Matematik tasavvurlarni shakllantirish Bolada qog’oz varag’ida mo’ljal olish malakalarini shakllantirish
yoshli bolalarga miqdor va sanoq haqida qanday bilimlarini berish kerak?O'rta guruhda bolalarga kattalik haqida nimalarni bilishi kerak?
Download 0.67 Mb.
|
Matematik tasavvurlarni shakllantirish Bolada qog’oz varag’ida m-www.hozir.org
56 4 yoshli bolalarga miqdor va sanoq haqida qanday bilimlarini berish kerak?O'rta guruhda bolalarga kattalik haqida nimalarni bilishi kerak?
Катта гуруҳда болаларни саноққа ўргатиш давом эттирилади. 10 ичида миқдор сонларни ҳам, тартиб сонларни ҳам ишлатиш малакаси мустаҳкамланади. Болани «Қандай?» (буюмнинг сифати, аломати ҳақида —яшил, катта, думалоқ); «Қанча?» (буюмнинг миқдори ҳақида); «Нечанчи?» (буюмнинг бошқа буюмлар орасидаги ўрни тартиб сон билан аниқланади, масалан, бешинчи) каби саволларни фарқ қилган (дифференциал) ҳолда тушунишга ўргатиш муҳимдир. Болаларда сонлар орасидаги боғланишларни шакл лантириш давом эттирилади: ҳар бир кейинги сон олдингисидан катта, олдингиси кейингисидан кичик. Шу асосда ёнма-ён турган сонлар орасидаги муносабатлар ҳақидаги тасаввурлар ўзлаштирилади: ҳар бир кейин- ги сон олдингисидан битта ортиқ, ҳар бир олдинги сон эса кейингисидан 1 та кичик. (5 6 дан 1 та кичик, б 5 дан 1 та катта, 6 7 дан 1 та кичик). Болалар бир сон иккинчисидан 1 та кичик (ё катта) эканини ўзлаштирганларидан кейин, уларга агар кйчик сонга 1 ни қўшилса, кейинги катта сон ҳосил бўлишини, агар катта сонни 1 та камайтирилса, кичик, яъни олдинги сон ҳосил бўлиши тушунтириб берилади. Сонлар орасидаги боғ- ланиш ва муносабатларнинг ҳаммаси буюмлар гуруҳ- ларини таққослаш асосида тушунтирилади. Бундай машқлар жараёнида тарбиячи «қанча эди?», «қанча қўшишди (айиришди)?, «қанча бўлди (қанча)?» каби саволлардан фойдаланади. Катта гуруҳда болаларга ҳар бир сон ўз ичига маълум сондаги бирликларни олиши ҳақида билим бериш зарур. 5 ичидаги сонларнинг бирликлардан иборат тар-киби ҳақидаги тасаввурлар ҳам конкрет мисоллардашакллантирилади. Болалар буюмлар гуруҳларини, уларнинг белгилари, сифати бўйича таҳлил қилишга, сўнгра соннинг бирлик- ларини айтишга ўргатилади. Масалан, тарбиячи стол устига ҳар хил рангдаги 4 та кубчани қўйиб, кублар. нечта?; қандай рангдагиси нечта?, деб сўрайди. Охирга савол буюмлар миқдорини уларнинг ранглари бўйича таҳлил қилишга йўналтиради: «Қандайлари қанча?» —- 1 та қизил, 1 та кўк, 1 та сариқ, 1 та яшил». — «Ҳамма- си-чи?» — «Ҳаммаси 4 та куб» «Демак, 4 — бу 1, 1, 1 ва 1. Шундан кейин яна болалардан соннинг бирлик- ларини, сўнгра соннинг ўзини айтиш сўралади (1,1,1 ва 1 — бу 4). Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ўқитишда «буюмлар ҳақидаги ҳар хил билимларидан, уларни диф-аференциаллаш ёки гуруҳларга бирлаштириш, алоҳида аломатлари бўйича умумлаштириш малакаларидан фой- даланиш керак. Масалан, ҳаммаси бўлиб 5 та ўйинчоқ бор. «Қандайлари қанча? — «1 та қуён, 1 та матрёшка, 1 та айиқ, 1 та қўғирчоқ, 1 та тулки». — «Демак, 5 — бу 1, 1, 1, 1, ва 1». Бол ада бутун миқдорни кўриш ва уни айтиш, соннинг бирликларини (сонни тузувчи ҳар қайси бирликни) айтиш, уларни бирлаштириб, бир сон билан айтиш малакаси шундай шакллантирилади. Соннинг бирликлардан иборат таркибини ўрганишда болаларнинг геометрик фигуралар ҳақидаги билимлари- дан, буюмларнинг катталиклари бўйича муносабатлари- ни билишларидан ва уларнинг нисбатан катталиклари- ни айта олишларидан фойдаланиш керак. Масалан, 3. сонининг бирлардан иборат таркибини таҳлил қили-шда теометрик фигураларни —'учбурчак, дойра, квадратни Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling