Машина таъмирлаш ҳақидаги тушинчалар таъмирлаш роли ва мазмуни


Download 40.89 Kb.
Sana25.03.2023
Hajmi40.89 Kb.
#1294932
Bog'liq
ma\'ruza 1 (2)


11-МAЪРУЗA
Машина таъмирлаш ҳақидаги тушинчалар таъмирлаш роли ва мазмуни
Режа.

  1. Машиналарни таъмирлашни технологик жараёни

  2. Машиналарни таъмирлашга қабул қилиш қоидалари

  3. Қисмларга ажратиш

Режали олдини олиб техникавий хизмат кўрсатиш ва тамирлаш системаси (ППР).
Ҳозирги замон йўл қурилиш машиналари конструкция томонидан тишик юқори эксплуатацион кўрсаткичларга эга ва катта ишончлиликка эга. Шу билан бирга иш шароитининг оғирлига ва бошқа сабабларга кўра унинг агрегат ва узулларида ҳар хил нуқсон ҳосил бўлиб туради. Бу нуқсон келиб чиқиши ҳар хил ва хилма хил характерга эга. Машиналарда учрайдиган нуқсон келиб чиқиш сабабига кўра қуйидаги группага бўлинади:

  1. Табиий ейилиш натижасида келиб чиқадиган нуқсон

  2. Эксплуатацион нуқсон

  3. Авария натижасида содир бўлган нуқсон

  4. Ишлаб чиқаришда содир бўлган нуқсон

  5. Конструктив нуқсон

Машиналарда учрайдиган энг кўп нуқсон бу табиий ейилиш натижасида келиб чиқади. Табиий ейилиш натижасида деталнинг бир‑бирига уринган юзаларида дастлабки ўлчам ўзгаради. Агар нотекис ейилиш содир бўлса, унда деталнинг геометрик шакли ҳам бузилади. Машина деталнинг табиий ейилиши ички ва ташқи ишқаланиш кучлари натижасида пайдо бўлади. Ташқи кучларга машина ғилдирак иш асбобларини ташқи муҳит билан ишқаланишидан келиб чиқади.
Ички куч эса машина деталлари бир‑бирига уринган юзаларидаги ишқаланиш кучларидир.
Ишқаланиш – бир‑бирига уриниб ҳаракатланадиган икки детал уриниш текислигида бир‑бирига нисбатан силжишида вужудга келадиган қаршилик.
Бир‑бирига уриниб турган юзаларда рўй берадиган нисбий силжиш белгисига кўра ишқаланиш 3 турга бўлинади: сирпаниб ишқаланиш, думалаб ишқаланиш, мураккаб ишқаланиш бўлади.
Деталлар ишлаш жараёнида ишқаланиш юзаларига куч таъсир этишидан ўлчамнинг номақбул ўзгариши ейилиш дейилади.
Таъмирлаш – ишлаш қобилиятини тиклаш мақсадида машинанинг (ёки айрим қисмларининг) нуқсонларини бартараф этиш ишлари мажмуидир.
Машиналар таъмирлаш корхонасида таъмирланади. Бу корхона машинасозлик корхонасининг бир тури бўлиб, унда машинанинг яхши ишлаш қобилиятини йўқотган, ҳамма хали таъмирлашга яроқли бўлган ҳамда ушбу ишлаб чиқариш учун асосий деталлар вазифасини бажарадиган қисмлари (агрегатлар, узеллар, деталлар ва ҳоказо) техник шартларга мувофиқ тарзда таъмирланади.
Машинасозликдан фарқли ўлароқ, таъмирлаш корхонаси ўзига хос технологик жараёнлар: машина қисмларини ювиш, қисмларига ҳамда нуқсонли нуқсонсизларга ажратиш ва таъмирлашни ўз ичига олади.
Машинани таъмирлаш ишлаб чиқариши ривожланиши билан янги атамалар ва тушунчалар (ГОСТ 13377‑67) юзага келди, улар билан танишиш ана шу ишлаб чиқаришдаги жараёнларнинг моҳиятини тўлароқ ва тўғри тушуниш имконини беради.
Жорий таъмирлаш. Машина, агрегат, узелнинг ишлаш қобилиятини таъминлаш ёки тиклаш учун ҳамда уларнинг айрим қисмларини алмаштириш (тиклаш) мақсадида жорий таъмирлаш ўтказилади.
Олдини олиш характеридаги жорий таъмирлаш асосан берилган маркадаги машиналар учун белгиланган техник хизмат кўрсатишнинг муайян тури билан бирга бажарилади. Ишламай қолиш оқибатлари эса бу нуқсон пайдо бўлганидан ва сабаблари аниқлангандан кейин бартараф этилади.
Жорий таъмирлаш унинг мураккаблигига қараб машинадан фойдаланиладиган жойнинг ўзида ҳам, махсус техник хизмат кўрсатиш устахоналари ва станцияларида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Жорий таъмирлашда асосан агрегат усулидан фойдаланилади. Бу усулда машина айрим қисмларининг нуқсонлари уларни янгилари ёки таъмирлаб қўйилганлари билан алмаштириш орқали бартараф этилади. Бунда агар машинанинг қолган асосий агрегатлари анча катта ресурс захирасига эга бўлсагина унинг ишдан чиққан агрегатлари янгилари ёки капитал таъмирланганлари билан алмаштирилади.
Капитал таъмирлаш. Капитал таъмирлаш деганда машинанинг исталган қисмларини, шу жумладан, бази қисмларини алмаштириш ёки тиклаш йўли билан буюмнинг ресурсини тўлиқ ёки шунга яқин даражада тиклаш ҳамда созлигини тиклаш учун бутун машинани (ёки агрегати, узелини) таъмирлаш тушунилади. Машинани, агрегат ёки бошқа таркибий қисмини капитал таъмирлаш шунга кўар фарқ қилинади.
Капитал таъмирлашда қуйидаги ишлар бажарилади: машина, унинг агрегатлари ва узеллари деталларга ажратилади. Нуқсонли деталлар таъмирланади ёки алмаштирилади, машина йиғилади, ростланади, аста‑секин ишга солинади, бўялади, синалади.
Таъмирланган машиналар буюртмачиларга улар таъмирлаш учун топширган айнан шундай буюмлар ўрнига берилади. Капитал таъмирлашга топшириш ёки капитал таъмирлашдан қабул қилиб олиш вақтида машиналарнинг, айрим таркибий қисмларининг техник ахволи ва бутлиги (комплектлиги) стандартларда белгиланган техник шартларга мос бўлиши керак.
Ишлаш қобилияти – машина (буюм)нинг шундай ҳолатики, бунда машина берилган вазифаларни техник ҳужжатлар талабларига мос келувчи параметрлар бўйича бажара олади.
Машинанинг ишлаш қобилияти кўп жиҳатдан ундаги йиғиш бирликлари, агрегатлар, қисмлар ва деталларнинг ишончлилигига боғлиқ.
Ишончлилик – машинанинг берилган вазифаларини белгиланган иш кўрсаткичлари қийматларини сақлаган ҳолда техник хизмат, кўрсатиш, таъмирлаш ва ташиш тартиботлари (режимлари) шартларига мос келган ҳолда бажариш хусусияти. Ишончлилик комплекс хусусият бўлиб, объектнинг вазифасига ва ундан фойдаланиш шароитига қараб бузилмасдан ишлаш, чидамлилик, таъмирлашга яроқлилик ва сақловчанликни алоҳида – алоҳида ёки биргаликда ўз ичига олиши мумкин. Ишончлиликка оид атамалар ГОСТ – 27, 002‑83 да белгиланган.
Бузилмасдан ишлаш – машинанинг қандайдир ҳажмдаги ишни бажаргунга қадар ўзининг ишлаш қобилиятини мажбурий танаффусларсиз сақлаш хусусияти. Ишламай қолиш деганда ишлаш қобилиятининг бузилишидан иборат бўлган ҳодиса тушунилади.
Чидамлилик – машина, агрегат, узел, туташманинг ўзининг ишлаш қобилиятини охирги ҳолатгача сақлаш хусусияти. Буюмнинг охирги холати бундан кейин ундан фойдаланиш мумкин эмаслиги, самарадорлигининг пасайиши ёки хавфсизлик талабларининг бузилиши билан белгиланади ва техник хужжатларда изоҳланади. Чидамлилик кўрсаткичларига машинанинг ундан фойдаланила бошлангандан то ҳисобдан чиқарилгунга қадар бўлган хизмат муддати ёки ресурси (гектарларда, соатларда ёки босиб ўтган йўлининг километрларида) киради.
Таъмирлашга яроқлилик – машина (агрегат, узел)нинг техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш йўли билан ишламай қолиши ҳамда нуқсонларининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этишга мослашганлигидан иборат бўлган хусусияти.
Сақловчанлик – буюмнинг ўз иш кўрсаткичларини сақлаши ва сақланиш муддати давомида ва бу муддат тугагандан кейин ҳам техник ҳужжатларда (ГОСТ 27.002‑83) кўрсатилган қийматларда сақланиб туриш хусусияти.
Бажарган иши – объектнинг ишлаш давомлилиги ёки ҳажми. Агар объект танаффуслар билан ишлайдиган бўлса, у ҳолда жами бажарган иши ҳисобга олинади. Объектнинг бажарган иши вақт, узунлик, майдон (гектарда), ҳажм, масса ва бошқа бирликларда ўлчаниши мумкин. Ушбу атама ГОСТ 27.002‑83 га киритилган.
Ишламай қолгунга қадар бажарган иши – таъмирланаётган буюмнинг ишламай қолишлар оралиғида бажарган ишининг ўртача қиймати. Мазкур атама ГОСТ 27.002‑83 га киритилган.
Носозлик – буюмнинг шундай ҳолатики, бунда у техник ҳужжатлардаги талабларнинг лоақал биттасига ҳам мос келмайди. Бу атама ГОСТ 27.002‑83 га киритилган.
Ишламай қолиш – объектнинг ишлаш қобилияти бузилишидан иборат бўлган ҳодиса. Ишламай қолиш мезонлари маъёр белгиловчи –техник ҳужжатларда келтирилади. Тўсатдан, конструктив, аста‑секин, ишлаб чиқариш, эксплуатацион ва бошқа ишламай қолишлар шунингдек, мунтаззам, қисман ҳамда буткул ишламай қолишлар бўлади. Турли камчиликлар (ГОСТ 17102‑71), фойдаланиш қоидалари ва меъёрларининг бузилишт (ГОСТ 17527‑72), турли хил шикастланишлар, шунингдек, табиий ейилиш ва эскириш жараёнлари ишламай қолишларга сабаб бўлиши мумкин.
Хизмат муддати – объект ишлатила бошлангандан ёки капитал таъмирлангандан то техник ҳужжатларда изоҳланган охирги ҳолатга келгунга (ГОСТ 27.002‑83) ёки ҳисобдан чиқарилгунга қадар календарь ишлаш давомлилиги.
Ресурс – буюмнинг техник ҳужжатларда изоҳланган охирги ҳолатга қадар бажарадиган иши. Биринчи таъмирлашгача бўлган ресурс, таъмирлашлараро ресурс, белгиланган ресурс ва бошқа ресурслар фарқ қилинади. Таъмирлашлараро ресурс биринчи таъмирлашгача бўлган ресурсдан камроқ бўлади.
Таъмирлашлараро хизмат муддати ёки таъмирлашлараро ресурс‑таъмирланган машинанинг техник ҳужжатларда изохланган охирги ҳолат юзага келгунга қадар бажарадиган иши. Охирги ҳолат юзага келганда машиналар таъмирланади ёки агрегатлари алмаштирилади.
Детал номи ва маркаси бир хил бўлган ашёдан йиғиш ишларини бажармасдан тайёрланган буюмдир. Лемех, тирсакли вал, поршень бармоғи, поршень халқаси, болт, гайка ва шу кабилар деталларга мисол бўла олади.
Йиғиш бирлиги – йиғиш жараёнида таркибий қисмлари ўзаро бириктирилган буюм. Йиғиш бирликларига двигатель, узатмалар қутиси ва бошқалар мисол бўла олади.
Ишончлиликнинг тушунчалари, таърифлари ва асосий кўрсаткичларини билиш уни баҳолаш учун объектив мезонларни танлаш имконини беради.
Назорат саволлари.

  1. Жорий таъмирлаш

  2. Мукаммал таъмирлаш

  3. Ишончлилик кўрсаткичлари

  4. Ишончлилик хусусиятлари

  5. Нуқсон турлари

Download 40.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling