М.Х.Хайруллаев (1931-2004) академик, фалсафа фанлари доктори, профессор. ХХ асрнинг иккинчи ярмида ўзбек фалсафаси ривожига салмоқли ҳисса қўшган етук олим, жамоат арбоби. Асосий фаолияти Абу Наср ал Форобийнинг илмий ижодини ўрганиш ва шарҳлашга бағишланган. У “Буюк сиймолар”(1996 2 жилд) ва “Маънавият юлдузлари” (1999) асарларининг масъул муҳаррири. М.Хайруллаев Форобий ижодини қайта кашф этган олим. У Форобий ижодидаги материализм ва идеализмни бир-бири билан аралаштимаслик керак деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, Форобий томонидан Худонинг тан олиниши идеализм бўлса, астрономия, математика, мантиқ соҳасидаги кашфиётлари материализмдир. Чунки бу соҳаларда нарсалар йўқдан бор бўлмайди, бордан йўқ бўлмайди. Масалан, Ер, Қуёш, Ой, сайёралар ҳаракатлари орасидаги муносабатларнинг объективлиги доимо бир хилдадир16. М.Хайруллаев коммунистик мафкура ҳукмрон бўлган даврда, Форобий идеализмини тан ола олди ва унинг ижодидаги идеалистик ва материалистик ғояларни шарҳлади. М. Хайруллаев етук олим бўлиш билан бир қаторда жамоатчи ҳам эди. У узоқ йиллар давомида ЎзФА “Шарқшунослик” институтида директр лавозимида ва “Ўзбекистонда ижтимоий фанлар” журналининг масъул муҳарри лавозимида ишлаган.
Баратов Мўбин (1934-2005) академик, фалсафа фанлари доктори, профессор. Асосий илмий ишлари Марказий Осиё мутафаккирларининг фалсафий меросини ўрганишга бағишланган. Жумладан, унинг “Ибн Сино фалсафаси” асарида буюк мутафаккир ижодининг янги кирралари очиб берилган. Мўбин Баратов ҳар қандай жамиятни ҳаракатлантирувчи куч маънавий омил деб таъкидлайди ва ўзбек халқида тарихан маънавий қадриятларга содиқлик шаклланган, ҳозирги кунда уларни давр руҳига мослаштириш лозим деб ҳисоблаган.
Турсунмуҳамедов Саттар Позилхақович (1929) академик, фалсафа фанлари доктори, профессор. Асосий илмий ишлари саноат ва қишлоқ хўжалик меҳнати, ижтимоий гуруҳлар, табақалар, мулкдорлар синфининг шаклланиши, ижтимоий жараёнлар, жамиятнинг сиёсий тизими, мустақиллик йилларида эса, бозор иқтисодиёти муносабатлари шароитида кучли ижтимоий сиёсатнинг аҳамияти масалаларига бағишланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |