Математика фанидан олимпиада ёзма иш масалалари ва тестни баҳолаш мезони
Download 369,7 Kb. Pdf ko'rish
|
Математика фанидан олимпиада ёзма иш масалалари ва тестни баҳолаш мезони
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тест топшириқлари
- Барча умумий кўрсаткич 100 бални ташкил қилади.
Математика фанидан олимпиада ёзма иш масалалари ва тестни баҳолаш мезони Умумтаълим мактабларида Математика фанидан олимпиада 2 турда (ёзма иш, тест синовлари) ўтказилади. Олимпиада синовларини қуйидаги тартибда ўтказиш тавсия этилади. Ёзма иш Фан олимпиадасининг 1-тури ёзма иш топшириқларида 5 та масала берилади. Масалаларни ечишга 3 соат (180 минут) вақт ажратилади. Ҳар бир масала 10 балл билан баҳоланади. Ёзма иш қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади: № Баҳолаш мезони Балл 1 Мантиқий фикрлаб, хатосиз ва камчиликларсиз ечилган ҳар қандай ечим, расмлар, чизмалар ва графикларни тўғри бажарганлиги, формулаларни математик қоидаларни тўгри таҳлил қилиб мисолларга тадбиқ қила олса 10 2 Масалани асослаб тўлиқ ечилган бўлса, лекин 1- қўпол бўлмаган хатолар ва ҳисоблашлар га йўл қўйилган майда камчиликлари учун 9 3 Масала асослаб тўлиқ ечилган бўлса, лекин 2-қўпол бўлмаган хатолар ва ҳисоблашларда йўл қўйилган майда камчиликлари учун 8 4 Ўқувчи тўғри жавобга эришган бўлсада, ечишга етарлича ёндошиб ечим хусусий ҳолларда асосланмаган бўлгани учун 7 5 Ўқувчи масалани ечишга тўғри ёндошган бўлиб тўлиқ ечолмаган ва ечимни асослай олмагани учун 6 6 Масалани ечишда ўқувчининг тўғри, лекин ечимнинг тўғри ёки нотўғрили-гини, тўғри жавобни асослаш ва исботлаш етарли бўлмагани учун 5 7 Ўқувчи ечишга эришган бўлиб ечишда тенглама, тенгсизликлар ва айниятларни қўллай олмагани учун 4 8 Ечишда ўқувчининг ғояси тўғри бўлиб, камчиликлар кўплигидан тўғри ечимга эришмагани учун 3 9 Масала ечилмаган, лекин оққа кўчиришда айрим тўғри мулоҳазалари учун 2 10 Масала ечилмаган, лекин ечишга харакат қилиб ҳақиқатга яқин чизмани бажаргани учун 1 Тест топшириқлари Фан олимпиадасининг 2-турида ўқувчиларга 40 та тест топшириғи (30 та жавоби танланадиган, 10 та жавоби ёзиладиган) берилади. Тест топшириқларини бажаришга 120 минут вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволига 1,25 балл қўйилади. Энг юқори кўрсаткич 50 бални ташкил этади. Барча умумий кўрсаткич 100 бални ташкил қилади. Download 369,7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling