Машғулот тури: Маъруза (Маълумотли маъруза)


Download 125.47 Kb.
bet3/6
Sana19.01.2023
Hajmi125.47 Kb.
#1101220
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5 ТАҚДИМОТ

Математика

  • — 2-3 амалли сонли (шу жумладан, қавсли) ифоданинг қийматини топиш;
  • — «...та ортиқ», «...та кам», «... марта ортиқ», «... марта кам» муносабатларининг, «ҳаммаси», «қолди», «тенг» муносабатларининг маъносини тушуниш ва уларга таянган ҳолда содда масалаларни еча олиш;
  • — миқдорлар (маҳсулот нархи, миқдори ва қиймати, тўғри чизиқли ҳаракатда йўл, тезлик ва вақт) орасидаги боғланишларни қўллаб, амалий мазмундаги масалаларни ечиш;
  • — «ярми», «учдан бири», «тўртдан бири» атамалари маъносини тушуниш ва уларни қўллаш, касрлар ёрдамида улушларни ёзиш, доира ва бошқа геометрик фигуралар моделида 1/2 , 1/3 ларни кўрсатиш, амалий мазмундаги масалаларни ечишда соннинг улушини ва улушига кўра сонни топа олиш.

Математика

  • б) Геометрик фигураларга оид:
  • — расмларда кесма, учбурчак, тўртбурчаклар (жумладан, тўғри тўртбурчак ва квадратлар), бешбурчак ва айланани таниш;
  • — теварак атрофдаги геометрик шаклларни таниш ва топа олиш;
  • — кесма узунлигини ўлчаш, берилган узунликдаги кесмани ясаш, кесма узунлигини кўз билан чамалаб ўлчай олиш;
  • — чизғич ва циркулдан фойдаланиб тўғри тўртбурчак, квадрат, учбурчак ва айланалар ясай олиш;
  • — кўпбурчак периметрини, тўғри тўртбурчак юзини ва квадрат бирликлардан тузилган фигураларнинг юзини ҳисоблай олиш;
  • — узунлик (мм, см, дм, м, км) ва юза (см, кв, дм, кв, м, кв) ўлчови бирликларини, улар орасидаги асосий нисбатларни билиш, уларни ўз ўрнида қўллай олиш.

Табииёт

  • Бошланғич синфларда ўқувчилар табииёт ўқув фанига оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
  • а) Тасаввур қилиш ва билиш:
  • — жонли ва жонсиз табиатни, жисм ва моддаларни;
  • — табиат ҳодисалари: ҳаракат, иссиқлик, товуш, электр, ёруғлик ҳодисаларини;
  • — Ер, Қуёш, Ой ва юлдузларнинг қиёсий катталикларини ҳамда бир-биридан қанчалик узоқлигини;
  • — Ернинг ўз ўқи атрофида ва Қуёш атрофида айланишини, кеча ва кундуз алмашинишини;
  • — сувнинг cуюқ, қаттиқ ва газ ҳолатларини;
  • табиатда сувнинг айланишини;
  • — сувни тежаш ва асраш зарурлигини;
  • — ҳавонинг аҳамияти ва уни муҳофаза қилиш зарурлигини

Download 125.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling