Математика ва информатика факултетининг амалий математика ва информатика йўналиши 19. 07 – гуруҳ талабалари билан ўтказилган


Download 42.5 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi42.5 Kb.
#1016755
Bog'liq
14-bayonnoma krl


МАТЕМАТИКА ВА ИНФОРМАТИКА ФАКУЛТЕТИНИНГ
АМАЛИЙ МАТЕМАТИКА ВА ИНФОРМАТИКА ЙЎНАЛИШИ
19.07 – ГУРУҲ ТАЛАБАЛАРИ БИЛАН ЎТКАЗИЛГАН
АХБОРОТ СОАТИ
Б А Ё Н Н О М А С И № 14
29.11.2022 й. Фарғона шаҳар


Қатнашдилар: Гуруҳ мураббийси И.Тожимаматов ва 24 нафар гуруҳ аъзолари


КУН ТАРТИБИ:



  1. Тоҳир Маликнинг “Талваса” асарининг маънавий-маърифий билимларини ўрганиш.

И.Бобоев ва И.Тожимаматов

  1. Ноябрь ойи якунлари бўйича қилинган ишлар ҳисоботи ва касаба уюшмасининг ҳисоботи.

И.Абдуқаҳҳоров

  1. Амалиёт ишларининг ташкил этиш ва уларнинг бугунги кундаги ҳолати.

И.Тожимаматов

  1. Давомат, кийиниш, дарсларни ўзлаштириш.

С.Орипжонов ва И.Тожимаматов
ЭШИТИЛДИ:
Йиғилишни гуруҳ раҳбари И.Тожимаматов очиб берди. Тоҳир Маликнинг “Талваса” асарининг маънавий-маърифий билимларини ўрганиш И.Бобоевга топширилди. Лекин тайёр бўлмаганлиги сабабли кейинги дарсга топшириш айтилди.
Бир ойда бир китоб лойиҳаси бажарилмаганлиги учун, жазо тариқасида Тоҳир Маликнинг “Талваса” асари ва “Фалак” илмий қиссаси ўқиб келиш топширилди. Якуний муддат этиб декабрь ойининг учунчи ҳафтаси белгиланди.
Декабрь ойи учун Одил Ёқубовнинг “Улуғбек ҳазинаси” ва “Диёнат” раманларини ўқиш топшириғи берилди.
Иккинчи масала, ноябрь ойи якунлари бўйича қилинган ишлар бўйича И.Абдуқаҳҳоров ҳисобот берди. Маълум бир сабабларга кўра, Гуруҳ фонди декабрь ойидан бекор қилинди.
Шундан кейин учунчи масала бўйича И.Тожимаматов амалиёт ўташ тартиб қоидаларини айтиб ўтди. Унга кўра талабалар амалиёт кунлари соат 8:00 да амалиёт жойларида бўлиш кераклиги ва у ерда 13:00 гача бўлиш кераклиги айтиб ўтилди.
Шундан кейин тўртинчи масала бўйича И.Тожимаматов форма масаласига қаттиқ урғу берди. Талабаларга дарсга университет формасида келиши айтиб ўтилди. И.Бобоев ва И.Олимовлар дарс қолдириш сабаблари ўрганилди. И.Олимов журналда ҳозирги кунга қадар 38 соат дарс қолдирганлиги сабабли қаттиқ огоҳлантириш берилди. И.Тожимаматов гуруҳни давомати домий изчил ташкилланиши лозимлигини, ҳар ахборот соатида гуруҳ сардори хафталик давомат ҳақида маълумот бериб бориши кераклигини айтди ва бу вазифани гуруҳ сардори зиммасига юкланди.
Шу билан йиғилиш тугатилди.
Кўрилган масалалар юзасидан


ҚАРОР ҚИЛИНДИ:



  1. И.Тожимаматовни кун масалалари бўйича ўтказган маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.

  2. Декабрь ойи учун Одил Ёқубовнинг “Улуғбек ҳазинаси” ва “Диёнат” раманларини ўқиш топширилди.

  3. Гуруҳ фонди декабрь ойидан йўқ қилинсин.

  4. И.Олимов журналда ҳозирги кунга қадар 38 соат дарс қолдирганлиги сабабли қаттиқ огоҳлантириш берилди.

  5. Хар ахборот соатида гурух давомати ҳақида ҳисобот бериб борилсин.

  6. Гуруҳда ахборот соати маънавий-маърифий ишлар бўйича вазифалар бажарилмаганлиги учун гуруҳнинг барча талабаларига биринчи огоҳлантириш берилсин.

  7. Қарорларни бажарилишни назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Йиғилиш раиси: И.Тожимаматов


Котиба: Ҳ.Неъматова
Download 42.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling