Б1), бу ерда - Б11,12...n- лойиҳа пайтида лойиҳачининг нотўғри ечим қабул қилиши билан боғлиқ хатоликлар, юк ва таъсирлар, қурилиш конструкцияси ҳақида маълумотларнинг йўқлиги ёки етишмаслиги, аниқ ишлаб чиқариш ва эксплуатация шароитларини тўлиқ ҳисобга олмаслик, эксплуатация мобайнида баъзи қурилиш конструкцияларининг ҳақиқий емирилиши ва физик-механик таркиби ҳақида экспериментал маълумотларнинг йўқлиги, бинони, унинг конструктив қисмлари фаолиятини нотўғри моделлаштиришнинг ва бошқа кўпгина ноқулай омилларни инобатга олмаслик. Қурилиш конструкцияларини завод шароитида тайёрлаш, ташиш ва сақлаш босқичи (Б2), бу ерда Б21,22...n – завод шароитида қурилиш конструкцияларини тайёрлаш жараёнида хом ашё ва материаллар устидан сифат назоратининг пастлиги, буюмларни тайёрлаш технологиясининг бузилиш ҳолатлари, бундан ташқари тайёр конструкцияларни ташиш ва уларни сақлаш жараёнларидаги йўл қўйиладиган хатоликлар ва ҳ.к. Қурилиш-монтаж босқичи (Б3), бу ерда Б31,32...n – ишчиларнинг малакаси, лойиҳа ечимидан чекиниш ҳоллари, қурилиш сифатини текширувчи муаллифлик назоратининг йўқлиги, қурилиш ишларини бажаришда техник шартларнинг бузилиши, монтаж жараёнида конструктив элементларнинг нотўғри ўрнатилиши, боғланишларнинг нотўғри бажарилиши, қиш вақтларида зарурий техник шартларга риоя қилмаслик, металл конструкциялари ва боғловчи элементларининг коррозияланиши, темирбетон конструкцияларда дарзларнинг пайдо бўлиши (айниқса, узоқ вақт қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларда) ва ҳ.к. Эксплуатация босқичи (Б4). бу ерда Б41,42..n – барча турдаги кўрик ва таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ўтказилмаслиги, лойиҳавий ечимнинг эксплуатация шароитига мос келмаслиги, эксплуатациядаги бинода режавий-огоҳлантирувчи таъмирлаш тизимининг мавжуд эмаслиги; бинонинг, уни ташкил этувчи элемент ва тизимларнинг ёши; юк кўтарувчи ва ташқи конструкцияларнинг емирилиш даражасининг ортиб кетганлиги; эксплуатация қоидаларининг бузилиши; қурилиши тугалланмаган биноларнинг узоқ давр мобайнида қолиб кетиши ва ҳ.к. Ўрта Осиё минтақаси учун иқлим таъсири (А1) қурилиш конструкциялари учун салбий таъсир кўрсатувчи омилларининг асосийларидан биридир. Кунлик, йиллик ҳароратнинг ўзгариши, доимий музлаш ва эриш, бино ичкарисида ва грунтда намлик даражасининг ортиб кетиши ва ҳ.к. лар бино конструкцияларини муддатидан олдин ишдан чиқишига олиб келади. Динамик таъсирлар (А2) аста-секин бино конструкциясини чарчаши охир-оқибат конструкцияда шикастланиш ёки авария ҳолатига ёки фавқулодда (кучли зилзила) шикастланишга олиб келувчи ҳодисалар. Бундан ташқари, таъсир қилувчи муҳит (А3) эксплуатациядаги бино ва иншоотлар конструкцияларига, айниқса кимё саноатидаги иншоотларга нисбатан жуда ноқулай омилдир. Муҳитни конструкцияга таъсир қилиш даражаси бўйича таъсирсиз, кам таъсир қилувчи, ўртача ва кучли таъсир қилувчи гуруҳларга ажратилади (ҚМҚ 2.01.01-94). Қурилиш ашёсининг коррозияланиши айнан шу муҳитнинг агрессивлигига боғлиқ жараёндир. Коррозия жараёни суюқ агрессив муҳитда жуда тез ривожланади. Бунга мисол тариқасида пойдеворга таъсир қилувчи турли кислотали, ишқорли, тузли сувларнинг таъсирини келтириш мумкин. Муҳитнинг қурилиш конструкцияларига нисбатан агрессивлик даражаси коррозия зонасида мустаҳкамликнинг йиллик ўртача йўқотилиши ва материалнинг бузилиши тезлиги билан тавсифланади. Атмосфера тажавузкорлигининг даражаси кўпроқ нисбий намликка, ҳаво ҳароратига, алмашиниш тезлигига ва бошқаларга боғлиқ. Тажаввузкор муҳитнинг туркумлари ва уларнинг металл ва нометалл ашёларга бўлган таъсири жадвалда келтирилган. Жадвал
Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling