Маҳсулот сифатини назорат қилиш тизими. Маҳсулот сифатини назорат қилишнинг умумий қоидалари. Режа


Маҳсулот сифатини бошқаришнинг давлат тизими


Download 216.67 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana21.02.2023
Hajmi216.67 Kb.
#1219398
1   2   3   4
Bog'liq
3-мавзу

3. Маҳсулот сифатини бошқаришнинг давлат тизими 
Маҳсулот сифатини бошқариш бу маҳсулотни яратиш даврида, эксплуатация қилиш 
жараёнида ёки истеъмол қилишда сифат кўрсатгичларини керакли даражада тутиб туриш 
учун ҳаракатдир. Сифатни бошқариш – бу лойиҳалаш ва конструкциялаш босқичида 
мақбул даражани таъминлаш, замонавий илмий-техник имкониятларга ва харидор талабига 
мос келтириш, сўнгра ишлаб чиқариш жараёнида бу сифат кўрсатгичларини реал 
маҳсулотда таъмилаб бериш демакдир. Бу даражага маҳсулот сифатини комплекс 
бошқариш тизимларни ишлаб чиқиб ва татбиқ этиб эришиш мумкин. 
Давлат стандартлаштириш тизими маҳсулот сифатини бошқаришни асосий омили 
бўлиб хизмат қилади. 
Сифатни бошқаришнинг комплекс тизимига қуйидагилар киради: стандартлар - 
мақсадни белгиловчи, яъни маҳсулот сифатига қўйилган талабларни меъёрлари, мақсадга 
эришишни таъминловчи стандартлар, яъни сифатга таъсир этувчи омилларни 
регламентлаштириш. 
Эҳтиёжни олдиндан билиш стандартлари, маҳсулот сифат техник даражасини 
стандартлари. Савдо ассортиментини ва сифатни бошқаришни ҳамма босқичларида 
иштирок этиши керак. 
Лойиҳалаш ва тадқиқот қилиш босқичида савдо ташкилотлари, ишлаб чиқариш ва 
лойиҳалаш корхоналарига янги турдаги маҳсулотни яратишга ёки янгилашга буюртмалар 


беришлари керак. Тажрибавий наъмунани қабул қилишда савдо ходимлари ҳал қилувчи 
овозлардан бирини беради, чунки янги маҳсулотни истеъмол хоссаларига тўғри баҳо 
бериши керак. 
Тайёрлаш босқичида, бунда маҳсулотни аттестациядан ўтказилади. Савдо 
ходимлари Давлат Аттестация комиссияга аъзо бўлиб киришади. 
Бунда аҳоли талаби ва эҳтиёжидан келиб чиқган ҳолда маҳсулот сифатига холисона 
баҳо бериши керак. 
Муомала ва тақсимот босқичида савдо ходимлари товарларни сақлаш, ташиш, 
сотиш шароитларини шундай яратилиши керакки унда маҳсулот сифатида зарар етмаслиги 
керак. 
Бу босқичда, маҳсулотлар сифат кўрсатичлари бўйича қабул қилиниши керак. 
Эксплуатация ва истеъмол қилиш босқичида товарларни тўғри эксплуатация қилиш, 
уларга хизмат қилиш, сифатини тиклаш, эскирган маҳсулотларни чиқитга чиқариш 
жараёнларини ташкил қилиш керак. Савдо бу ҳақидаги ахборотни харидорларга етказиши 
керак. 
Бизни юртимизда маҳсулот сифатини бошқаришнинг ягона давлат тизими 
мавжуддир.
Унинг асосий мақсади кам маблағ сарф қилган ҳолда юқори сифатли маҳсулот 
ишлаб чиқаришдир. Бундай мақсад фақат илм-фан, техника ютуқларини, илғор тажрибани 
ишлаб чиқаришга кенг ва изчил жорий қилишидагина амалга ошириши мумкин. 
Юқоридаги тизим - давлат стандарти асосида маҳсулот ишлаб чиқаришга 
асосланган. 
Маҳсулотни сифатини бошқаришнинг ягона давлат тизими кенг ассортиментли янги 
маҳсулотни ишлаб чиқишга ва ўзлаштиришга мўлжалланган. Бу тизим Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан амалга оширилади. 
Маҳсулот сифатини бошқаришни ягона давлат тизими қуйидаги вазифани ўз 
зиммасига олган. 

маҳсулотни истеъмол ва техник даражаси тўғрисида маълумот бериш; 

ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш; 

маҳсулот сифат даражасини баҳолаш; 

янги хил маҳсулотни ишлаб чиқиш ва таъминоти; 

маҳсулотни ишлаб чиқариш технологиясини тайёрлаш; 

материал-техник таъминоти; 

метрологик таъминот; 

кадрларни танлаш ва тайёрлаш; 

доимий бир хилликни таъминлаш (уровень); 

ташиш, сақлаш, таъминлаш

соҳа текширувини таъминлаш; 

сифатни рағбатлаштириш. 
Назорат саволлари 
1. Маҳсулот нима ва унинг қандай турларини биласиз? 
2. Маҳсулот сифати деганда нимани тушунасиз? 
3. Саноат маҳсулотларининг қандай турларини биласиз? 
4. Маҳсулотлар сифатининг кўрсаткичлари деганда нима тушунилади? 
5. Сифат ҳалқасини нима ва унга мисол келтиринг? 
6. Маҳсулот сифатини назорат қилишни тушунтиринг? 
7. Маҳсулотлари сифатига таъсир этувчи омиллар нималардан иборат? 

Download 216.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling