Машинасозликда автоматлаштиришнинг асосий босқичлари


Download 357.46 Kb.
bet3/11
Sana27.01.2023
Hajmi357.46 Kb.
#1131621
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Avtomatik asosiy bosqichlari

Ишлаб чиқариш жараёни автоматлаштирилишдан аввал доим механизациялаштирилади. Автоматлаштиришда жорий этилган механизация автоматик бошқариш объекта бўлиб ҳизмат қилади. Автоматлаштириш меҳнат предметига таъсир кўрсатиш усулларигагина эмас, балки ана шу усулларни бошқаришга ҳам таълуқлидир.

Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматик бошқариш тизимлари.

Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматик бошқариш тизимлари.

Автоматлаштиришнинг биринчи босқичида қўйилган вазифаларни физика, математика, математик моделлаштиришга оид билимлардан, аналог ва ҳисоблаш машиналаридан фойдаланиб назарий ҳал этишдан иборат. Бу вазифани ҳал қилиш натижасида бўлажак объектнинг, масалан, токарлик дастгоҳавтоматининг физик математик модели дунёга келади. Бу вазифаларни тармоқ илмий-текшириш институтлари ва конструкторлик бюролари кўриб чиқади ва ҳал этади.

Модель ишлаб чиқилгандан сўнг унинг техник-иқтисодий кўрсатгичлари аниқланади ва унинг самарадорлиги дастгоҳнинг мавжуд моделлариники билан таққосланади. Бунда биринчи навбатда, яратиладиган моделнинг ҳамда технологии жараёнларни бошқариш усулларининг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигига баҳо берилади. Баҳо беришдан мақсад – моделнинг белгиланган функцияларни бажара олишини аниқлаш; унинг ёрдамида ишлаб чиҳариладиган маҳсулотнинг юқори сифатли бўлишига, юқори меҳнат унумдорлигига, ёнилги, жиҳоз ва хом-ашёлардан максимал даражада фойдаланилишига, маҳсулотнинг ҳаммаси реализация қилинишига эришиш.

Моделга иқтисодий жиҳатдан баҳо берилгандан сўнг, ишлаб чицилган ечимни оддий, ишончли ва самарали усул билан амалга ошириш ҳамда аниқ конструкцияни яратишнинг энг мақбул йўллари аниқлаб олинади.

Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматик бошқариш тизимлари.

Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматик бошқариш тизимлари.

Автоматлаштирилишда ишлатиладиган узеллар, механизмлар ўз вазифаларига ва функционал аломатларига кўра гурухларга бўлинади, масалан, ташиш ва юклаш воситалари, автоматиканинг ростловчи ва ижрочи қурилмалари. Барча воситалар бирбирига яқин бўлган аломатларига кўра унификацияланган блокларга гурухланади. Унификацияланган блоклардан автоматлаштиришнинг комплекс воситалари тузилади.


Download 357.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling