Конструкция деформацияси – юк ва таъсирлар остида конструкция (ёки унинг қисми) шакл ва ўлчамларининг ўзгариши.
Пластиклик – қаттиқ жисмларнинг ташқи кучлар таъсирида бузилмасдан ўз шакл ва ўлчамларини ўзгартириши, шу билан бирга кучлар таъсири олингандан сўнг қолдиқ (пластик) деформациянинг сақлаши.
Равон айвон (веранда) – бинога ёпиштириб қурилган ойнаванд ёзги хона.
Рухсат этилмаган четланиш – конструкциянинг нормал ишлашига ҳалақит берувчи меъёрий ҳолатдан четланиш ёки ҳисобий схемага шундай ўзгартириш киритадики, бу ўзгаришни ҳисобга олиш учун конструкцияни кучайтириш талаб қилинади.
Саноат корхонасининг хавфсизлиги – даврий кузатув ва текширув ишларини олиб бориш билан қурилиш конструкциясининг авария ҳолати мумкинлигини башорат қилишни таъминловчи тадбирлар тизими.
Саноат биноси – юк кўтарувчи ва бошқа конструкциядан иборат, ишлаб-чиқариш жараёнини жойлаштириш учун мўлжалланган ёпиқ фазо ҳосил қилувчи ва одамлар меҳнат қилиши ҳамда технологик ускуналарнинг ишлаши учун зарурий шароитлар билан таъминланган бино.
Саноат объекти – ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган корхона, цех, махсус иш жойи ва бошқа бўлинмалар.
Таъсирлар – конструкция элементларидаги ички кучларни ўзгаришига олиб келувчи омиллар (заминнинг нотекис чўкишидан, тоғли ҳудудларда ер сиртининг деформацияланиши, ҳарорат-намлик ўзгариши таъсиридан, конструкция ашёсининг ҳажмий торайишидан, зилзила, портлаш ва ҳ.к.).
Тамбур – совуқ ҳаво, тутун, ҳидлар киришидан ҳимояловчи эшиклар орасидаги ўтиладиган бўшлиқ; бинога, хонага, зина бўлмасига киришда ўрнатилади.
Терраса – бинога ёпишган очиқ ёки ёпилган дам олиш учун майдонга – ховли, шу жумладан қуйи қаватни томида жойлашиши ҳам мумкин;
Томдаги ёруғлик туйнуги (фонар) – зина бўлмасини ёки ёпиқ ички ховли-атриумни ёритадиган ойнаванд том конструкцияси.
Техник диагностика - конструкциянинг ишдан чиқиши ва шикастланиши сабабларини аниқлаш ва баҳолаш усулларини ишлаб чиқувчи соҳа.
Do'stlaringiz bilan baham: |