Маърузанинг технолагик картаси


Download 0.58 Mb.
bet15/18
Sana31.01.2024
Hajmi0.58 Mb.
#1828025
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Бино ва иншоотларни техник эксплуатацияси масалалари

Техник ҳолатни назорати – эксплуатация мобайнида конструкцияни ишлаш қобилиятини сақлаб туриши учун унинг техник ҳолатини назорат қилиш тизими.
Иншоот – ҳажмий, текис, юк кўтарувчи ва бошқа конструкциялардан иборат бўлган, турли хилдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш ва ҳ.к. учун мўлжалланган ер устидаги ёки остидаги қурилиш тизими.
Ишончлилик– бино ёки иншоотнинг ҳамда уларнинг юк кўтарувчи конструкцияларининг ўз вазифаларини эксплуатация мобайнида бажара олиши имконияти.
Маънавий емирилиш- бино (иншоот)ларнинг баҳолаш пайтидаги меъёрлар бўйича меъморий-конструктив, санитар-гигиеник ва технологик талабларига жавоб бера олмаслиги.
Мўртлик – қаттиқ жисмнинг механик таъсирлар остида сезиларли пластик деформация (пластикликка қарама-қарши хусусият) ларсиз бузилиши хусусияти.
Мўртлашиш – металлнинг эскириши, ҳароратнинг тушиб кетиши ёки юкланиш ҳолатининг тезлашиши ҳисобига конструкцияда мўртлик даражасининг ортиши.
Мустаҳкамлик чегараси – бу материалнинг механик хусусияти бўлиб, у бузилиш ҳолатини келтириб чиқарувчи юк даражасига мос келувчи шартли кучланишни ифодалайди.
Материалнинг чарчаши – узоқ муддатли юклар таъсирида, вақт бўйича даврий ўзгарувчи кучланиш ва деформациялар остида материалнинг механик ва физик хоссаларининг ўзгариши.
Металлнинг эскириши – нормал шароитда (табиий эскириш) ёки юқори ҳарорат таъсирида (сунъий эскириш) унинг мустаҳкамлигининг ўзгариши ва бир вақтнинг ўзида пластик ва зарбий ёпишқоқлигининг камайиши билан боғлиқ металл таркибининг ўзгариш ҳолати.
Меъёрий хизмат муддати - бинонинг асосий юк кўтарувчи конструкцияларининг ўртача йиғма муддати.
Қурилиш конструкцияси – бино ёки иншоотнинг юк кўтариш, чегараловчи ёки аралаш (юк кўтариш ва чегаралаш) вазифаларини бажарувчи қисми.
Осма айвон (балкон) – фасад девори текислигидан чиқиб турувчи, рафақда жойлашган тўсиқли майдонга.
Пешайвон (лоджия) – бино ҳажмига киритилган, уч томони девор, олди очиқ ёки ойнаванд ёзги хона;
Четланиш (оғиш) – исталган техник кўрсаткичининг ҳақиқий ҳолатини меъёрий, лойиҳа ҳужжатлари ёки техник жараённи таъминлаш бўйича қуйилган талаблардан фарқ қилиш ҳолати.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling