Машғулот режаси: Шахс ривожланишининг педагогик-психологик хусусиятлари. Шахсни шаклланишига таъсир этувчи омиллар


Ўз-ўзини назорат ва муҳокама қилиш учун саволлар


Download 51.25 Kb.
bet13/14
Sana15.06.2023
Hajmi51.25 Kb.
#1486921
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
“Ҳайдовчи йўриқчи шахсига психологик тавсиф ва фаолиятининг ўзига

Ўз-ўзини назорат ва муҳокама қилиш учун саволлар:

  1. Шахс тараққиётидаги ижтимоий омиллар қандай?

  2. Қандай генотипик омиллар шахс тараққиётига таъсир этади?

  3. Ёш даврлари қандай классификацияга эга?

  4. Ўсмирлик даврининг алоҳида белгилари қандай?

  5. Ўспиринлик даври қандай хусусиятлари билан ажралиб туради?

  6. Аттракция - қандай манони англатади?

  7. Дўстликнинг белгилари нимада?

  8. Ватан туйғусининг шаклланишига таъсир қилувчи омиллар нима?

  9. Ҳайдовчи фаолиятида ёш даврларини билиш қандай аҳамиятга эга?

  10. Ҳайдовчи-йўриқчидан нима учун ёшга хос хусусиятларни билиш талаб этилади?



ХУЛОСА
Ушбу мавзу орқали шахс психологияси ва характерининг ёшга боғлиқлиги, ёш даврлари классификацияси, ҳар бир ёш даврининг ўзига хослиги, ёш даврлари кризислари ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Ёшлардаги аттракция ва эмоционал борликнинг намоён бўлиши, ўспиринлик давридаги дўстлик, садоқат ҳисларининг кўринишлари, уларни тарбиялаш йўллари кўрсатиб утилган. Ёш даврлари психологияси ва акмеологиянинг касб танлаш ва касбга йуналтириш муаммолари бўйича ўзаро боғлиқлиги таҳлил қилинган. Бу каби маълумотлар тингловчиларнинг ўз-ўзини англашларига ва тенгқурлари, атрофдагилар билан етарлича ўзаро тушунишларига ёрдам беради.
Ҳайдовчилар турли ёш ва турли жинс вакилларидан иборат. Ҳар бир ҳайдовчининг ёшига мос ҳолда муносабатда бўлиш йўлларда хотиржамлик муҳитини яратилишига олиб келади.
Ҳайдовчи-йўриқчилар эса ушбу ёш даврларига хос хусусиятларни ҳайдовчилар томонидан ҳисобга олиниши ва амалг татбиқида муҳим аҳамиятли шахслардир. Улар томонидангина ҳайдовчилар жуда тез ва қулай тарзда ўзлаштиришлари ва ҳаётийлигини таъминлашлари лозим бўлади.
Амалий машғулоти режаси:
Ўзингизни биласизми? Шахснинг ҳиссиётларини аниқлаш методикалари қўлланилади. Альтернатив усул сифатида Медитациялардан фойдаланиш мумкин. Манба: Абдуллаева Р.М. Психодиагностикадан услубий қўлланма. Т. 2021.

Download 51.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling