Грунтларни силжишига қаршилиги. Кулон қонуни
Download 0.91 Mb.
|
Грунтлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қумли грунтлар.
- Грунтлар структураси ва структура боғланишлари
Грунтларни силжишига қаршилиги. Кулон қонуни. Грунтларни силжишга қаршилик кўрсатгичлари, уларнинг мустаҳкамлик кўрсатгичлари бўлиб, зарралар ўлчамига, таъсир этаётган нормал босимга, грунтларнинг зичлигига, намлигига ва зарралар шаклига боғлиқ бўлади. Грунтларни силжишига қаршилигини ўрганиш, уларни 2 асосий катта синфга: қумли ва гилли турларга бўлиб ўрганишни тақозо этади. Қумли грунтлар, силжишга асосан зарралар орасидаги ишқаланиш кучи орқали қаршилик кўрсата олади. Гилли грунтлар эса, ишқаланиш кучидан ташқари, зарралар орасидаги боғланиш (қовушқоқлик) кучлари орқали ҳам қаршилик кўрсатади Грунтларнинг силжишига қаршилигини аниқлаш учун кесувчи усқунадан файдаланилади. Тажрибада ўзгармас олиниб, чегаравий ҳолатга, яъни намуна кесилганга қадар аста – секин ошириб борилади. Бунда, σ – нормал кучланиш, N – тик қўйилган куч, F – намунанинг кесим юзаси, τ - уринма (кесувчи) кучланиш, Т – горизонтал қўйилган куч. Намуна кесилишига тўғри келган τ ни, чегаравий уринма кучланиш деймиз ва деб белгилаймиз. 1. Қумли грунтлар. Юқорида таъкидлаганимиздек, қумли грунтлар силжишига фақатгина зарралараро ишқаланиш кучи орқали қаршилик кўрсатади. 19- расм. Қумли грунтларнинг силжишга қаршилигининг чегаравий қийматини аниқлаш диаграммаси. (1) (1) ифода Ш. Кулон қонуни бўлиб, 1773 йили кашф этган. деб белгиласак, ч ( ) Қумли грунтларнинг силжишга қаршилиги, зарралараро ишқаланиш кучи туфайли рўй бергани учун - грунтларнинг ички ишқаланиш бурчаги деб – грунтларнинг ички ишқаланиш коэффициенти, деб аталади. Шундай қилиб, қумли грунтларнинг силжишига қаршилиги нормал кучланишга тўғри пропорционал бўлиб, эса уларнинг асосий мустаҳкамлик кўрсатгичидир. Грунтлар структураси ва структура боғланишлари Грунтларнинг мустаҳкамлиги қаттиқ зарраларнинг мустаҳкамлигига эмас, зарралараро (электромолекуляр) боғланишларнинг мустаҳкамлигига боғлиқ экан. Зарралараро боғланишларнинг табиати ниҳоятда мураккаб бўлиб, зарраларнинг таркибига, ўлчамига, шаклига, сувнинг миқдорига, грунтларнинг келиб чиқиш шароитига, уларнинг ёшига ва ҳ.з. боғлиқ экан. Структура боғланишлари 2 хил бўлади: 1. Сувли – (коллоидли), табиатан юмшоқ (пластик) қайтувчи, яъни бирор бир сабабга кўра бузилса, қайта тикланувчи. 2. Мўрт – қайтмас боғланишлар. Уларнинг 2 тури мавжуд: а) сувга чидамли б) сувга чидамсиз Бу боғланишлар бузилса тикланмайди. Грунт структурасининг асосий турлари: донадор структура, бпўкаксимон структура; ғовакли (занжирсимон) структура. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling