Маъруза:Ҳозирги замон фалсафаси Режа
Ўзбекистон фалсафа жамияти
Download 133.98 Kb.
|
4.Ҳозирги замон фалсафаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти.
Ўзбекистон фалсафа жамияти. 1973 йилда Ўзбекистон фалсафа жамияти ташкил қилинган ва унинг раиси этиб Иброҳим Мўминов сайланган. И.Мўминов вафотидан сўнг, 1974-1980 йилларда Музаффар Хайруллаев, 1980-1986 йилларда Қ.Хоназаров, 1988-1990 йилларда Эркин Юсуповлар Ўзбекистон фалсафа жамияти раиси лавозимида ишлар эканлар, асосий эътиборни Ўзбекистонда яшаб ижод қилаётган файласуфларнинг ижодий ҳамкорлигини таъминлаш, уларнинг аждодларга муносиб авлод эканлигини дунё ҳамжамиятига таништиришга қаратдилар. Шу боис ўзбек файласуфлари мунтазам халқаро конференциялар ва фалсафа конгрессларида иштирок этганлар.
1990 йилдан буён Саид Шермухамедов раҳбарлигида Ўзбекистон фалсафа жамияти ҳузурида «Фалсафа фанининг долзарб муаммолари» бўйича доимий республика илмий назарий семинари ташкил этилган. Унда республикамизнинг таниқли файласуфлари шунингдек, бошқа фан вакиллари ХХI аср фанининг долзарб муаммолари билан бир қаторда, маънавий юксалиш, жамиятни демократлаштириш ва модернизациялашнинг устивор йўналишлари ҳақида фикр алмашадилар. 2001 йилда ЮНЕСКО қарорига биноан ҳар йили ноябр ойида нишонланадиган “Жаҳон фалсафа куни” арафасида Фалсафа жамияти раҳбариятининг саъй ҳаракатлари билан, фалсафа фани ривожига ҳисса қўшаётган етакчи олимлар ва ёш тадқиқотчилар муносиб тақдирланиб келмоқда. Ёшларда фалсафий мушоҳада юритишни такомиллаштириш мақсадида “Ақл машқи”, “Тафаккур шайдолари” каби тўгараклар ташкил қилинган. Шу билан бирга республика фалсафа кафедралари фаолиятини ўрганиш бўйича “Энг яхши кафедра”,”Энг яхши дарслик”, “Энг яхши талаба реферати” номинациялари бўйича танловлар эълон қилиниб, муносиб топилган номзодлар тақдирланмоқда. Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти. 1998 йилда ташкил қилинган, 2001 йилгача унинг раиси Иномжон Раҳимов бўлган. 2001 йилдан ЎФМЖ раиси Қ.Назаровдир. Жамият қошида ташкил этилган нашриётда унинг аъзолари фалсафа, миллий ғоя ва мафкурага оид янги туркум адабиётларни яратиш, нашр қилиш ва улар орқали аҳоли турли қатламлари онгида дунёни фалсафий идрок этиш, ўз-ўзини англаш, ҳаётнинг мақсадини кўриш ҳамда мафкуравий иммунитетни шакллантиришда фаол иштирок этиш билан шуғлуланмоқдалар. Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида фалсафа фани янада равнақ топди. Фалсафа илмини ривожлантириш мақсадида вилоятларда, хусусан, Қорақалпоғистон Давлат университетида, Бухоро Давлат университетида, Самарқанд Давлат университетида, Тошкент Давлат шарқшунослик институтида “Фалсафа” бўлимлари ташкил қилинган ва унда етакчи мутахассислар фаолият олиб бормоқдалар. Хулосалар. Инсоният тараққиётида ҳар бир давр анъанавий фалсафий муаммоларни илгари сурган ва уларни ўз даври дунёқараши таъсирида ҳал қилишга ҳаракат қилган. Фалсафа тарихини янги шохчалари пайдо бўладиган дарахтга қиёслаш мумкин, ҳар бир шох ўз шаклига ва япроқларининг рангига эга бўлиб, улар бошқаларини такрорламайди. Бироқ дарахт шохлари каби фалсафий йўналишлар қанча кўп бўлмасин, уларни умумий илдиз - инсон ва оламнинг ўзаро алоқадорлиги, инсон ва жамият ҳаётининг узвийлиги бирлаштиради. Ушбу умумий илдиз инсон маданиятининг дунёқарашли асоси сифатида фалсафанинг аҳамиятини чуқурроқ тушунишга имкон беради. ХХ аср турли даврлардаги фалсафий йўналишларни ўзида бирлаштирди ва ўтмиш тажрибасига таянган ҳолда, олам ва одам масаласига жуда мураккаб ижтимоий сиёсий вазиятда зиддиятли, янги фалсафий қарашлар шаклланди. Ҳозирги замон фалсафасининг ўзига хос хусусияти унинг дунёқарашли ва методологик жиҳатдан турли туманлигидир. Download 133.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling