Машғулот №1


Download 0.59 Mb.
bet55/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1200278
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   61
Bog'liq
Маш улот №1

Машғулот №15


Мавзу: Нафас олиш тизими касалликларида бемор болани назорат қилиш ва парваришлаш. Нафас олиш аъзолари касалликларида (пневмония, бронхит, асма, ЎРИ) бемор болани парваришлаш қоидалари Қон босимни ўлчаш, пульс, нафас, юрак ўришини санаш техникаси. Функционал текширувлар ўтказишга кўрсатма (пикфлоуметрия, спирометрия, спирография, балғам олиш техникаси).

Болаларда нафас олиш органлари касалликлари биринчи ўринда туради. Нафас олиш органлари касаллигини даволашда бола парваришини ташкил килиш жуда мухим ўрин тутади. Касалхонага беморларни қабул қилганда палаталарни бир вақтда тўлатиш принципига амал қилиш керак. Чақалоқларни ва кўкрак ёшидаги болаларни иложи борича бокс ёки ярим боксларга ётқизиш керак. Палатада доим тоза хаво бўлиши ва харорат 18-20 С бўлиши лозим. Болаларда зотилжам касаллиги кўпроқ учрайди. Бу касалликда болани бошини баландроқ қилиб ёки ярим ўтирган холатда ётқизиш керак. Холатни тез- тез ўзгартириб туриш, чақолоқларни тез- тез қўлга олиш керак.


Боланинг ўрни қулай, тоза иссиқ бўлиши керак, танани сиқувчи кийимларни ечиш, оғир адёлни олиб ташлаш керак.Палаталарни хар куни хўллаб артиб турилиши керак. Каравот қулай, бош томони баланд қилиб кўтарилган бўлиши керак.
Нафас олиш органлари касалликларининг асосий белгилари.
Тумов- нафас олиш органлари касалликларининг асосий белгисидир. Нафас олишга ва болани кўкрак сути билан озиқлантиришга халақит беради. Бурунни тозалаш қуйидагича амалга оширилади: ҳамшира қаттик шимарилган пахтани вазелин мойига ёки глицерин ва бошқа мойли эритмага ботиради, сўнг бурун йўлига тиқилади. Бурун йўлларини тозалаб бўлиб, бола бошини орқага қилиб ётқизилади ва чап қўли билан бурун қанотларини ушлаб туриб хар бир бурун йўлига дори томизилади.
Йўтал.
Нафас олиш аъзолариниг касалликларида кўпроқ учрайдиган симптом йўталдир. У қуруқ ва хўл бўлиши мумкин. Қуруқ йўталда холатга қараб тинчлантирувчи воситалар қўлланилади. Беморни тинчлантириш лозим.Унга қулай шароит яратиш керак. Беморни ўтирган ёки ярим ўтирган холда жойлаштирилса у тинчланиши осонроқ кечади. Қуруқ йўталда болани аҳволини чалғитувчи воситалар: горчичниклар, банкалар, оёққа иссиқ ханталли ванналар қўйиш қўлланилади. Йўтални пасайтириш учун беморни адёл ёрдамида ўраш, боржом суви, сутга асал қўшиб бериш, малинали чой бериш керак.
Балғам
Хўл йўталда балғам ажралади. Ҳамшира балғамни рангини, миқдорини, хидини, таркибини кузатиши керак. Агар балғам ажралиши қийин бўлса балғам юмшатувчи воситалар бериш керак. Балғамни осон ажралиши учун беморга қулай шароит яратиш зарур – бу дренаж холат деб аталади. Ўпканинг бир томони шамолласа бошқа тараф билан ёнбошлаб ётқизилади. Дренаж бир кунда 30 дақиқадан 2-3 марта ўтқазилади. Бемор балғамни оғзи ёпиладиган махсус идишларга туфлаши керак.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling