Мақсад ва вазифалари. Фармаконазоратни аниқлаш
GXP буйича мутахассисларни тайёрлашга
Download 98.99 Kb. Pdf ko'rish
|
5 май Мавзу 1 Фармаконазорат тушунчаси, мақсад ва вазифалари
GXP буйича мутахассисларни тайёрлашга
булган эхтиёж • Зарур амалиётларни GXP жорий этиш - бу фармацевтика махсулотлари сифатининг кафолати хисобланади. • GXP тизими дори воситасиниишлаб чикишдан то ҳаёт цикли ривожланишининг барча босқичларини, хом ашё, материалларни сотиб олиш ва уларни назорат қилиш орқали текшириш ва назорат қилиш орқали якуний маҳсулот сифатини назорат қилиш ва истеъмолчига сотишни назорат қилиш бўйича кўрсатмаларга асосланган. • Шунинг учун аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлайдиган мутахассислар керак. GLP (Good Laboratory Practice, Зарур лаборатория амалиёти) Соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит хавфсизлиги билан боғлиқ дори воситаларни клиник-олди тадқиқотларини амалга оширувчи барча ташкилий жараён ва шароитларни қамраб оладиган сифат тизими. GCP (Good Clinical Practice, Зарур клиника амалиёти) Субъект сифатида одам иштироки билан амалга ошириладиган тадқиқотни режалаштириш ва ўтказиш, шунингдек ушбу тадқиқот натижаларини ҳужжатлаштириш ва тақдим этиш учун халқаро ахлоқий ва илмий стандарт. GMP (Good Manufacturing Practice, Зарур ишлаб чикариш амалиёти) Одамлар ва ҳайвонлар учун дори воситаларни ишлаб чиқариш ва уларнинг сифатини назорат қилиш талабларини, шунингдек, фаол фармацевтика субстанциялари ва айрим турдаги дори воситаларни ишлаб чиқариш учун махсус талабларни белгилайдиган халқаро стандарт. GMP стандарти ишлаб чиқариш ва лаборатория текшириш параметрларини тартибга солади ва баҳолайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling