Маърузанинг технолагик картаси


Download 0.58 Mb.
bet11/18
Sana31.01.2024
Hajmi0.58 Mb.
#1828025
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
Бино ва иншоотларни техник эксплуатацияси масалалари

ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАР















ГЛОССАРИЙ


Авария ҳолати- объект конструкцияларини бузилиш даражаси, уларнинг юк кўтара олмаслиги мумкинлиги ҳақида гувоҳлик берувчи ҳолати.
Адгезия – иккита таркибли жисмнинг молекуляр даражада бир бирига ёпишиши.
Асос - табиий ва сунъий турларга бўлинади, етарли даражадаги мустаҳкамликка эга бўлган ҳамда юк кўтариш қобилиятини кучайтириш талаб қилинмаган тупроқ табиий асос бўлиб хизмат қилади.
Бино (иншоот)ларнинг ишончлилиги- объект ўзининг асосий характеристикаларини белгиланган чегарада ва маълум бир шарт-шароитда берилган функцияларни бажариш қобилиятининг мажмуий таркиби.
Бино (иншоот) ларнинг умрбоқийлиги- объектларнинг маълум эксплуатация жараёнида, белгиланган муддатга мос равишда хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини ўтказишда ишга яроқли ҳолатини сақлаб туриши.
Бинонинг хизмат муддати - унинг яроқлик ҳолда ишлаш давомийлиги тушунилади.
Бино паспорти - бино (иншоот)нинг бутун хизмат даврида техник ва техник- иқтисодий маълумотларини, уни техник ҳолатини бутун хизмат даври давомида сақлаш ва таъмирлаш ишларини олиб боришни ҳисобга олиб борадиган ҳужжат.
Бино (иншоот)ни инвентарлаштириш - обеъктларни даврий равишда техник ҳолатини амалда текшириш ва конструкциянинг мустаҳкамлигини аниқлаб, ҳисобга олиш.
Бино (иншоот)ни паспортлаштириш - биноларнинг техник ва техник- иқтисодий маълумотларини ва уларни техник ҳолатини баҳолаш ва ҳисобга олиш бўйича бажариладиган ишлар.
Бино ва иншоотларнинг кафолатли муддати – бу шундай муддатки, унда бош пудратчи ўзи томонидан қилинган барча камчилик ва дефектларни ўз ҳисобидан бартараф қилиши лозим. Бу муддат 2 йил бўлиб, муддат янги бинони ёки капитал таъмирланган бино ёки иншоотни фойдаланишга топширган кундан бошлаб ҳисобланади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling