Машинасозлик ишлаб чиқаришни
Download 11.21 Kb.
|
тақриз
Андижон машинасозлик институти “Гуманитар фанлар” кафедраси доценти, фалсафа фанлари номзоди Мухитдин Назаровнинг “Илмий-техник тадқиқот методологияси асослари” деб номланган, техник йўналишдаги олий ўқув юртлари магистрлари учун тайёрланган дарслигига Т А Қ Р И З Ушбу “Илмий-техник тадқиқот методологияси асослари” деб номланган дарслик муаллифнинг кўп йиллик илмий-педагогик фаолиятининг натижаси сифатида юзага келган тадқиқот ва педагогик амалиётнинг натижаси сифатида намоён бўлган. Китоб хажми, ички структураси, илмий назарий савияси, илмий-материал аппарати, баён қилиш тарзи (стили) билан олий таълимнинг дарсликка қўйилган талабларига жавоб беради. Ҳозирги замон илмий-техник тараққиётининг жадаллашуви, таълим, фан-техника ва амалиётнинг интеграцияси, ахборотлашув, сунъий интеллект ва рақамли технологиянинг бугуни ва келажаги тўғрисидаги прогноз (башорат) ҳисобга олинган. Дарслиикда илмий-техник тадқиқот методлари, таълимнинг рационаллашуви, тадқиқотнинг методологик асослари чуқур илмий асосда ёритилган. Дарслик, силлабус, тестлар, мутафаккир, файласуфлар тўғрисидаги маълумотлар, магистрлик малакавий-тадқиқот ишини тайёрлаш ҳақидаги маълумот ва тавсиялар, Вазирлар маҳкамаси ва вазирликнинг қарор, буйруқ ва кўрсатмалари билан бойитилган. Ушбу дарсликни магистрлар, илмий-техник ижод билан шуғулланувчи тадқиқотчилар учун фойдаланишни тавсия қиламан. “Машинасозлик ишлаб чиқаришни автоматлаштириш” кафедраси доценти фалсафа фанлари номзоди, доцент: Қ.Одилов Download 11.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling