Масалани жиноят-процессуал қонунчилик асосида таҳлил қилинг


Download 21.45 Kb.
Sana29.10.2023
Hajmi21.45 Kb.
#1732796
Bog'liq
JPK


1 казус
Олмалиқ шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан ЖКнинг 164-моддаси билан 2020 йилнинг 3 март куни қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов давомида айбланувчининг Наманган шаҳар ҳудудида 2020 йилнинг 28 январь куни ЖКнинг 168-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишига ҳам алоқаси борлиги аниқланди. Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан битта шахс томонидан содир этилган бир неча жиноят ишлари битта иш юритувига бирлаштирилиши, бунда оғирроқ жиноят иши қайси орган томонидан тергов қилинаётган бўлса, ўша орган томонидан тергов давом эттирилишини маълум қилиб, жиноят ишини Олмалиқ шаҳар ИИБга юборишга қарор қилди.
Олмалиқ шаҳар ИИО ФМБ ТБ бунга эътироз билдириб, содир қилинган жиноятларда гувоҳларнинг ва далилларнинг кўпчилиги Наманган шаҳар ҳудудида жойлашганлиги, бундан ташқари Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят узоқроқ муддат давомида тергов қилинаётганлигини билдириб, жиноят ишини бирлаштириш учун Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБга юборишга қарор қилди.
Масалани жиноят-процессуал қонунчилик асосида таҳлил қилинг.
2 казус
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган С.Малаев Россия Федерацияси Москва шаҳрига ишлаш учун бориб, у ерда ишлаб юрган вақтида Россия Федерацияси ЖКнинг 105, 126-моддалари ва бошқа жиноятларни содир қилган. Жиноий йўл билан қўлга киритилган бойликларини “қора бозор”да сотиб юбориб, Ўзбекистонга қайтиб келган.
Шундан сўнг у Ўзбекистонга келгач ҳам у жиноий фаолиятини давом эттириб, яъни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164 ва 169-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган.
Оқибатда Ўзбекистон Республикасида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164 моддаси 2-қисми “а” банди ва 169-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов юритилаётган вақтда Москва шаҳрининг ваколатли Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органходимлари томонидан С.Малаевнинг жиноий жавобгарликка тортиш учун шахсни ушлаб бериш тўғрисида сўров келиб тушган.
Масалани жиноят-процессуал қонунчилик асосида таҳлил қилинг.
3 казус
Жанубий Кореяда меҳнат қилаётган Д.Эркинов анча йиллар олдин содир этилган жиноятга даҳлдорликда гумон қилинмоқда. Уни келтиришнинг иложиси бўлмаганлиги сабабли жиноят ишининг унга нисбатан қисми ажратиб олиниб, ЖПК 364-моддаси 4-бандига асосланиб иш юритишни тўхтатади. Кейин эса ўзаролик принципи бўйича Эркиновни ушлаб бериш юзасидан Жанубий Корея давлатига сўров юборилди. Хорижий давлат тергов органи сўров ижросини рад этиб, уларнинг қонунчилигида мазкур жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси паст эканлиги, бизнинг қонунчиликда эса оғирроқ жазо назарда тутилганини, бу ҳолатда Д.Эркиновнинг экстрадиция масаласи кўриб чиқилмаслигини билдирган.
Натижада терговчи жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетишининг олдини олиш мақсадида Д.Эркиновни терговдан яширинмоқда деб топди ва унга қидирув эълон қилиб, ЖПКнинг 364-моддаси 2-банди билан иш юритишни тўхтатиб қўйди.
Мазкур ҳолатни Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал қонунчилиги асосида таҳлил қилган ҳолда ҳуқуқий баҳо беринг.
Download 21.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling