“машинасозлик технологияси асослари”

Download 195.78 Kb.
Sana10.01.2023
Hajmi195.78 Kb.
#1086144
Bog'liq
МСТА 4 маъруза ТМЖ 3

4-маъруза. Механик ишлов беришда деталларни ўрнатиш асослари

4.1. Фазодаги қаттиқ жисмнинг ҳолати.

Олти нуқта қоидаси.

4.2. Заготовкаларни ўрнатиш ва маҳкамлаш усуллари.

4.3. Механик ишлов беришда биринчи операцияларнинг аҳамияти.

Қаттиқ жисм фазода олтита эркинлик даражасига эга. Бу ихтиёрий танланган учта ўзаро перпендикуляр X,Y,Z ўқлар бўйича илгарланма-қайтма ва шу ўқлар атрофида айланма харакатлардан иборат.

Қаттиқ жисм фазода олтита эркинлик даражасига эга. Бу ихтиёрий танланган учта ўзаро перпендикуляр X,Y,Z ўқлар бўйича илгарланма-қайтма ва шу ўқлар атрофида айланма харакатлардан иборат.

Деталнинг ҳар бир эркинлик даражасини йўқотиш учун уни маълум бир қўзғалмас нуқтага қисиш (жипслаш) керак. Бу нуқталар ўз навбатида мослама ёки дастгоҳ столининг қўзғалмас нуқталари бўлиши мумкин. Ҳар бир қўзғалмас бир нуқтали таянч деталнинг битта эркинлик даражасини йўқотади. Деталнинг барча олтита эркинлик даражасини йўқотиш учун уни олтита қўзғалмас таянчга базалаш демакдир.

Учта 1,2,3 нуқталар деталнинг XОZ текислигига нисбатан ҳолатини ифодалайди ва бу текислик ўрнатиш текислиги деб юритилади. Учта таянч нуқта деталнинг Y ўқи бўйича силжишини ва X,Y ўқлари атрофида айланишини йўқотади.

Иккита 4 ва 5 нуқталар деталнинг XОZ текислигига нисбатан ҳолатини ифодалайди ва бу текислик йўналтирувчи текислик деб юритилади. Иккита таянч нуқта деталнинг Х ўқи бўйича силжишини ва Y ўқи атрофида айланишини йўқотади.

Битта 6 - нуқта деталнинг XОY тексилигига нисбатан ҳолатини белгилайди ва бу текислик таянч текислик деб юритилади.

Деталларга ишлов бериш учун улар турли усуллар ёрдамида ўрнатилиши мумкин.

Деталларга ишлов бериш учун улар турли усуллар ёрдамида ўрнатилиши мумкин.

Деталнинг бевосита дастгоҳ столига ўрнатиш. Бу усул донали ва кичик серияли ишлаб чиқариш шароитида қўлланилади. Бу усулни қўллашнинг асосий сабаби махсус мослама тайёрлашни иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслигида.

Белгилаб олиш усули билан деталнинг дастгоҳ столига ўрнатиш мумкин. Белгилаб олишда ишлов бериладиган юзаларнинг ҳолатини белгиловчи ўқ ва бошқа чизиқларни хом ашё юзасида ҳосил қилинади.

Белгилаб олиш усули билан деталнинг дастгоҳ столига ўрнатиш мумкин. Белгилаб олишда ишлов бериладиган юзаларнинг ҳолатини белгиловчи ўқ ва бошқа чизиқларни хом ашё юзасида ҳосил қилинади.

Бунинг учун хом ашё юзаси бўёқ билан бўяб олинади. Чизиқлар штангенциркуллар, штангенрейсмуслар, бурчаклар, чизғичлар ёрдамида белгиланади.

Белгилаб олиш юқори малакали ишчининг кўп вақтини талаб қилади. Бу усул ёрдамида юқори аниқликка эришиш қийин. Шунинг учун бу усулдан катта ўлчамдаги мураккаб қуйма деталларга ишлов беришда фойдаланилади.

Деталларни махсус мосламаларга ўрнатиб ишлов бериш мумкин. Бу усулдан фойдаланилганда махсус мослама ёрдамида деталга кесувчи асбобга нисбатан аниқ ҳолатда берилади. Махсус мосламалардан фойдаланилганда хом ашё аввалдан чизиқлар ўтказиш, уни дастгоҳга ўрнатишда созлаш ишларини бажариш керак эмас.

Do'stlaringiz bilan baham:

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling