Масофавий ўқитиш тизимида мавжуд таҳдидлар таҳлили
Download 22.01 Kb.
|
24 ichki ishlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Онлайн топшириқлар
- Тингловчилар натижалари
- Фойдаланувчи профили
- Форум контентлари
- Тингловчи топшириқлари
Ўқитиш ресурслари конфиденциал бўлмагани боис, ташкилот ёки фойдаланувчига катта таъсир этмайди. Бироқ, активнинг рухсатсиз ўзгартирилиши, зарар этиши натижасида университет ёки ўқитувчи обрўсига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шу сабабли, ушбу активнинг махфийлик даражасини конфиденциал ёки 2-даражада белгилаш мумкин.
Онлайн топшириқлар рухсат этилмаган фойдаланувчилар томонидан ошкор этилиши, ўзгартирилиши ва йўқ қилиниши ёки тизимни ишдан чиқиши ташкилот ва фойдаланувчиларга катта таъсир кўрсатади. Хусусан, олий таълим муассасаси томонидан имтихонларни қайта ўтказиш заруриятини келтириб чиқаради. Шу сабабли, ушбу активни бошқариш чекланган даражада ёки 3-даражали деб таснифлаш мумкин. Тингловчилар натижаларининг рухсатсиз ошкор бўлиши, ўзгартирилиши ва ўчириб ташланиши ташкилот ва фойдаланувчиларга салбий таъсир ўтказади. Шу боис, ушбу активни конфиденциал (2-даражали) даражада белгилаш мумкин. Фойдаланувчи профили Олий таълимни ташкил этувчи муассаса учун муҳим бўлгани боис, уни рухсатсиз модификацияланиши ва ўчирилиши ташкилот ва тингловчига кам таъсир ўтказиши мумкин. Шу сабабли, мазкур активнинг махфийлий даражасини очиқ ёки 1-даражали қилиб белгилаш мумкин. Форум контентларини рухсатсиз ўзгартирилиши, яратилиши ва йўқ қилинишини ташкилот ва фойдаланувчиларга кам таъсир этгани боис, ушбу активнинг махфийлик даражасини очиқ ёки 1-даражали деб белгилаш мумкин2. Эълонларнинг рухсатсиз қўйилиши, ўзгартирилиши ва ўчирилиши ташкилот ва фойдаланувчиларга кам таъсир этгани боис, унинг махфийлик даражасини очиқ ёки 1-даражали деб белгилаш мумкин. Тингловчи топшириқларини ухсатсиз фойдаланувчилар томонидан ошкор этилиши, ўзгартирилиши ёки йўқ қилиниши ташкилот ва фойдаланувчиларга жиддий таъсир этгани боис, мазкур активнинг махфийлик даражасини конфиденциал ёки 2-даражали деб белгилаш мумкин. 1-жадвал МЎТда активларга бўладиган таҳдидларнинг STRIDE методологияси бўйича таҳлили
Download 22.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling