Мақсадларни англаш”машқи Машғулотнинг бориши


Download 34 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi34 Kb.
#1550771
Bog'liq
Инқирозли вазиятларда психологик


Инқирозли ҳолатларда олиб бориладиган психокоррецион машғулотлар мажмуи.

Мақсадларни англаш”машқи




Машғулотнинг бориши:иштирокичиларга тўрттадан оқ вароқ берилади ва қуйидаги йўриқнома берилади.Биринчи вароққа шундай деб ёзинг : ”Менинг ҳаётда мақсадларим қандай?”.Икки минут давомида саволга жавоб ёзинг.Миянгизга нима келса шуни ёзинг.Бунга истаган шахсий, оила- вий,касбий,ижтимоий,жамоавий ёки маънавий мақсадларингизни кирити-шингиз мумкин.Тугагач яна икки минут давомида рўйхатни кўздан кечириб , тузатишлар ва қўшимчалар киритишингиз мумкин.
Энди эса иккинчи вароққа шундай деб ёзинг:”Кейинги уч йилни мен
қандай ўтказган бўлар эдим?”.Икки минут давомида жавоб ёзинг.Рўйхатни
кўриб чиқиш ва қўшимчалар киритиш учун яна икки минут вақтингиз бор.Бу савол ўз мақсадларингизни янада аниқроқ ифодалашингизга ёрдам бериши керак.
Учинчи вароққа:”Агар бугундан бошлаб олти ой умрим қолганини билганимда мен уни қандай яшаб ўтар эдим?”.Яна тўрт минут давомида жавоб беринг ва уни текшириб чиқинг.
Тўртинчи вароққа эса юқорида санаб ўтилган мақсадлардан энг муҳим учтасини ажратиб ёзинг.Тўрттала рўйхатни солиштиринг.
Муҳокама.
Сизнинг истакларингизни қизил ип билан кесиб ўтадиган мавзулар борми?
Сизнинг мақсадларингиз битта тоифага тааллуқли эмасми,масалан ижтимоий ёки шахсий?
Қайсидир мақсадлар биринчи учта рўйхатда мавжудми?
Сиз муҳим деб танлаган мақсадлар қолганларидан фарқ қиладими?
Қандай ўзгаришлар рўй берганини билиш учун ушбу машқни ҳар олти ойда такрорлаб туриш фойдалидир.

Мен кимман?”машқи
Мақсад:иштирокчиларда ўзини”Мен”ни англашни ва ўзини намоён этишдаги қийинчиликни енгиб ўтишкўникмаларини ривожлантириш.
Йўриқнома:”Мен”олмоши билан бошланадиган 20 та гап ёзиш керак бўлади.Узоқ ўйламасдан тез ёзиш талаб этилади.
1.Мен.....
2.Мен.....
3.Мен.....
Топшириқ бажарилгач қуйидагича муҳокома ўтказилади.
Энди эса гапларни ўқинг,ўзингизни қандай ва ким деб тасаввур қиласиз?
Қайси қаторда ўзингизни қандай ва ким деб тасаввур қиласиз?
Қайси қаторда ўзингизни”мен”ингизни ифодалашга қийналдингиз?
Сизга нималар ҳалақит берди?
Релаксацион машқ
Кўзингизни юминг,диққатингизни нафас олишингизга қаратинг,тасаввур қилинг,муштингизда ҳафагарчилик қаттиқ сиқилган.Қўлларингизни зўриқ- тиринг.Бармоқларингиз ва қўлингизда босимни ҳис қилинг.Энди эса муш-
тингизни очинг,мускулларингизни бўшаштиринг,хафагарчиликни қўйиб юборинг,улар тўкилсин ва майдаланиб кетсин.
Ҳаётнинг бахтли дақиқалари”машқи
Машғулотнинг бориши:Ҳаётингиздаги 2-3 та бахтли дақиқаларни , шунинг- дек,бахт кулиб боққан вақтларни эсланг.Вароққа воқеани ёзинг ва у билан боғлиқ ёдингизда қолган предметлар ёки вазиятларни тавсифланг.
Энди эса нима бўлганини сўзлаб беринг.Уни ролли ижро этишингиз ҳам мумкин.
Муҳокама.
Ушбу саҳна кўринишини кузата туриб(ёки ҳикояни эшитиб)ўзингизни қандай ҳаётий вазиятларингиз ҳақида эсладингиз? Қандай кечинмаларни ҳис қилдингиз?
Менинг ютуқларим ва муваффақиятсизликларим”машқи


Машғулотнинг бориши:марҳамат қилиб,ўзингизни битта муваффақиятсиз- лигингиз ва битта ютуғингиз ҳақида ўйланг.Уларнинг қачон рўй берганини фарқи йўқ.Муваффақиятсизлигингиз ҳақида гуруҳ ичида кўтаринки руҳда гапиришга ҳаракат қилинг.
Гуруҳнинг вазифаси-ҳикоя тугагач уни кўпроқ кўтаринки тарафга тўғрилашга ҳаракат қилиш.
Муҳокама.
Сизга оптисмистик тарзда фикрлашга нима ҳалақит берди?
Оптимизм қандай афзаллик ва камчиликларга эга?
Фойдаланилган адабиётлар
Ф.Алимова,Н.Асқарова “Инқирозли вазиятларда психологик ёрдам” методик қўлланма,Тошкент 2011йил
Download 34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling