Мақсад ва вазифалари р е ж а: Тарбиявий ишлар
Download 83.07 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тарбиявий ишлар методикаси фанининг мақсад ва вазифалари.
Мавзу: Тарбиявий ишлар методикаси фанининг мақсад ва вазифалари Р Е Ж А:Тарбиявий ишлар методикаси фанининг мақсад ва вазифалари. Тарбия ҳақида тушунча. Тарбиявий ишларнинг методологик асослари. Таянч сўзлар: Тарбиявий иш, тарбиячи ва тарбияланувчи, инсонпарварлик, тадқиқот объекти, тадқиқот предмети, педагогик муносабат, ахлоқий тарбия, оила, мактаб, маҳалла, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, урф-одат, қадриятлар, анъаналар, эркин фикр, жисмоний ривожланиш, шахс хусусиятлари, комил инсон фазилатлари. Тарбиявий ишлар методикаси фанининг мақсад ва вазифалари.Инсон шахсининг камол топиши жуда мураккаб ва у узлуксиз узоқ жараён давом этиш орқали шаклланади. Унинг тарбиясига ота-онаси, мактаб, маҳалла, дўстлари, жамоат ташкилотлари, атроф-муҳит, оммавий ахборот воситалари, санъат, адабиёт, табиат ва ҳоказолар бевосита таъсир кўрсатади. Шундай экан, тарбия барча жамият учун, келажак авлоднинг шаклланиши учун, ҳар куни, ҳар вақт тарбия зарурий эхтиёж ҳисобланади. Бу борада Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Олий мажлис депутатларига қилган мурожатида халқимиз ҳаётида бўлаётган туб бурилишлар, 2020 йилни “Илм-фан маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” йили деб белгиланиши, қилинадиган ишларнинг асосий мазмунини белгилайди. Айниқса илм-фан ва маърифат ҳамда тарбияга бўлган эътибор, ўқувчи-ёшларнинг маънавий тафаккурини тарбиялаш давлатимиз олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади, ҳамда бу мавзу давлат миқиёсидаги долзарб муаммолардан бири бўлиб, жамият ривожида катта аҳамиятга эга. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси “Ёшлар Иттифоқи” ташкилотини қайта ташкил этиб, ёшлар тарбиясини йўлга қўйишга алоҳида эътибор берар экан, “Ёшлар бизнинг келажагимиз”- деган эдилар. Одоб – ахлоқ орқали,тарбияни маънавий тафаккурни ва юксак онгни шакллантирар эканмиз, комил инсонда фақат яхши муносабатни йўлга қўйиш, яхши муомала қилишга ўргатилади. Аста – секин бу ҳолат унда одат (рефлекс)га айланади. Шундай экан, ҳозирги ёшларимиз маънавий комил инсон фазилатларини тарбиялаш ва уларнинг ўзларида шакллантириб бориш лозимдир. Зеро, Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганларидек, “Ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам ғоят муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган”.1 Шу жиҳатдан юксак одоб-ахлоқ қоидаларини тарбиялаш маънавий тафаккур ва онгга эга бўлган иқтидорли болаларни аниқлаш, ривожлантириш ва рағбатлантириш шарт-шароитларини яратиш заруриятини изоҳлайди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшлар билан аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни амалга 1“Халқ сўзи” газетаси 2017 йил 1 июль. ошириш тизимини яратиш”2 каби муҳим вазифалар белгиланди. Бунда маънавий тафаккур ва юксак онг эгаси бўлган қобилиятли, билимли ўқувчиларни аниқлашда шаффофликни таъминлаш, хорижий тиллар, математика, физика, кимё, биология каби муҳим ва талаб юқори бўлган фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослашган умумтаълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, ”Президент мактаблари”ни ташкил этиш, олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятга эга педагогик жамоасини умумтаълим мактабларида иқтидорли, маънавий тафаккур ва юксак онг эгаси бўлган болалар билан ишлашга ва таълим сифатини яхшилашга, яхши тарбия беришга ва тўғри баҳолашга жалб қилиш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5538-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ- 5712-сон фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Президент мактаблари тўғрисида Низом” бўйича 526-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида Низом” бўйича 154-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги “Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 9-сон Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва беш ташаббус асосида белгиланган вазифаларни амалга оширишда тарбия масалалари муҳим аҳамиятга эгадир. Юқоридаги барча ҳаётий эҳтиёжларни вужудга келтиришда ўзаро ҳамкорликнинг таъсир доираси орқали шахсни тарбиялаш ва тарбиянинг бирлигини таъминлаган ҳолда, уни шахс сифатида шаклланишига салбий таъсир кўрсатадиган муҳитдан ҳимоя қилиш. Тарбиянинг бош мақсади – ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий, маънавий-тарихий анъаналарга, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали ташкилий, педагогик шакл ва воситаларни ишлаб чиқиб амалга жорий этишдир. Тарбиянинг асосий вазифаси – шахснинг ақлий, ахлоқий, эркин фикрловчи ва жисмоний ривожланиши, унинг қобилиятларини ҳар томонлама очиш учун имконият яратишдир. Бунинг учун: – ёшларни эркин фикрлашга тайёрлаш, ҳаёт мазмунини тушуниб олишига кўмаклашиш, ўз-ўзини идора ва назорат қила билишини шакллантириш, ўз шахсий турмушига мақсадли ёндашув, уларда режа ва амал бирлиги ҳиссини уйотиш; ўқувчиларни миллий, умуминсоний қадриятлар, Ватанимизнинг бой маънавий мероси билан таништириш, маданий ҳамда дунёвий билимларни эгаллашга бўлган талабларини шакллантириш, малака ҳосил қилдириш,уни бойитиб бориш ва эстетик тушунчаларини шакллантириш; ҳар бир ўсмирнинг билимдонлигини ва ижодий имкониятларини аниқлаб, уларни ривожлантириш. Инсон фаолиятини турли соҳаларда жорий қилиб кўриш. Болалар 2Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги“Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сон фармони. ижодкорлиги, иқтидорини юзага чиқариш ва янада қўллаб-қувватлаш учун шарт-шароит ҳозирлаш; инсонпарварлик одоби меъёрларини шакллантириш (бир-бирини тушунадиган, меҳрибонлик, шафқатлилик, ирқий ва миллий камситишларга тоқатсизлик), муомала одоби каби тарбия воситалари кенг қўланиши лозим ва унинг тескариси (ноҳақликка, ёлончилик, туҳмат, чақимчиликка тоқатсизлик) чек қўйиш;. ватанпарварлик, дунёвий фикрлаш, жамиятимизда яшаётган одамлар билан ўзаро муносабат-мулоқотни ўрганиш, ўз халқига, давлатига, унинг ҳимояси учун ҳамиша шай бўлиб туриш, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг рамзларига ҳурмат билан қараш, ёш авлодни Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Байроғига, Гербига, Мадҳиясига, Президентига садоқатли қилиб тарбиялаш; қонуний жамоа ахлоқи ва турмуш қоидаларига ҳурмат билан қарашни тарбиялаш, шахснинг ноёб қирраларини белгиловчи фуқаролик ва ижтимоий масъулият ҳисларини ривожлантириш, ўзи яшаётган мамлакатнинг равнақи, Инсоният тараққиётини барқарор сақлаб қолиш учун фидойилик, экологик таълим-тарбия; мустақил давлатимиз – Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсатига тўғри ва холисона баҳо беришга ўргатиш. Унинг тинчликсеварлик, демократия ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, ошкора-очиқ ташқи сиёсатига ва ўз халқининг турмуш даражасини оширишга йўналтирилган, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қиладиган ички сиёсатини тўғри тушунтирмоқ керак; турмушда энг олий қадрият ҳисобланган меҳнатга ижодий ёндошиш фазилатларини шакллантириш; солом турмуш тарзига интилишни тарбиялаш ва ривожлантириш, муносиб оила соҳиби бўлиш истагини шакллантириш; ёшларимизни эркин мустақил фикрлашга ўргатиш. Тарбиянинг асосий тизими қуйидагича бўлиши лозим: тарбия – тарбияланувчи шахсини олий ижтимоий қадрият деб тан олиш, ҳар бир бола, ўсмир ва ёш йигит-қизнинг бетакрор ва ўзига хослигини ҳурматлаш, унинг ижтимоий ҳуқуқи ва эркинлигини эътиборга олиш; ёшларда истак ва имконият мувофиқлиги туйғусини қарор топтириш; миллийликнинг ўзига хос анъаналари ва воситаларига таяниш; шахслараро муносабатларда инсонпарварлик, педагоглар ва ўқувчилар ўртасидаги бир-бирига ҳурмат муносабатлари, болалар фикрига эътибор қилиш, уларга меҳрибонларча муносабатда бўлиш, Амалда тарбиявий жараён яхлит ва узлуксиз ишига ва турли ёшдаги, болаларни қамраб олишга алоҳида аҳамият бериш лозим. Ўсмир йигит ва қизлар нафақат бўлғуси катта ҳаётга тайёргарлик кўрадилар, балки ана шу ҳақиқий ҳаёт билан яшайдилар. Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар ўқувчиларнинг қизиқиши, истаклари, хоҳиш ва эҳтиёжларига суянган ҳолда уларнинг дарсдан бўш вақтларида ўқув- тарбия жараёнини тўлдиради. У ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини, ташаббускорлигани оширишга имконият яратади. Синфдан ташқари ишларнинг ўзига хослиги шундаки, тўгарак, клуб дастурларининг ранг-баранглиги, улар мазмунидаги янгиликлар ўсмир йигит-қизларнинг шахс сифатида шаклланишлари учун янги имкониятлар яратади. Download 83.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling