Mashinasozlik texnologiyasi
Download 1.85 Mb.
|
Ushbu standart N va P aniqlik sinflarining universal bitta shpindelli va ko
- Bu sahifa navigatsiya:
- MUSTAQIL ISH Bajardi: 1S-18MT guruh talabasi Rahimov R. M.
- Вертикал пармалаш дастгохи
- Хулоса
- ВЕРТИКАЛ-ПАРМАЛАШ СТАНОГИ
- 1-расм. 2А135 русумли пармалаш станогининг умумий кўриниши.
O’zbekiston Respublikasi Oliy va O’rta maxsus ta’lim vazirligi Islom Karimov nomidagi Toshkent davlat Texnika Universiteti Olmaliq filiali
“MASHINASOZLIK TEXNOLOGIYASI” KAFEDRASI “RAQAMLI DASTURDA BOSHQARILADIGAN DASTGOHLARNI DASTURLASH ASOSLARI” FANIDAN
Qabul qildi: o’qituvchi Toshtemirov K. Q. Olmaliq – 2020 yil. Вертикал пармалаш дастгохининг ички органлари. Режа: Кириш Вертикал пармалаш дастгохи 2А135 русумли станокнинг кинематик чизмаси РДБ вертикал – пармалаш станоклари Хулоса Адабиёт КИРИШ Материалларни кесиб ишлаш фанининг асосий вазифаси — бу жараённинг физикавий моҳиятини ҳар тарафлама чуқур ўрганиш илк мавжуд қонуниятларга асосланиб, рационал ишлов усулларини белгилаш билан кесиш жараёнини ижобий бошқаришдир. Бу жараённинг физикавий асосларини ўрганишга биринчилар қаторида Кокил (артеллерия капитани 1848—1849, Франция), Жоссель (1864, Франция) ҳаракат қилган, лекин кесиш назариясини физикавий асосларини ўрганишда дунёда биринчи бўлиб танилган ва бу фан назариясига асос солган олим С. Петербург тоғ инженерлари тайёрлаш институтининг профессори И. А. Тиме бўлди (1838—1920). И. А. Тиме 1870 йилда ўтказган тадқиқотларининг натижаларини "Сопротивление материалов и дерева резанию” ("Металлар ва ёғочнинг кесилишга қаршилиги”), 1877 йилда "Мемуар о строгании металлов" ("Металларни рандалаш мемуари") ва 1884 йилда "Образование стружек при обработке пластичннх материалов", ("Пластик материалларни ишлашда қириндининг ажралиши") асарларида ёритди. И. А. Тиме ишларини давом эттирувчилардан бири Харьков технологик институтининг профессори К. А. Зворикиндир (1861 — 1928 йил). ВЕРТИКАЛ-ПАРМАЛАШ СТАНОГИ Бу станоклар пармалаш, тешикларни кенгайтириш, зенкерлаш, разверткалаш ва ҳар хил резбаларни ўйиш учун ишлатилади. Қуйида 2А135 маркали, универсал пармалаш станогининг кинематик тузилиши ва схемаси кўрсатилган (1-расм.) Станокнинг техник характеристикаси: Энг катта пармалаш диаметри мм, Д — 35. Шпиндель ўқидан станина устки қисмигача бўлган масофа, мм, — 300 Шпинделнинг чекка юзасидан станок столигача бўлган масофа, мм, — 750 Шпинделнинг ишчи ўлчамлари, мм: узунлиги — 500 кенглиги — 450 Столнинг вертикал йўналишдаги максимал сурилиш масофаси, мм — 325 1-расм. 2А135 русумли пармалаш станогининг умумий кўриниши. Шпинделнинг айланиш тезликлар сони: - Шпинделнинг максимал айланиш сони, минутига 1100 - Шпинделнинг минимал айланиш сони, минутига 68 - Суриш қийматларининг умумий сони — 11 - Максимал суриш қиймати, мм.айл. — 1,6 - Минимал суриш қиймати, мм.айл. — 0,115 - Асосий электродвигателнингқуввати, квт. — 4,5 Станокнинг аосий қисмлари: 1 — станок столи; 2 — шпиндель бабкаси, суриш коробкаси ва кутариш механизми билан биргаликда; 3 — тезликлар кутиши; 4 — станок элетродвигатели; 5 — станина; 6 — станина асоси. Бошқариш органлари: 5 — столнинг суриш дастаги; 7 — шпинделни юқорига. кутариш ва тушириш, уни механик равишда сўрилишини бошқариш штурвали. Станокдаги мавжуд бўлган ҳаракатлар тури: Асосий ҳаракат деб, шпинделни кесувчи асбоб билан биргаликдаги айланма ҳаракатига айтилади, Сўриш ҳаракати — шпиндель ва кесувчи асбобни ўқ бўйича илгарилама ҳаракатидан иборат. Ёрдамчи харакат — шпиндель бабкаси, столни вертикал йўналишда, қўл билан силжитиш ва шпинделни ўқи бўйлаб тезлик билан ҳаракатлантиришларидан иборат. 2А135 русумли станокнинг кинематик чизмаси Кесиш харакати — шпиндель тасмали узатма (140—178) орқали қуввати 4,5 бўлган электродвигатель ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Тезликлар қутисининг биринчи валига (1) тишли ғилдираклар блоки Б( жойлашган бўлиб, бу блок орқали II вал уч хил тезлик билан ҳаракатлантириши мумкин (2-расм). Иккинчи валдан ҳаракат тишли ғилдирак 34—48 орқали учламчи блок Д3ўрнатилган III валга узатилади. Ҳаракат Б, орқали ичи ғовак қилиб тайёрланган вал IV га етказиб берилади. IV вал эса, ўз навбатида шлицали бирикма орқали V вал билан ўлчанади. Шпиндель V 9 хил тезлик билан айланма ҳаракат қилиши мумкин. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling