Машина деталларининг хақиқий ва чегаравий ўлчамларини аниқлаш. Хақиқий ўлчам
Download 32 Kb.
|
2.Amal
- Bu sahifa navigatsiya:
- EI ei
- Асосий четга чиқиш
- Тешик тизимидаги ўтказишлар
2- амалий машғулот Машина деталларининг хақиқий ва чегаравий ўлчамларини аниқлаш. Хақиқий ўлчам – рухсат этилган хатолик билан ўлчаш натижасида олинган ўлчам. Яроқли деталлар учун хақиқий ўлчам жойизлик майдонида ётиши керак. Агар хақиқий ўлчам рухсат этилган чегаравий ўлчамдан катта бўлса, деталь брак билан тайёрланган хисобланади, лекин бу брак тўғриланса бўлади. Агар деталнинг хақиқий ўлчами чегаравий ўлчамнинг рухсат этилган минималь қийматидан кичик бўлса, деталь брак билан тайёрланган бўлади ва бу брак тузатиб бўлмайди. Чизмаларни ўрганишни осонлаштириш учун – номиналь ўлчамнинг юқориги чегаравий четга чиқишлари - ES, es киритилган ва улар энг катта чегаравий четга чиқишлар ва номиналь ўлчамларнинг алгебраик айирмасига тенг. Номиналь ўлчамнинг пастги чегаравий четга чиқишлари – EI ei киритилган ва улар энг кичик чегаравий четга чиқишлар ва номиналь ўлчамларнинг алгебраик айирмасига тенг. Ўтказиш – деталларни бир-бирлари билан бириктиришни характерни ифодалайдиган холат. Агар тешик ўлчами валнинг диаметрига қараганда катта бўлса – бирикма бўшлиқ (зазор) билан ўтказилган дейилади. Зазор- йиғилган деталларни бир-бирларига нисбатан силжиш имкониятларини беради. Агар валнинг диаметри тешикнинг диаметрига нисбатан катта бўлса бундай бирикмаларда бўшлиқ ўрнига тиғизлик хосил бўлади ва улар тиғиз бирикмалар дейилади. Ўтказишлар - бўшлиқ билан, тиғиз ва ўтар ўтказишларга бўлинадилар. Ўтар ўтказишларда бўшлиқ ёки тиғизлик мавжуд бўлиши мумкин Бирикманинг характерини схема шаклида, жойизликларини эса – тўғрибурчак шаклида кўрсатиш қабул қилинган. Ноль чизиқ – номиналь ўлчамни характерлайди ва ундан ўлчамнинг юқориги ва пастги четга чиқишлари қўйилади. Жойизликнинг қиймати (катталиги) аниқлик классларининг йиғиндиси сифатида белгиланади. Аниқлик даражаси рақамлар билан белгиланади. Хар хил катталикдаги бўшлиқ ва тиғизликларни хосил қилиш учун Жойизлик ва ўтказишларнинг ягона тизими (ЕСДП) да 500 мм гача бўлгган ўлчамлар учун, вал ва тешиклар ўлчамларининг асосий четга чиқишларини 27 хил вариантлари назарда тутилган. Асосий четга чиқиш – юқориги ёки пастги четга чиқишлардан бири бўлиб, жойизлик майдонини ноль чизиғига нисбатан жойлашганлиги аниқлаш учун фойдаланилади. Тешикнинг асосий четга чиқишлари лотин алфавитининг бош ёзув харфлари билан, валларники эса – кичик ёзув харфлари билан белгиланади. Асосий тешик Н харфи билан, асосий вал эса – h харфи билан белгиланади. Четга чиқишлар – бўшлиқ, тиғизлик ва ўтар ўтказишларда, жойизлик майдонларини белгилаш учун мўлжалланган. Хар бир харф қатор асосий четга чиқишларни белгилайди. Ўтказишлар тешик ва валнинг жойизликларини маълум тартибда мослаштириш билан амалга оширилади. Деталлар ва асбоб-ускуналарни унификациялаштиришда, бир деталь (тешик ёки вал) хар хил ўтказишларда бир хил жойизлик майдонини жойлашишига эга бўлиб, ўтказишнинг керак бўлган характери эса бирикманинг бошқа детали (мос холда, вал ёки тешик) нинг жойизлик майдонини и танлаб хосил қилинади. Бирикмаларда жойизлик майдонинг жойлашиши доимий бўлган деталь ўтказишлар тизимида асосий дейилади ва “асосий тешик” ёки “асосий вал” дейилади. Ўтказишлар ва жойизликлар тизимида, пастги четга чиқиши нолга тенг бўлган тешик – асосий тешик дейилади. Агар валнинг юқориги четга чиқиши нолга тенг бўлса – асосий вал дейилади. Асосий деталнинг хилига қараб, ўтказишлар тешик тизимидаги ва вал тизимидаги ўтказишларга бўлинадилар. Тешик тизимидаги ўтказишлар – хар хил бўшлиқ ёки тиғизликлар хар хил валларни асосий тешик билан бириктирилишидан хосил қилинган ўтказишлардир. Вал тизимидаги ўтказишлар - хар хил бўшлиқ ёки тиғизликлар хар хил тешикларни асосий вал билан бириктирилишидан хосил қилинган ўтказишлардир. Жойизлик майдони – Чегаравий ўлчамлар билан чегараланган ўлчам қийматларининг интервалидир. Жойизлик майдони - асосий четга чиқишлардан бирини квалитетлардаги жойизлик билан бирикишидан хосил бўлган катталик. Download 32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling