Машғулот №1
Download 0.59 Mb.
|
Маш улот №1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Даволовчи ҳукналар
- Гипертоник ҳуқна
- Озиқлантирувчи ҳуқналар
- ОШҚОЗОННИ ЮВИШ.
- Рентгенологик текширув
Сифонли (тозаловчи) катта ёшли болаларга ичакни тўлиқ тозалаш учун қўйилади. Узунлиги 1 метр,диаметри 1,5 см бўлган резина найча ёки шиша найча билан бирлаштирилган 2 йўғон меъда зонди, 1 л сиғимдаги воронка,кружка,челак,вазелин,фариук,37-38С гача иситилган 10-12 л сув Тўғри ичакка учини юборилади, у резинали трубка орқали варонка билан боғланган. Варонкага тоза сув қуйилади. Кейин варонкани учини тўғри ичакдан чиқармасдан туриб туширилади ва бунда сув ва ахлат қайтиб чиқади. Бу муолажани токи тоза сув чиққунча қайтарилади.
Даволовчи ҳукналар- бу ҳуқнани ўтқазишдан 20-30 дақиқа аввал ичакни ахлатдан тозалаш керак. Даволовчи ҳуқналар 1 ёшли болалар учун 20-35 мл, 5 ёшдан 10 ёшгача 50 мл, катта болаларга 50 дан 75 мл гача. Суюқлик ҳарорати 40 С бўлиши керак. Болани чап ёнбошга ётқизиб, учи тўғри ичагига 10-12 см юборилади. Кўпроқ микроклизмада оғриқсизлантирувчи ва ухлатувчи, ҳамда тинчлантирувчи воситалар юборилади. Педиатрияда кўпроқ крахмалли ҳукна қўлланилади. Бунда битта клизмага 1 ош қошиқ крахмал ишлатилади. Танинли ҳукна - / 1 қошиқ танин 1 стакан сувга/ Мойчечакли ҳуқна - / 15 грамм мойчечак 2 дақиқа 250 мл сувда кайнатилиб, 40-41 С гача совутилиб қўйилади./ . Гипертоник ҳуқна- ичак харакатини кучайтириш учун ишлатилади.Уни пастки ошқозон ичак трактини тўлиқ тозалаш учун қўлланилади. 10% ли ош тузи эритмаси тайёрланади.( 1 ош қошиқ 1 стакан сувга). Эритмани боланинг ёшига қараб резинали ноксимон баллон орқали 25-100 мл юборилади. Озиқлантирувчи ҳуқналар - суньий овқатлантиришнинг бир усули ҳисобланади. Бу ҳуқнани беморни оғиз орқали овқатлантириш мумкин бўлмаганда ишлатилади. Озиқлантирувчи ҳуқнани қўллаш чекланган ва фақатгина қўшимча усул бўла олади. Бу ҳуқнада эритма микдори 1 стакандан ошмаслиги лозим. Ҳуқнани ичакни тўлиқ тозалагандан сўнг бир соатдан кейин қўйилади. Суюқлик харорати 38-40 С бўлиши керак. Озиқлантирувчи воситалар сифатида глюкоза, натрий хлориднинг изотоник эритмаси, спирт, бульон, оқсил моддалар ва аминокислоталар ишлатилади. Озиқлантирувчи клизмани тўгри ичакни қўзгалувчанлиги ошмаслиги сабабли кунига 1-2 марта қўйиш тавсия этилади. Шуни эслатиб ўтиш керакки,барча ҳуқналар резинали қўлқоп ёрдамида амалга оширилади. Ошқозон ичак касалликларининг энг ёмон асорати қон ва қусиқларни «кофе қуйкаси» рангида пайдо бўлишидир. Ахлатни рангини ўзгариши ошқозон ичак трактини қаеридан қон кетаётганлигига боғлиқ. Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакдан қон кетганда ахлат қора рангда, ичакдан қон кетганида ахлат қизил қўнғир рангда, геморроидал веналардан қон кетганида ахлат қип-қизил бўлади. Бемордан кўп қон кетса унинг артериал босими пасаяди, у оқаради, тери совуқ тер билан қопланади, пульс ипсимон бўлади. Бундай холларда шифокорни чақириш ва шифокор келгунга қадар ёрдам кўрсатиш лозим. Беморни дарров ётқизиб қорин соҳасига совуқ ( музли грелка) қўйиш керак.Беморни тинчлантириш лозим. Беморни овқатлантириш, сув ичириш ва дори бериш ман этилади. Ошқозон ичак трактидан қон кетганда беморларга хусусий парвариш керак. Кўп қон кетганда 1- 2 кун оч қўйиш, кейин эса овқатни суюқ холатда, совутиб бериш керак ( сут, кисел, тухум) қон тўхтагандан 4-7 кун ўтгандан сўнг овқат таркиби бироз ўзгартирилади. ОШҚОЗОННИ ЮВИШ. Ошқозонни ювиш даволаш ва ташхис қўйиш , ошқозондаги сифатсиз озиқлар, шиллиқни, захарни чиқариб юбориш мақсадида қўлланилади. Ошқозонни ювиш учун : 1-1,5 м ли йўгон зонд учи варонкасимон , сувли ёки дорили ( натрий гидрокарбонатнинг 2%ли эритмаси, хона хароратида оч рангли калий перманганат эритмаси ) кружка, ҳамда бемор учун фартук, сувни қўйиш учун челак,перчатка,10-12 литргача сув керак бўлади. Ҳамшира болани қўлига олиб, уни кленка ёки чойшабга ўраб, уни оёқларини ўзининг оёқлари орасида қисиб, бошини елкага қўйиб маҳкам ушлайди,кейин шпатель билан оғзини очиб тезлик билан зондни тил илдизига қўйиб , бемордан бир неча марта ютинишини сўрайди ва зондни қизилўнгачга итариб юборади. Зонд ҳалқумга келганида бемор йўталишни бошлайди, бўғилади, кўкаради, овози йўқолади,қусиш харакатининг тўхташи зонд ошқозонда эканлигидан далолат беради. Варонкани беморнинг тиззаси билан баравар қўйилади. Кейин унга сув қуйиб, оғиздан юқорига кўтарилади ва ошқозонга суюқлик юборилади. Сув варонкани бўйнига етганида,уни беморнинг тиззасидан пастги туширилади ва ошқозондаги моддалар тоғорачага қайтиб тушади. Муолажани тоғорачага тоза сув тушгунга қадар қайтарилади. Ошқозонни тозалаш тугатилгандан сўнг варонка олинади ва тезлик билан зонд чиқарилади. Болани ҳазм қилиш аъзолари касалликлари текширишни ўзига хос хусусиятлари бор. Бола ва онадан сўраш, бунда беморннинг шикоятига, унинг қачон касал бўлганлигига , кун тартиби ва овқатланишига эътибор каратиш лозим. Кўрик пайтида боланинг умумий холатига баҳо бериш лозим, оғиз бўшлиғини шиллиқ қаватига, унинг намлигига, тошмалар ва бошқа ўзгаришларга эътибор бериш керак. Лаб кўрилганда–оғиз бурчакларидаги ёриқлар,учуқларга эътибор қаратамиз.Лабларда ёриқлар пайдо бўлганда оғиз атрофидаги тери сув ёки антисептик эритма билан ювиб, қуруқ қилиб артилади.Стерил салфеткага шпатель ёрдамида юмшатувчи крем юпка қилиб суртилиб,кетма-кет тепа ва пастки лаб артилади. Ёриқларга тегишга рухсат этилмайди ва ҳар қандай ярани қўл билан тегиш ёки олиб ташлаш мумкин эмас. Учуқ чиққанда учуққа қарши препаратларни қўллаш керак. Эмизикли болаларда стоматит пайтида оғиз бўшлиғини шиллиқ қаватини тозалаш резинали баллон ёки пахтали тампон ёрдамида амалга оширилади. Бир неча марта калий перманганат эритмаси ёки 2 фоизли перекис водород эритмаси( катта ёшли болалар фақатгина оғзини шу эритмалар билан чайиши керак.) билан тозалаб, кейин эса 1 фоизли метил кўкининг сувли эритмасини суртилади. Агар болада афтозли ёки ярали стоматит бўлса, уни дарҳол алоҳида ажратиш лозим, унга алоҳида идишлар, ўйинчоқлар, тозалигига қараш, уларни тез- тез дезинфекция қилиш керак. Молочница бўлганда оғиз бўшлиғини 2% натрий бикарбонат эритмаси билан артилади. Бундан ташқари 20 % глицеринли бура эритмаси билан хам артиш мумкин, хамда 100% ли қанд эритмасидан фойдаланса бўлади. Рентгенологик текширув кўп касалликларга ташхис қўйиш усулларидан бири ҳисобланади. Ошқозон ичак трактини рентгенологик текшируви учун беморни тайёрлаш зарур. Бир кун аввал овқат таркибидан сабзавотларни, меваларни , қора нонни , кашаларни чеклаб қўйилади. Текширувга 14 соат қолганида бемор овқатланишни тўхтатиши керак. Кечқурун ётишдан аввал тозаловчи ҳуқна қилинади, эрталаб текширувга 2- 3 соат қолганида ҳуқна такрорланади. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling