Техникавий нормалашнинг вазифаси ва элементлари
Вақт меъёрини белгилашнинг усуллари
Машинасозлик сохаси чиқариладиган махсулотларнинг миқдорига, соханинг муракаблигига қараб у уч хилга бўлинади.
А) Яккалаб ишлаб чиқариш ишлаб чиқарилаётган махсулот такрор қайд қилинмаса ёки бир ёки икки марта такрорланадиган бўлса, бу махсулотларни етиштирувчи ишлаб чиқарувчи соха
яккалаб ишлаб чиқариш сохаси деб аталади. Демак, хар сафар таёрланадиган махсулот
янги махсулот хисобланади, яъни иш жараёнидаги операциялар хилма-хил бўлади. Бошқача қилиб айтганда, технологик жараён тайёрланмайди. Шу сабабдан ишлаб чиқаришдаги
жихозлар, мосламалар, асбоб-ускуналар мураккаб ва универсал бўлиши керак бўлади. Бу ишларни амалга ошириши учун ишчи кучи хам юқори квалификацияга эга булиши керак. Демак, махсулотнинг таннархи юқори бўлади.
Бу соха ремонт устахоналари ёки турбиналар ишлаб чиқарадиган йирик корхоналардан иборат бўлади.