Исследование в XXI веке декабрь, 2022 г 461 Ғфбдин тоғидаги табиий жараёнлар ва уларнинг жадаллашуви
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liqAдилова О.А
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
Международный научный журнал № 5 (100), часть 1 «Новости образования: исследование в XXI веке» декабрь, 2022 г 461 ҒФБДИН ТОҒИДАГИ ТАБИИЙ ЖАРАЁНЛАР ВА УЛАРНИНГ ЖАДАЛЛАШУВИ Aдилова О.А доmц. Жиззах давлат педагогика университети Аннотация: мақолада Ғўбдин тоғида юз бераётган табиий жараёнлар, уларнинг жадаллашуви унга таъсир кўрсатвчи табиий ва антропоген омиллар муҳокама этилган. Калит сўзлар: ўсимликлар деградацияси, эфемер, эфемероид, регель қўзиқулоғи, хилват, бўз тупроқ, жунғория сигирқуйруғи. Ғўбдин тоғи Жанубий Нурота тоғ тизмасининг энг шаркий кисмида жойлашган булиб у шаркда Сангзор водийси орқали Чумқор тоғидан, ғарбида эса Қуруқсой орқали Қорачатоғдан ажралиб туради. Тоғнинг шимолий ёнбағри Ғаллаорол ботиғи билан, жануб томони эса Зарафшон водийси билан чегарадош. Ғўбдинтоғи шарқдан ғарбга чўзилган бўлиб ўртача мутлоқ баландлиги 1250-1400м, энг баланд нуқтаси 1620 м. Тоғнинг кўндаланг кесмаси асиметрик кўринишга эга. Унинг шимолий ёнбағри қисқа ва тик жанубиий ёнбағри эса анча қия ва нисбатан узун. Ёнбағирларнинг бундай тузилиши уларнинг табиатига сезиларли таъсир кўрсатади. Шимолий ёнбағрида сойлар қисқа, лекин булоқлар кўп. Жанубий ён бағрида эса сойлар узун, лекин айрим йирик сойлардан бошқалари ёзда қуриб қолади. Тоғнинг тоғ олди текисликларида типик бўз тупроклар тарқалган. Уларнинг қалинлиги, механик таркиби ҳамда гумус микдори жой релъефига, ётқизиқлар турига боғлиқ. Одатда тоғнинг шимолий ёнбағрида нисбатан қалин типик бўз тупроқлар тарқалган. Шу баландликларда жанубий ёнбағрида эса тошлоқ юпка бўз тупроқлар ривожланган. Юқорига кўтарилиб борган сари (1200- 1300 метр) типик бўз тупроқлар тўқ бўз тупроқлар билан алмашинади. Жанубий ёнбағрида типик бўз тупроқлар қирларнинг усти билан 1500 метрга қадар кўтарилиб боради. Кейин эса юпқа тошлоқ тўқ бўз тупроқлар билан алмашинади. Шимолга қараган ёнбағирларнинг соя қисмларида қалин эфемероидли-эфемерли-шувоқ, эфемероидли-эфемерли- қўзиқулоқ ўт коплами тагида тўқ бўз тупроқлар кенг тарқалган. Тоғнинг энг баланд кисмларида шимолий ёнбағирларнинг сойлар бошланадиган соя жойларида тўқ бўз тупроқлар карбонатли юпқа тоғ жигарранг тупроқлари билан алмашинади. Лекин бу тупроқлар узликсиз тасмасимон чўзилмаган, улар узилган – узилган ҳолда сувайирғич чўққининг шимолга қараган ёнбағирларида учрайди, холос. Фсимликларнинг тарқалиши хам ёнбағирлар экспозициясига, баландликка қараб ўзгариб боради. Тоғ олди текисликлари эфемер – эфемероидли-қўзиқулоқ, эфемер–эфемероидли-шувоқ ўсимликлари гурухидан таркиб топган. Эфемер ва эфемероидлардан ипсимон баргли афинафлаура, сантолик бўймадарони, Международный научный журнал № 5 (100), часть 1 «Новости образования: исследование в XXI веке» декабрь, 2022 г 462 лолақизғалдоқ, қоқиўт, қўнғирбош, қорабош кенг тарқалган. Қўзиқулок қишлоқлар атрофларини ёппасига қоплаб олган. Бунинг сабаби шундаки, қўзиқулоқни яшил пайти чорва моллари емайди, лекин у қуврагандан кейин молларга озуқа ҳисобланади. Қўзиқулоқ очиқ, тошлоқ, қуруқ қир тепаларида яхши ўсади. Одатда қўзиқулоқ озгина майда тошлоқ жинслар билан қопланган ёнбағирларни хуш кўради. Сойлар ўртасидаги ботиқлар тагида жуда қалин ўсади. Тоғларнинг 1300–1400 метр баландликларида хам эфемероидлар асосий эдификатор холда қолади. Фақат бу баландликда қўзиқулоқ нисбатан камайиб, унинг ўрнини тоғ шувоғи эгаллайди. Шувоқ билан бирга тугмачагул, ингичка баргли зуптурум, каррак, жунғория сигирқуйруғи, отқулоқ, кенг тарқалаган. Қир тепаларида очик ёнбағирларда тиканли астрагал кўп учрайди. Уни хам яшил пайти моллар емайди, кишда нам тушиб қуврагач кўй эчкилар учун яхши озуқа хисобланади. Тоғда қишлоқлардан узоқ, хилват жойларда бута ва дарахтлардан бодомча, қорабодом, учқат, дўлана, ёввойи олча, сойларда наматак учрайди. Баъзи кекса кишиларнинг маълумотлари бўйича Ғўбдинтоғининг энг баланд ва бориш қийин бўлган жойларида, тош қоялар орасида арча сақланиб қолган. Албатта, инсон таъсири кучли бўлмаган вактларда Ғўбдинтоғининг ёнбағирларида дарахт ва буталар қалин ўсган, арча хам тоғ тепаларини қоплаган. Бунинг исботи сифатида Оқтоғ тизмасидаги арчаларни кўрсатиш мумкин. Оқтоғ тизмаси Ғўбдинтоғига нисбатан Қизилқумга анча якин жойлашган ва ёғин миқдори 100 мм кам тушади. Октоғда арча ўсиб турган жой баландлиги 1350 -1450 метрни ташкил килади. Демак, Ғўбдинтоғида арча ва бошқа дарахт ва буталарининг йўқлиги бевосита инсон таъсири билан боғлиқ. Инсон фаолияти нафакат дарахт ва буталарнинг қирқиб юборилишига, балки ўт қопламининг сийраклашишига, уларнинг тур жихатидан ўзгаришига, хам таъсир кўрсатмокда. Бунга Ғўбдинтоғининг шарқий қисмида жойлашган Эшмонтўп қишлоғи атрофларидаги ўсимликларнинг ўзгаришини мисол сифатида кўрсатиш мумкин. Қишлоқ тоғнинг жанубий ёнбағрида жойлашган бўлиб унда 200 та оила яшайди. Қишлоқда 2500 қўй эчки ва 800 бош қорамоллар мавжуд бўлиб, бу чорва моллари йил давомида қишлоқ атрофида бокилади. Доимо мол боқиш туфайли қишлоқ якинида бир километр радиусда қир ёнбағирлари қалин моллар изи билан қопланган, қишлокдан узоқлашган сари моллар юришидан ҳосил бўлган излар (йўлаклар) камайиб боради. Майса ўтлар кўкариб чиқиши билан кўй эчкилар уларни қириб еб тугатади, шу туфайли кўкариб турган пайти моллар емайдиган ўсимлик турларигина қолган. Шулардан бири Регель қўзиқулоғидир. Бу кўп йиллик ўсимлик қир ёнбағирларини бутунлай қоплаб олган. Қўзиқулоқ ҳам жуда зич ўсмаган. Биз 15 м 2 жойдан ўртача 5 – 6 дона қўзиқулоқ ўсишини аникладик. Қўзиқулоқ гуллаб, кузда қувраганидан кейин унинг аччиғи камаяди ва корамоллар ҳам, кўй - эчкилар хам ейди. Бошқа озуқа ўсимликлар йўқлигидан махаллий аҳоли қўзиқулоқни ҳам қишга ем-ҳашак сифатида ўриб олади. Международный научный журнал № 5 (100), часть 1 «Новости образования: исследование в XXI веке» декабрь, 2022 г 463 Маҳаллий аҳоли маълумотлари бўйича бундан 30–40 йил илгари Эшмонтўп қишлоғи атрофларида шувоқ кўп ўсган. Шувоқ қўзиқулоққа нисбатан кенг тарқалган бўлган. Шувоқни хам яшил пайтда моллар деярли емайди, лекин у қувраб чўпга айланганидан кейин куз-қиш ва эрта бахорда қўй-эчкилар учун энг яхши тўйимли озуқа хисобланади. Шувоқнинг қишлоқ атрофларида йўқолиб кетишига сабаб уни махаллий аҳоли ўтин ва супурги учун тайёрлаш хисобланади. Шувоқни тандирга ёкиш учун уни томири билан қирқиб олади, чунки унинг бақувват томирлари, шохчаларига нисбатан хам кўп иссиқлик беради. Шувоқнинг қишлоқ атрофларида кенг тарқалганлигининг яна бир исботи шундаки, ҳозир хам Ғўбдинтоғининг ёнбағирларида қишлоқдан 6–8 километр узоқликда шувоқ қалин ўсади. Демак, қишлоқлар атрофларида шувоқларнинг йўқолиши ва қўзиқулоқнинг кўпайиши бевосита инсон фаолиятининг таъсири билан боғлик. Фсимлик қопламига инсон таъсирининг яна бир кўриниши қишлоқлар атрофларидаги тошларнинг қурулиш материаллари учун ковлаб олинаётгани хисобланади. Эшмонтўп кишлоғини атрофида ўнлаб жойлардан тош ковлаб олинган. Тошларни ташиш учун юк машиналари, прицепли тракторлар ёнбағирлардан юриб табиий ўт қопламини босиб, пайхон қилиб ёмғир ва қор сувларини оқиши учун йўлаклар ҳосил қилади, тупроқларнинг янада кўпроқ ювилиши учун шароит яратади. Инсон хўжалик фаолияти таъсирида яйловларда табиий ўт копламининг ёмонлашуви, уларнинг тур ва сон жихатидан камайиши, дарахт ва буталарнинг қирқиб юборилиши, тошларнинг ковлаб олиниши тоғларда тупроқларнинг ювилишини кучайтирмоқда, ёнбағирларнинг шамол эррозиясига, сув эррозиясига чидамлилигини камайтирмоқда, натижада булоқлар суви камайиб, сойлар қуриб қолмокда. Жала ёғинларидан эса сел ҳодисаси кучайиб, инсон таъсирини жадалашуви тобора чўлланиш жараёнининг янада фаоллашувига олиб келмоқда. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling