Машинасозлик турли соҳаларни тараққий этиши учун зарур бўлган техникавий база яратади
Download 183.89 Kb.
|
ЧЕРВЯК
Кириш . Машинасозлик турли соҳаларни тараққий этиши учун зарур бўлган техникавий база яратади. Хар қандай мамлакатнинг дунёда тутган иқдисодий ўрни кўп жиҳатдан унда машинасозликни қанчалик тараққий этганлиги ва машиналардан унимли фойдаланилишига боғлиқ. Хозирги вақтда машинасозликка алоқадор бўлган ҳарбир ишчи, инженер-техник ходим ҳамда олимларнинг вазифаси замонамиз талабларига тўла жавоб берадиган сифатли, юқори унумли, мустаҳкам ва рақобатбардош машиналарни яратишдан иборат. Табиийки, бундай вазифани юқори малакали мутаҳассисларгина хал қила оладилар. Ана шундай мутахассислар тайёрлашда «Машина деталлари» фани алоҳида ўрин тутади. Машина деталлари техникавий фан ҳисобланиб, асосан машина қисмларни ҳисоблаш усуллари, қоидалари, меёрларни ва тузилмани яратиш билан шуғулланади. Машина деталларини ўрганишдан асосий мақсад, қисмларни ҳисоблаш усулларини белгилаб, қоида талабларга риоя қилинган холда инженерлик фаолиятини такомиллаштиришдан иборат. Машина деталлари умуминженерлик фани ҳисобланиб, ҳамма машинасозлик институтларида ихтисослаштирилган даражада ёки ҳажми ўзгартирилган ҳолда ўқитилади. Бу фан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари иборат бўлиб, бундан ташқари курс лойиҳаси бажарилади. Маъруза ва амалиётлар буйича машғулотларни ихтисослаштир-ишни айрим тузилмаларини ҳисоблаш ва унинг хусусиятлари мисол тариқасида уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган воситалардан олиб берилади. Машина деталлари фани мустаҳкамликка ҳисоблаш ва машина деталларни лойиҳалаш асосларини ўргатади. Машина деб, бир қанча деталлардан тузилган механизмлар (узеллар) мажмуидан ташкил топиб, маълум фойдали ишни бажариш учун мўлжалланган воситага айтилади. Хар қандай машина уч гурух механизмдан: харакатлантирувчи, узатувчи ва ижро этувчи қисмлардан (механизмлардан) тузилган бўлади. Узатувчи механизм энергия манбаи билан иш бажарувчи механизмлар орасида жойлашган бўлади. Узел деб, машинанинг маълум бир вазифасини бажариш учун мўлжалланган ва бир неча деталларнинг бирикмасидан иборат бўлган қисмига айтилади. Узеллар оддий (масалан, думалаш подшипниклари, муфталар) ва мураккаб (масалан, редукторларга) турларига бўлинади. Деталь деб, машинанинг бир хил материалдан тайёрланган ва айрим бўлакларга ажралмайдиган қисмига айтилади. (Масалан: гайка, болт, пружина, вал, ғилдирак ва бошқалар). Демак, машина узеллардан, узеллар эса деталлардан тузилган бўлар экан. РЕДУКТОРЛАР ҲАКИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР Маҳсус корпус ичига жойлаштирилган тишли ғилдиракли ёки червякли узатмалар мустақил агрегат сифатида тайёрланган бўлиб, редукторлар деб аталади ва улардан двигател валидан машинанинг ишчи валига ҳаракатни узатиб берувчи узел сифатида фойдаланилади. Редукторнинг вазифаси - етакловчи валнинг бурчакли тезлигини камайтириб буровчи моментни орттириб бериш. Бурчакли тезликни орттириб берувчи маҳсус агрегат мультипликатор деб аталади. Редуктор чўяндан ёки пўлатдан пайвандлаб тайёрланган корпус ичига жойлаштирилган ҳаракатни узатувчи деталлар, валлар, подшипниклар ва бошқа деталлардан иборат. Редукторлар тишли ғилдиракларнинг турларига қараб: цилиндрсимон конуссимон червякли: поғоналар сонига қараб: бир поғонали кўп поғонали валларнинг жойлашишига қараб: горизантал вертикал ўқдош схемали турлари мавжуд. Бир поғонали, валлари горизантал ва вертикал жойлашган тўғри тишли,қия тишли ва шеврон тишли цилиндрсимон редукторлар маҳсус заводларда ГОСТ 2185-86 асосида ишлаб чикарилади. Узатишлар сонининг энг катта қиймати umax=12,5 , тавсия этилган узатишлар сони u=2,5÷8,0. Бир поғонали конуссимон редукторларда валларнинг ўқлари 90° бурчак остида горизонтал текисликда жойлашган турлари кўп тарқалган бўлиб, узатишлар сони u=2,0÷4,0 , уринма тезлик V≤5м/с тавсия этилади. Бир поғонали червякли редукторларнинг валлари ўзаро айқаш ҳолатда жойлашган бўлиб, уринма тезлик V<5м/с бўлганда червяк пастда ва V>5м/с бўлганда червяк ғилдиракка нисбатан юқорида жойлашган схема тавсия этилади. Бир поғонали червякли редукторларда ГОСТ 2144 - 76 га асосан, узатишлар сони u=8÷80 қабул қилинади. Икки поғонали цилиндрсимон валлари кетма - кет жойлашган редукторларнинг тузилиши содда, лекин тишли ғилдираклар таянчларга нисбатан носимметрик жойлашганлиги учун ғилдирак тиш узунлиги бўйлаб куч нотекис тақсимланади. Икки поғонали ўқдош редукторларда ғилдираклар таянчларга нисбатан симметрик жойлашади, редукторнинг габарит узунли ихчам, лекин редукторда подшипникларни жойлаштириш ва мойлаш нисбатан қийин. Икки поғонали цилиндрсимон редукторларда узатишлар сони кенг диапазонда (u=6,3÷63,0) қабул қилиш мумкин. Икки поғонали конуссимон — цилиндрсимон редукторларда ҳаракатни миқдор ва йўналиш жихатдан ўзгартириб, етакланувчи валдаги буровчи моментни икки тарафга узатиш мумкин, узатишлар сони u=8÷15, максимал қиймати umax=34. Механик юритмаларда икки поғонали червякли, цилиндрсимон-червякли редукторлар ҳам кўплаб ишлатилади. Замонавий машина ва механизмларда планетар ҳамда тишли тўлқ.инсимон редукторлардан тузилган механик юритмалар ҳам қўлланилмокда. Планетар редукторларда ҳаракат етакланувчи валга бир неча сателитлар орқали узатилади, шунинг учун редукторнинг габарит улчамлари ихчам, узатишлар сони катта. Тишли тулқинсимон редукторларда ҳаракат эгилувчан тишли ғилдирак орқали узатилиб, илашишдаги тишлар сони майда модулли эгилувчан ғилдирак тишлар сонининг ≈30% ташкил қилади. Тўлқинсимон редукторларнинг габарит ўлчамлари жуда ихчам, узатишлар сони катта ва ишончли бўлгани учун роботатехникада кўплаб қўлланилади, узатишлар сони кенг диапазонида u=70÷300 тавсия этилади. Эгилувчан ғилдиракни тайёрлаш учун материал танлаш ва редукторни созлаш нисбатан мураккаб бўлгани учун умумий машинасозликда кам ишлатилади. ЮРИТМАНИНГ КИНЕМАТИК СХЕМАСИ М-9 Электродивегатель Муфта Плита (Рама) Червякли редуктор Муфта Юк тортувчи юлдузча Хисоблаш учун берилганлар: Юк тортувчи юлдузчадаги уринма куч Ft= 2.0 кН Юлдузчанинг тезлиги V= 0,6 м/с Юк тортувчи занжирнинг қадами t= 100 мм Юк тортувчи юлдузчанинг тишлар сони Z= 10 Download 183.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling