Маҳсулот сотиш ҳажми таҳлилини такомиллаштириш масалалари


Download 345.83 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana18.06.2023
Hajmi345.83 Kb.
#1599583
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ma-sulot-sotish-azhmi-ta-lilini-takomillashtirish-masalalari

Мавзуга оид адабиётларнинг танқидий таҳлили 
Харидорларнинг тўлов қобилияти компанияга фойда келтириши сабабли
яхши нарх сиёсатини белгилаш фойдани мақсадли йўналтиришда муҳим 
аҳамиятга эга бўлади, бунда асосий эътибор мижознинг белгиланган нархни 
тўлашни бажонидил амалга ошириши, компаниянинг харажатларини қоплаш ва 
даромад олиш ўртасидаги мувозанатни сақлашни талаб қилади (Nagle and Müller, 
2017). 
Компанияларда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларга (иш, хизматлар) 
нисбатан оптимал баҳони шакллантириш операцион фаолият таҳлилининг 
асосий вазифаларидан бири саналади. Барча товарларнинг жуда кенг 
ассортименти таклиф этилаётган бугунги кунда ҳар бир харидор сотиб олган 
товарининг ишлатиш самарадорлиги унинг нархига нисбатан юқори бўлишини 
ҳохлайди. Соддароқ қилиб айтганда, харидор энг арзон ва энг сифатли 
маҳсулотни хоҳлайди. Жуда кенг профилдаги маҳсулот, иш ва хизматлар 
таклифи мавжуд бугунги кун бозорида маҳсулот сотиш ҳажмини ошириб бориш 
учун хўжалик юритувчи субъектлар баҳо шакллантиришда самарали ҳамда ҳар 
томонлама асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиши лозим. 
Турли мамлакатларда маҳсулотга баҳо шакллантириш, нарх сиёсати ва 
сотиш рентабеллиги бўйича кўплаб тадқиқотлар мавжуд. Ван дер Рест ва 
бошқалар (Van der Rest and et al, 2018) Европа меҳмонхоналар гуруҳидаги хона 
нархларини аниқлашни таҳлил қилдилар, таҳлил асосини тўртта жараённи қайта 
ташкил этишни талаб қиладиган мураккаб фаолият тизими ташкил этди: 
нархларни ишлаб чиқиш, аниқлаш, ўрганиш ва музокаралар. Борио ва бошқалар 
(C.Borio and et al, 2017) фоиз ставкалари даражаси ва активлар рентабеллиги 
(ROA) га нисбатан рентабеллик эгри чизиғининг кескинлиги ўртасидаги 
муносабатни ўрганиб чиқиб, унинг ижобий эканлигини ва рентабелликни 
оширишини аниқладилар. Модак ва бошқалар (Modak and et al, 2016) ишлаб 
чиқарувчининг таклифи билан нарх сиёсатини мувофиқлаштиришни ўрганиб 
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
May 2022 / Volume 3 Issue 5
www.openscience.uz
1721


чиқди ва уларни марказлашмаган ва марказлаштирилган тизимларда, икки 
қисмли тариф ва савдо жараёни остида оптимал нарх стратегиясини таклиф 
қилиш мумкинлигини аниқладилар.
Маркетинг глобаллашуви ва замонавий технологик ўзгаришлар туфайли 
рақобатчилар сони ва мос равишда мижозлар учун янги таклиф манбалари 
кўпайди, бу эса нархнинг ошиши ишлаб чиқарувчилар фойдасини ошишига олиб 
келиши шарт эмас, деган ғояни қувватлайди (Nagle and Müller, 2017).
Бугунги замонавий иқтисодиётда Купер ва бошқалар (R. Cooper, 2018) 
ишлаб чиқариш ва унинг структураси нарх белгилашнинг муваффақияти ёки 
муваффақиятсизлигига олиб келадиган ягона восита эканлиги ғоясини илгари 
суришади. Ушбу ғояни қувватлаган ҳолда, халқаро ташкилот ва концернлар 
раҳбарлари нарх қарорини қабул қилишда унинг фойдани ошириш воситаси 
сифатида қабул қилмасликлари лозимлигини таъкидлаб ўтишимиз мумкин 
(Қличев, 2022). 
Маҳсулот баҳоси бўйича ишлаб чиқарувчи ва харидорлар турли 
муносабатда бўлишади. Ишлаб чиқарувчи томонидан маҳсулот баҳоси фойдани 
оширувчи максимум чегара билан белгиланса, харидор томонидан маҳсулот 
баҳосига минимум харажат сифатида қаралиши табиий ҳолат. Р.Томас (Р.Томас, 
2003)ва Л.А.Бернстайнлар (Бернстайн, 2013) ўз асарларида маҳсулотга бошқа 
маҳсулотга нисбатан маълум самарадорликка эга бўлиш шарти билан 
шакллантирилган нарх бозорда баҳо сифатида шаклланиши мумкин, деган 
таклифни илгари суришади. Лекин мазкур олимлар томонидан ҳам ва 
мақоламизни 
кириш 
қисмида 
келтирилган 
баҳо 
шакллантиришда 
қўлланиладиган назарияларда ҳам аниқ ҳисоб-китоблар ёрдамида баҳо 
шакллантириш модели келтирилмаган. 

Download 345.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling