Машина деталлари ва лойихалаш асослари фанидан курс лойиҳаси
II. ЗАНЖИРЛИ УЗАТМАНИ ЛОЙИҲАЛАШ
Download 4.56 Mb.
|
Zanjirli uzatma uchun (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Занжирли узатмаларнинг афзалликлари
- Занжирли узатмаларнинг камчилиги
- 2.2. Занжирли узатмаларни ҳисоблаш
II. ЗАНЖИРЛИ УЗАТМАНИ ЛОЙИҲАЛАШ
2.1. Занжирли узатма тўғрисида умумий махлумотлар. И 1-схема. Занжирли узатманинг схемаси. 1 - етакловчи юлдузча; 2 - етакланувчи юлдузча; 3 - занжир. Занжирли узатма, юқоридаги асосий элементлардан ташқари, тарангловчи, мойловчи мосламалар ва хавфсизликни тахминловчи тўсиқлар билан тахминланган бўлади. Занжирли узатманинг мустаҳкамлиги юқори бўлгани учун 100 квт гача қувватни нисбатан катта масофага (8 м гача) узата олади. Фойдали иш коэффиценти юқори бўлиб, очиқ ҳолда фойдаланилганда ёпиқ ҳолатда фойдаланилганда эса бўлади. Занжирли узатма тасмали узатмаларга нисбатан ўлчамлари ихчамдир. Машинасозликда занжирли узатма ҳаракатни узатиш учун мўл-жалланган юритма, юк ташиш ва тортиш учун мўлжалланган механизм сифатида ишлатилади. Қадам t деб занжир звеноларини бирлаштирадиган валиклар орасидаги масофага айтилади Занжирли узатманинг узатиш сони катта, асосий ҳолларда 2,8…6,3 гача, махсус ҳолларда 15 гача, марказлараро масофа эса нисбатан кичик бўлган ҳолларда ҳам фойдаланиш имконини беради. Занжирли узатмада ҳаракат тезлиги юқори бўлиб, гача етади. Тез айланувчи ҳоллар учун узатишлар нисбати бўлганда, бўлиб, узатишлар нисбати бўлганда секин айланувчи ҳолларда эса бўлганда 2м/с бўлишига рухсат этилади. Занжирли узатмаларнинг афзалликлари: ҳаракатни юқори қуввватда нисбатан узоқ масофага узата олади, фойдали иш коэффициенти етарли даражада юқори. Валларга тушадиган куч бошқа узатмалардагига қараганда кичик, занжирлар илашиш принципи асосида ишлаганлиги туфайли сир-паниш ҳодисаси рўй бермайди, натижада узатиш сони қатхий қийматга эга бўлади. Занжирли узатмаларнинг камчилиги: Занжирли узатмаларнинг камчилиги шундаки, таннархи юқори, юлдузчаларни тайёрлаш бирмунча мураккаб, ишлатиш даврида эхтибор билан қараб туришни ва аниқлик билан монтаж қилишни талаб этади. Бундан ташқари улар катта тезлик билан ишлаганида шовқин кучаяди ва занжир элементлари тез едирилади. Едирилиш натижасида занжир чўзилади ва қўшимча динамикавий юкланишлар пайдо бўлади. 2.2. Занжирли узатмаларни ҳисоблаш 1. Етакловчи юлдузча тишларининг сони; Z1 = 31 – 2i2.х= Z1=19 бу ерда, i1.x – узатманинг узатиш нисбати. Изоҳ: Роликли занжирнинг тезлиги υ < 2 м/с бўлса, Z min > 13...15; υ > 2 м/с бўлса, Z min > 19 ва юкланиш зарб билан тахсир қиладиган узатмаларда Z min > 23 олинади. Юқоридаги шароитлар учун тишли занжир юлдузчаси тишлари сонининг минимал қиймати роликли занжирникидан 20...30 фоизга катта олинади. Занжирни тебранишга олиб келувчи сабабларни камайтириш мақсадида Z*1 нинг қиймати тоқ сонга тенг қилиб олиш тавсия этилади. Етакланувчи юлдузча тишларининг сони; Z2 = Z2=121 Z*2 нинг қиймати бутун тоқ сонга тенглаштирилади ва Z 2 < Z 2max шарти текширилади. Z2 max = 120 (Агар Z 2 < Z 2 max шарти бажарилмаса, занжир юлдузчадан сирғаниб тушиб кетади ёки тезда узилади). Узатиш нисбатининг ҳақиқий қиймати аниқланади ва хатолик текширилади; Етакланувчи юлдузча валининг айланиш сони – n2 аниқланади; 5. Занжирнинг қадами топилади; t = 25.4 мм бу ерда: Т2.х – етакловчи юлдузча валидаги буровчи момент, [Нмм] T2.x=141.58 Нм; mц-занжир қаторларининг сони., m = 1...4 олинади. P - занжир шарнирларидаги рухсат этилган босим, P=20 МПа Кэ – эксплуатация коэффициенти; К1 - юкланишнинг ўзгариш хусусиятини ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, юкланишнинг ўзгариши мехёрида бўлса (номинал қийматга яқин бўлса), К1=1; юкланишнинг ўзгариши мехёридан ошиб кетса ва зарб билан тахсир қилса, К1 =1,25…2,5 олинади. К1=1 К2 - марказлараро масофани ҳисобга олувчи коэффициент, агар а=(30...50)t бўлса, К2=1; а>50t бўлганда ҳар 20 t да 0,1 бирликка камаяди, яхни, а=70t бўлса К2 =0,9. К2=1 К3 - узатма юлдузчалари марказларини бирлаштирувчи чизиқнинг йўналиши билан горизонтал текислик орасидаги бурчак - қийматини ҳисобга олувчи коэффициент, агар 600 бўлса, К3=1; 600900 бўлса, К3= 1,25 олинади. Автоматик равишда таранглаб турувчи ҳолларда, қандай бурчакда бўлишидан қатий назар К3 = 1 бўлади. К3 = 1 К4 - занжирнинг таранглигини созлаш усулини ҳисобга олувчи коэффициент, агар таранглик автоматик равишда созланса, К4=1; вақти-вақти билан созлаб турилса, К4=1,25 олинади. , К4=1,25 К5 - мойлаш усулини ҳисобга олувчи коэффициент, агар узатма узлуксиз мойлаб турилса, К5=0,8...1,0; вақти-вақти билан мойланса, К5=1,3… 1,5,; агар мой занжир устига томчилаб турса, К5=1,2 олинади. К5=1,4 К6 - ишлаш режимини ҳисобга олувчи коэффициент, агар иш бир сменали бўлса, К6=1; икки сменали бўлса, К6=1,25; уч сменали бўлса, К6=1,5 олинади. К6=1 6-жадвалдан, формула бўйича аниқланган, занжир ҳисобий қадамига энг яқин келадиган, занжирнинг ГОСТ қадами tг танланади. Танланган tг қадамга кўра 7 жадвалдан рухсат этилган қиймати олинади ва шарт текширилади. Агар шарт бажарилса, занжир тўғри танланган бўлади, агар шарт бажарилмаса бошқа занжир танланади. Занжирнинг тезлиги , м/с топилади; м/с Занжирли узатманинг геометрик параметрлари ҳисобланади; а) марказлараро масофанинг тахминий қиймати топилади, б) занжир узунлигининг қадам – t билан ўлчанган қиймати, яхни занжир бўғинларининг сони - Lt аниқланади; Lt = 158 деб қабул қиламиз. нинг қиймати жуфт бутун сонга тенг қилиб оламиз. Бу ерда: в) занжирнинг узунлиги –L топилади, мм г) марказлараро масофанинг ҳақиқий қиймати аниқланади; д) етакловчи ва етакланувчи юлдузчалар бўлувчи айланаларининг диаметри топилади; 9. Занжир тармоқларида ҳосил бўладиган кучларни аниқлаш: а) марказдан қочирма куч – Бу ерда: q- бир метр узунликдаги занжирнинг массаси, қиймати 6-жадвалдан олинади, q = 2,6 кг/м - занжирнинг тезлиги, υ = 6,27 м/с. б) айланма куч- . Бу ерда -етакловчи юлдузча валидаги қувват- кВт, в) занжир оғирлигидан ҳосил бўладиган дастлабки таранглик кучи Kf – занжирнинг жойлашувини инобатга олувчи коэффициент. Kf = 1,5 a – нинг қийматини мм дан метрга ўтказиб хисоблаш керак. a = 1021,3мм = 1,021 м г) узатма валларига тахсир қиладиган куч – 10. Занжирнинг захира коэффицентини аниқлаш; бу ерда: S – ҳисобланаётган занжир учун эҳтиётлик коэффициенти, Q – бузувчи юкланиш, қиймати 6 – жадвалдан олинади, Q =56,7кН К1 - юкланишнинг ўзгариш хусусиятини ҳисобга олувчи коэффициент, К1 =1 Download 4.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling