Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида


Download 245 Kb.
bet1/12
Sana15.03.2023
Hajmi245 Kb.
#1269716
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Харажатлар таркиби тўғрисидаги НИЗОМ


Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
5 февралдаги 54-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Мазкур Низом хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахсларнинг, шунингдек юридик шахс бўлмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини аниқлашнинг ягона методологик асосларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Низом бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида харажатларни ҳисоблаб чиқишда пайдо бўладиган тафовутлар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган. Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатбардошлилигини аниқлаш мақсадида улар фаолиятининг харажатларини ҳисоблаб чиқиш ва молиявий натижаларини аниқлаш бухгалтерия ҳисобининг асосий мақсади ҳисобланади.
(иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Низомда харажатларни гуруҳлаш ва молиявий натижаларни шакллантиришнинг асосий қоидалари мавжуддир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«умумий қоидалар» бўлимининг тўртинчи ва бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом асосида айрим тармоқлар харажатлари таркиби ва уларни ҳисобга олиш хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда тегишли вазирликлар ва идоралар хўжалик бирлашмалари (корпорациялар, концернлар, уюшмалар, компаниялар ва бошқалар) томонидан аниқланади.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )

А. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Низомда келтирилган харажатлар таснифи энг аввало бухгалтерия ҳисобида харажатларни тўғри ва тўлиқ акс эттиришга, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини тузиш учун унинг фаолияти молиявий натижаларини (фойда ёки зарарни) аниқлашга йўналтирилгандир.
Хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг молиявий натижалари фойданинг қуйидаги кўрсаткичлари билан тавсифланади:
— маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда, бу сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади:
ЯФ=ССТ-ИТ,
бунда,
ЯФ — ялпи фойда;
ССТ — сотишдан олинган соф тушум;
ИТ — сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи;
— асосий фаолиятдан кўрилган фойда, бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тафовут, ва плюс асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар ёки минус бошқа зарарлар сифатида аниқланади:

Download 245 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling